Россия Исломга қарши урушини давом эттирмоқда

609
0

Россия Исломга қарши урушини давом эттирмоқда

Россия федерациясининг Ростов шаҳридаги жанубий ҳарбий суди 2019 йил 12 декабрда «Ялтадаги Ҳизб ут-Таҳрир иши» номли суд жараёнида қримлик олти кишини 7 йилдан 19 йилгача озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилди.

Муслим Алиевга 19 йил, Анвар Бекировга 18 йил, Эмир Усейн Кукуга 12 йил, Вадим Серукга 12 йил, Рифат Алимовга 8 йил ва Арсен Жапаровга 7 йиллик қамоқ жазолари эълон қилинди. Улар Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолик ва ташкилот тузишда айбланган эдилар.

Россия давлати Қримни босиб олганидан кейин беш йил ичида «Ҳизб ут-Таҳрир иши» номли суд жараёнидан бештасини ўтказди. Уларда мусулмонларга террор билан шуғулланган деган сохта айблар қўйилди.

Ҳизб ут-Таҳрир оламшумул сиёсий ҳизб бўлиб, исломий ўлкаларда фикрий ва сиёсий кураш орқали исломий ҳаётни қайта тиклашга ҳаракат қилади. Бу партия моддий ишга қўл урмаслиги билан ажралиб туради ва буни бутун олам билади. У 40дан ортиқ давлатда 60 йилдан кўпроқ вақтдан бери фаолият қилиб келади. Ҳизбни зўравонлик амалиётлари билан шуғулланишда айблашга ҳаракат қилиш шубҳасиз арзимас ҳаракатдир.

Россия судлари Ҳизбни терроризмда айблаган. Лекин террор амалиётини содир этиш ёки унга тайёргарлик кўриш ёки уни режалаштириш ҳақида на суд ҳужжатларида келтирилган на мутахассислар томонидан айтилган ва на гувоҳлар топилган. Чунки бу суд жараёнларида қуроллар, ўлдирилганлар ва жароҳат олганлар ҳақида бирорта далил топилмайди.

Бу суд жараёни ушбу биродарлар ўртасидаги исломий мавзудаги сўзлашувларнинг шубҳали таҳлилига таянади.

Унда аҳмоқлик ва тентаклик аниқ кўриниб турибди. Бу йигитларга шунчалик узоқ муддатли қамоқ жазоси берилганки, Россияда ҳатто одам ўлдирган, болаларга тегажоқлик қилган ва аёлларни зўрлаган шахсларга ҳам бундай жазо берилмайди.

Судга ҳавола этилган бу масала бошқа ҳақиқатга далилдир. У ҳам бўлса, Россиянинг Исломга, даъватчиларга ва бу буюк динимизнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашаётганидир.

Россия на терроризм, на жиноятчилар ва на одамларнинг хавфсизлигига эътибор беради. Шунинг учун бу ишларнинг барчаси соф, пок ва холис мусулмонларга қарши бўлган унинг адоватини яшириш учун парда холос. Чунки улар ўз фикрлари ва тақволари билан нафақат мусулмонлар, балки барча одамларга ўрнак бўлмоқдалар.

Ислом фикратидан хавфсираш Россиянинг бугунги ҳукуматини жиноятчилар билан тил бириктиришга мажбурлаяпти. Шунингдек, ушбу буюк илоҳий динга даъват қилаётганларни суд қилишга мажбурлаяпти. Натижада, даъватчилар тасаввур қилиб бўлмайдиган қамоқ жазоларига ҳукм қилинмоқда.

Россия ҳукумати нафақат Қрим, балки Россиядагиларга ҳам шундай муомала қилмоқда. Қримдаги мусулмонларга нисбатан содир этилаётган ишлар Россиянинг мамлакат ичида Исломга қарши амалга ошираётган жинояткорона сиёсатининг бир қисмидир. Биз бу каби ишларга Шимолий Кавказ, Волга бўйи минтақаси ва Сурияда гувоҳ бўлмоқдамиз. Аллоҳ Таоло бу каби тоғутлар ҳақида Қуръони каримда шундай дейди:

وَمَا نَقَمُوا مِنْهُمْ إِلَّا أَنْ يُؤْمِنُوا بِاللَّهِ الْعَزِيزِ الْحَمِيدِ

«Улар (мўминлардан) фақат у (мўмин)лар қудрат ва мақтов эгаси бўлган Аллоҳга имон келтирганлари учунгина ўч олдилар!» [Буруж 8]

Биз Қримдаги мусулмонларга шундай деб мурожаат қиламиз:

Россия Қримдаги мусулмон татарларга биринчи марта ҳужум қилмаяпти, балки у Қрим мусулмонларига ҳеч қандай сабабсиз кўп марта ҳужум қилган.

Бу каби ҳужумлар Чор Россияси ва коммунистик партия даврида ҳам бўлиб ўтган. Бугунги Россия федерацияси эса, ушбу жинояткорона сиёсатнинг қонуний меросхўридир. Бу сиёсат умуман олганда барча исломий халқлар ва хусусан Қримдаги мусулмонларга қарши сиёсатдир.

Қрим татарлари 1944 йилда хоин деб сургун қилинган бўлса, ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида уларга экстремист тамғаси ёпиштирилди. Бугун эса, уларнинг энг афзал кишилари терроризмда айбланмоқда.

Эй Қримдаги мусулмонлар! Екатерина иккинчи ва Сталин каби тоғутлар сизларга қарши улкан жиноятларни амалга оширди. Улар нафақат Қримдаги исломий кўринишни йўқ қилишга, балки сизларни ушбу муборак заминдан бутунлай чиқариб юборишга уринишди. Лекин ўзлари ўлиб, қабрларга киришди. Айни пайтда сизлар шунча қаршиликларга қарамай, матонат кўрсатдингиз. Кун ўтган сайин кучга тўлдингиз ҳамда Ислом ҳукмларини тўғри фаҳмлаб, уларни татбиқ қилишга ҳаракат қилдингиз. «Терроризмга қарши курашаётган»лар яширинадиган кунлар яқинлашиб қолди. Чунки ўтмишда сизларни хиёнат ва экстремизмда айблаганлар режимлари билан йўқ бўлиб кетишди. Сизлар яқин кунларда ерларингиз саломат қолгани ва ҳаётингизда Исломни татбиқ қилганингиз билан фахрланасиз.

وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир» [Рум 4-5]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Украинадаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here