Музей воқеаси: Асосий мақсад аёлларни ҳимоя қилиш эмас

590
0

Музей воқеаси: Асосий мақсад аёлларни ҳимоя қилиш эмас

 Музейда бузғунчи тадбирни уюштирган одамлар “бу тадбирдан мақсад – аёллар дуч келаётган зўровонликка қарши кураш” деб айтишди. Аслида, уларнинг ҳомийлари демократияни тарғиб қилувчи ғарблик ташкилотлардир. Демократия ( яъни, капитализм) тузуми аёлар дуч келаётган зўровонликни бартараф қила оладими?

 Далиллар билан айтадиган бўлсак, оламий жиҳатдан олганда дунёда ҳар 3 аёлнинг бири жинсий ва бошқа зўровонликка дуч келган (БМТ). Демократиянинг бешиги бўлган мамлакатларга назар соламиз: Францияда ҳар уч кунда бир аёл бирга яшаган одам томонидан ўлдирилади (Le Journal du Dimanche), Германияда ҳар 5 минутда камида бир аёл жинсий ва бошқа тажовузга учрайди, 2017-йили икки ё уч кунда бир аёл вафот этган, улар турмуш ўртоқлари, қариндошлари ёки бирга яшаган одамлар томонидан ўлдирилган (DW), Европа иттифоқида ҳар тўртинчи аёл иш жойида жинсий тегажоқлик қурбони бўлади (БМТ), АҚШда ҳар минутда 20 одам оилавий зўровонликка дуч келади (БМТ). Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳам бу кўрсаткичларда ортда қолмайди, БМТ ходимларининг учдан бири камида бир марта иш жойида жинсий тегажоқликка учраган (Радио Свобода).

 Аёлларни бундай хор бўлишларининг сабаби капитализм (демократия)нинг аёл ҳақидаги қарашига боғлиқ. Капитализм аёлга она, опа-сингил, уй бекаси, ҳимоя қилиниш зарур бўлган номус деб қарамайди, аксинча, уни товар сифатида кўради. Шу сабабли капитализм аёлдан имкон қадар кўпроқ фойда топишни кўзлайди, у фоҳиша бўладими ёки рекламаларда яланғоч баданини намойиш қиладиган модель бўлиб фойда келтирадими фарқи йўқ. Бундай қараш одамларни аёлларга ҳар қандай турда зўровонлик қилишга ундайди.

 Демак, юқорида айтилгандек, капитализм (демократия) тузуми аёллар дуч келаётган зўровонликларни бартараф қила олмайди. Уларнинг мақсади аёлларни тажовуздан ҳимоя қилиш эмас, аксинча, демократияни ёйиш, уни ёйишга халақит бераётган тўсиқларга қарши курашиш. Бугунги кунда демократиянинг ёйилишига тўсиқ бўлиб турган ягона нарса – Ислом. Шу сабабли мустамлакачилар Ислом ҳукмлари, дунё қараши, одоб-аҳлоқи, қонунларига қарши курашмоқда. Мустамлакачи бир томондан музейдаги воқеа каби услублар билан Исломга қарши курашаётган бўлса, иккинчи томондан “терроризм” ва “экстремизм”ни баҳона қилиб мусулмонлар бирлиги ва Ислом шариатни кўтариб чиқаётган мусулмонларга қарши курашмоқда. Аслида демократия сиёсатимизга, бошқарувимизга, иқтисодимизга кириб келган, бироқ, онгимизга киргани йўқ. Эндиликда мустамлакачилар демократияни ақида сифатида ақл ва туйғуларимизга сингдиришга ҳаракат қилмоқда.

Хорун Абдулҳақ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here