Қилқилия шаҳрида Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари сиёсий ҳибсга олишларга қарши норозилик намойиши ўтказдилар

556
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Қилқилия шаҳрида Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари сиёсий ҳибсга олишларга қарши норозилик намойиши ўтказдилар

Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Қилқилия шаҳридаги сулҳ маҳкамаси олдида намойиш ўтказдилар. Ушбу намойиш Фаластин режимининг уч нафар Ҳизб аъзоларини Ҳизбнинг сиёсий варақасини тарқатишлари ортидан қамоққа олиб, ўн кундан зиёд вақтдан бери ҳибсда ушлаб турганига қарши ўтказилди. Варақа режимнинг Фаластин аҳлига «CEDAW» декларациясини зўрлаб татбиқ қила бошлаганига қарши нашр қилинган эди.

Намойиш қатнашчилари қуйидаги мазмунда шиорлар кўтариб чиқишди: «Аллоҳнинг шариатини ҳимоя қилаётганлар, қамоққа олишингиз ва суд қилишингизга ҳақли жиноятчиларми?!», «Аллоҳ Таоло

أَفَنَجْعَلُ  الْمُسْلِمِينَ كَالْمُجْرِمِينَ + مَا لَكُمْ كَيْفَ تَحْكُمُونَ

«Ахир Биз мусулмонларни жиноятчи-кофир кимсаларга баробар қилурмизми?! Сизларга нима бўлди, қандай ҳукм чиқармоқдасизлар?» [Анфол 30]

демоқда», «Эй мусулмонлар, Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари машъум «CEDAW» декларациясини зўрлаб татбиқ қилинишига қарши чиққанлари учун қамоққа олинди, шундай бебошликка розимисиз?!», «Ҳизб ут-Таҳрир овозига қўшилиб, «CEDAW» декларациясини рад этинг!».

Роя газетасининг 2019 йил 20 ноябр чоршанба кунги 261-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here