АҚШ “Толибон” ҳаракати билан музокараларни кучайтирди

136
0

АҚШ “Толибон” ҳаракати билан музокараларни кучайтирди

АҚШ “Толибон” ҳаракати  билан тинчлик музокараларини кучайтирди. Навбатдаги музокара Катар маркази Доха шаҳрида бўлиб ўтяпти. Музокарага “Толибон” ҳаракатининг етакчилари иштирок этмоқда. Қўшма Штатлар делегациясига АҚШнинг  Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод етакчилик қилмоқда.

Толибон ҳаракатининг расмий вакили Суҳайл Шаҳин ўзининг «Твиттер»даги саҳифасида музокара аввал тўхтаган жойидан қайта бошланганини ва бир қатор масалалар муҳокама қилиниб, келишувга имзо чекилганини ёзган.

Маълумки, бу масала 2001-йилнинг охирида АҚШ Толибонни куч билан ҳокимиятдан қулатгандан сўнг бошланган эди. АҚШ 11-сентябрдаги “терракт” баҳонасида ушбу амалга қўл урди. Бугунги кунда Афғонистон масаласи АҚШ учун улкан дардга айланди. Чунки, 18 йилдан буён миллиарддаган доллар сарфлаган расмий ҳукумат халқнинг қўлловига эга бўла олмади. Аксинча, кун сайин ҳолсизланиб бормоқда.
Афсуски, бугунга келиб “Толибон” вакиллари ҳам 18 йиллик меҳнатнинг самарасини йўққа чиқариш ҳолатида турибди. Чунки, у куфр билан келишув сари кадам ташлай бошлади. АҚШ шунча вақтдан буён жанг билан ета олмаган ғалабага, сиёсий тузоқлар билан етишга ҳаракат олиб бормоқда.

Аслида, Американинг тинчлик режаси – Толибон ҳаракатини зайифлатиш ва уни парчалаб, ўзига бўйсундиришга қаратилган сиёсий ҳийладир. Бу бир тарафдан энг узун афғон урушида юзага келган Американинг мағлубиятини ғалабага айлантирса, бошқа тарафдан бугунги АҚШ маъмуриятининг 2020-йил кайта сайланишига ёрдам беради. Шунинг учун, Американинг Афғонистонда ҳар қандай суратда туруши худдики саратон касаллиги кабидир, уни таг томири билан қўпориб ташлаш керак. Америка ҳар қандай “чиройли” таклифларни ўртага қўймасин, уларнинг барчаси мусулмонлар учун тузоқдан ўзга нарса эмас!

Мумтоз Мавароуннаҳрий

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here