Иордания, Фаластин, Тунис ва Россия режимлари Исломга қарши курашда битта сафдадирлар

495
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Иордания, Фаластин, Тунис ва Россия режимлари Исломга қарши курашда битта сафдадирлар

Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари шу режимлар томонидан қамоққа олинмоқда

Якшанба куни оқшомда Иордания режими хавфсизлик хизмати Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бири Анвар хўжа билан унинг кичик ўғлини ёлғон ва макр йўли билан қамоққа олди. Зеро, хавфсизлик хизмати уларга телефон қилиб, машинангиз автоҳалокат юзасидан қидирилмоқда, дея чақирган эди. Шундан сўнг, катта сондаги хавфсизлик кучлари унинг уйига бостириб келиб, тинтув ўтказишди…

Расифа полиция участкасидан Анвар хўжа ҳақида сўралганда эса, бизда йўқ, деб жавоб қилишди.

Ҳодиса юзасидан Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти матбуот бўлими қуйидагиларни таъкидлади:

«Иордания режими ва хавфсизлик кучлари содир этган бундай манфур қилмиш даъватни етказувчи йигитларимизни ҳаргиз ҳақни очиқ айтишдан буролмайди, уларнинг иродаларини синдиролмайди. Ҳизб аъзолари уларнинг тил бириктирувлари, номардликлари, Уммат ва унинг динига қилаётган хоинликлари ҳамда уларни таҳқирлаб, душман қўлига топшираётганларини фош этиб, бўғизларига суяк каби санчилиб, ҳаловатларини бузаверадилар. Шунингдек, ҳар турли макр ва жиноятларга қарамай, Ҳизб аъзолари Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш фаолиятларини давом эттирадилар».

Фаластиндаги жинояткор режим ҳам ўзининг бузғунчилик лойиҳалари фош этилишига ҳамда яҳудийлар, америкаликлар ва мустамлакачи давлатларни рози қилиш учун Фаластин масаласида ён бераётган ишлари очиб ташланишига тоқат қилолмади. Гап шундаки, Фаластин хавфсизлик хизмати ўтган якшанба ва душанба кунлари Қилқилия шаҳридаги катта кўчада Ҳизб ут-Таҳрирнинг уч нафар аъзосини варақа тарқатишлари ортидан қамоққа олди. Ушбу сиёсий варақада Фаластин режимининг Ғарб ва шубҳа остидаги ташкилотлар билан биргаликда юрт аёлларига қарши қилаётган тил бириктирувлари фош этилган эди. Шунингдек, Режим ўзининг бу тил бириктирувини шахсий ҳолатлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритиш ва никоҳ қуриш ёшини ошириш билан боғлиқ яқинда қабул қилган ифлос «мажбурий қонун»и орқали ҳамда отинг ўчкур «CEDAW» декларацияси хулосаларини қабул қилиш орқали амалга ошираётгани айтилган эди.

Тунис режими ҳам Ибн Алининг Исломга даъват қилаётган сиёсий шахсларни қароқчилик услубида репрессия қилиш сиёсатини қўлламоқда. Унинг хавфсизлик хизмати 2019 йил 3 ноябр якшанба куни Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси Салим Самидани пойтахтдаги Муруж шаҳарчасидаги машина бозоридан ўғирлаб кетган эди.

Айни ҳодиса юзасидан, Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими ўз баёнотида қуйидаги саволларни ўртага ташлади:

«Нега Тунис режими қонуний тарзда чиқадиган ҳафталик Таҳрир газетасидан қўрқяпти?! Уни қўрқитган нарса газетада нашр қилинган Салим Самиданинг мақоласи эмасмикин?! Чунки мақолада Франция элчиси Оливье Пуаврнинг юртда бўлишига Тунис халқининг норозилиги ифода этилган. Ёки бу қўрқувга келаси янги ҳукуматларнинг Британия чизиб берган линия бўйича ҳаракат қилиши ҳамда ҳозирги ҳукумат ҳам шу йўналиш бўйича кетаётгани фош қилинган газетадаги бошқа мақолалар сабаб бўлдимикин?! Ёхуд газетада бугунги сиёсий доиранинг сохтакорлиги, мустамлакачи олдида тиз чўкиб, юрт ва фуқарога хиёнат қилиб, уларни душманга гаров қилиб бергани очиқланган бошқа мақолалар сабаб бўлдимикин?!

Ўзларини ҳукмдор ҳисоблаётган, аслида ҳукмдорликка лойиқ бўлмаган кимсаларга:

Қувғин қилиниш ва жазоланишга ким ҳақлироқ?! Бу Франция элчисини ўзларингиз қувиб чиқарганингиз яхши эмасмиди, ахир, у ҳар қандай дипломатик анъаналарни оёқ ости қилди-ку, сизни ва бошқа ҳамма амалдорларни таҳқирлади-ку, юртнинг чор атрофида истаганча изғиб юриб, юрт дахлсизлигини бузяптику?! Болалар ва қариялар қотили бўлган АҚШ давлатининг элчисини кўрмадингизми, у ҳам юртни у четидан бу четигача изғиб юриб, ўзига сотқин излаяпти-ку, юрт ишларига бурнини суқяпти-ку?!

Шу билан бирга, Қиғизистон республикаси Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг матбуот хизмати ҳам «чоршанба куни Миллий хавфсизлик кучлари Россияда тақиқланган Ҳизб ут-Таҳрир ташкилоти раҳбарларидан бирини қамоққа олди», деган хабарни тарқатди. Айни матбуот хизмати вакили «Спутник» ахборот агентлигига бундай деди: «Қиғизистон республикаси Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси, ўз агентлари ёрдамида Бишкек шаҳрида диний экстремист ва террорист ташкилотларнинг ноқонуний фаолиятларига қарши курашиш доирасида тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борди. Ҳаракатлар натижасида, Ҳизб ут-Таҳрир экстремистик диний ташкилотининг бир «амир»и қамоққа олинди. У қўшни республикалардан бирининг фуқароси».

Роя газетасининг 2019 йил 13 ноябр чоршанба кунги 260-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here