Режим Фаластин аҳли ва Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан зўравонлик қилмоқда

540
0

Режим Фаластин аҳли ва Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан зўравонлик қилмоқда

Режим ва унинг ортидагилар ўзлари қўрқаётган ҳақ сўзни асло ўчиришолмайди

Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими баёнотида бундай дейилади:

«Катта хавфсизлик кучлари, асосан, профилактик хавфсизлик хизмати душанба куни Ҳусон қишлоғидаги Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бири биродаримиз Мунзир Саботиннинг хонадонига бостириб кириб, бузғунчилик қилди. Унинг уйда йўқлигига қарамай тинтув ўтказгани етмагандек, ўша пайтда бутун маҳаллани ёпиб қўйди!!! Уйдан Ҳизб ут-Таҳрирнинг китоблари, журналлари, варақалари ва бошқа нарсаларини олиб, ҳужжатлаштиришмай чиқиб кетишди». Баёнотда қуйидагилар қўшимча қилинди:

«Биродаримиз Мунзир Саботиннинг маъруфга буюриб, мункардан қайтариш ҳамда Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда Халифаликни барпо қилишга ҳаракат қилишдан ўзга «жиноят»и йўқ эди. Аксинча, Фаластин аҳлига душманлик ва зўравонлик қилиш билан машғул бўлган режим ва унинг хавфсизлик хизмати қилмишлари жиноятдир! Чунки у кечаю кундуз Фаластинда изғиб юрган ва уйларимизга бостириб кириб, болалару қарияларимизни асирга олаётган, йигитларни йўқ қилаётган яҳудий вужуди ва кучларини кўриб-кўрмасликка, эшитиб-эшитмасликка оляпти!

Бу Фаластин режими билиб қўйсин, бутун Фаластин аҳлига, хусусан, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига зўравонлик қилиш билан ҳаргиз уларнинг овозини бўғолмайди, ҳақ овозини ўчиролмайди. Улар ўзларининг бундай разил қилмишлари билан одамларни баттар нафрат ва ғазабга тўлдиради, холос. Бас, режим насиҳатланиб, эсини йиғиб олсин ва Фаластин аҳлига, Ислом даъватини етказаётганларга қарши бу каби қабиҳ қилмишларини тўхтатсин. Чунки улар Уммат мақомини қайта кўтаришга, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилмоқдалар. Рошид Халифалик бутун Фаластинни озод этади. Шунинг учун режим ақлини ишлатгани маъқул.

Роя газетасининг 2019 йил 27 ноябр чоршанба кунги 262-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here