Судан ер ости ва ер усти бойликларига тўла бўла туриб, нега унинг ҳукмдорлари мустамлакачи давлатлар саробига ҳакиллаб чопишяпти?!

497
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Судан ер ости ва ер усти бойликларига тўла бўла туриб, нега унинг ҳукмдорлари мустамлакачи давлатлар саробига ҳакиллаб чопишяпти?!

Судан молия вазири Иброҳим Бадавий Рейтер ахборот агентлигига «иқтисодий кризисни олдини олиш мақсадида бюджетни қўллаб-қувватлаш учун Суданга беш миллиард доллар керак», дея баёнот берди. Илгари «2020 йилги бюджет Суданга дўст давлатлар воситасида молиялаштирилади», деган ҳам шу кимса эди. Бунга унинг Суданни ҳозирги иқтисодий танг аҳволидан чиқариш учун Халқаро Валюта Фондидан судхўрликка асосланган кредитлар олишга қаратилган тинимсиз ҳаракатларини ҳам қўшимча қилиш лозим.

Шулардан келиб чиқиб, Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи устоз Иброҳим Усмон (Абу Халил) қуйидагиларни баён қилди:

«Суданнинг бугунги кундаги ҳукумати воқелигига ва унинг юртдаги иқтисодий кризисни ҳал этиш учун мустамлакачи Ғарб давлатлари сароби ортидан ҳакиллаб чопаётганига назар ташлаган киши шунга тўла амин бўладики, ҳукуматнинг асл муваффақиятсизлиги, унинг кризисни қандай ҳал этиш ҳақида нотўғри фикрлаётганидадир. Зеро, ушбу манфур капиталист бўлмиш Халқаро Валюта Фондидан ечим чиқмайди». Устоз Абу Халил матбуот баёнотида табиий саволларни ўртага ташлади:

«Экин экишга яроқли миллионлаб гектар ерларда ва дарёю ёмғир сувлари мўл-кўл бўлган заминда ўнлаб қишлоқ хўжалик лойиҳаларини амалга оширишга эга бўлган Судандек бир юрт қандай қилиб бировлардан нон-сув кутмоқда?! Ер остидан юзлаб тонна олтини чиқаётган бир юртнинг молия вазири нега мустамлакачи давлатлар ва Халқаро Валюта Фондига берармикин-бермасмикин, дея ялиняпти?! Нега бу ҳукумат нима қилишни билмай ҳайрон турибди, нега АҚШ ва Европадан ботил ечимлар кутяпти. Ахир, юртда ҳаётнинг турли соҳаларида зиёли ақллар жуда кўп бўлса?!». Баёнот сўнггида устоз бундай деди:

«Биз Ғарбнинг заҳриқотил ёрдамларига муҳтож эмасмиз. Унинг Аллоҳ ва Росулига уруш очиш ҳисобланган судхўрлик кредитлари керакмас бизга. Бизга Уммат ақидасига асосланган ҳолда илғор фикрлайдиган ҳамда инсонлар ишларини Роббул оламин аҳкомлари билан бошқариб, юртнинг ер ости ва ер усти бойликларидан Умматга хизмат қилиш ва юрт бойликларини талон-торож қилаётган мустамлакачи кофир қўлига болта уришда фойдаланадиган эр кишилари керак. Шубҳасиз, булар Аллоҳ изни ила, яқинда барпо бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати раҳбарларидирлар. Зеро, барча муаммоларни ечиш ва кризисларни ҳал этиш, ўлкани уйғониш ва тараққиёт йўлига олиб чиқишнинг бирдан-бир кафили мана шу давлатдир.

Роя газетасининг 2019 йил 20 ноябр чоршанба кунги 261-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here