Ал-Ваъй гуруҳи Фаластин университетларида Бальфур декларациясига қарши бир қатор тадбирлар уюштирди

449
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ал-Ваъй гуруҳи Фаластин университетларида Бальфур декларациясига қарши бир қатор тадбирлар уюштирди

Ал-Ваъй гуруҳи Қуддус, Халил, Бир Зайт, политехника ва Ҳузурий университетларида турли тадбирлар уюштирди. Тадбирларда талабаларга Бальфур декларациясининг асл башараси ва унинг то бугунги кунимизгача бўлган салбий оқибатлари баён қилинди.

Университетлардаги талабаларга «Бальфур декларацияси ва ғалати парадокс» сарлавҳали минглаб нусхада варақа тарқатилди. Варақада бу декларациянинг халқаро ҳамжамият ва мустамлакачи давлатлар томонидан Миллатлар Лигаси ва БМТ ёрдамида қонуний ҳужжатга айлантирилгани, БМТ эса яҳудий вужудини сақлаб қолиш воситалари билан таъминлаётгани изоҳланди.

Ал-Ваъй гуруҳи Фаластин режимининг Бальфур декларациясини рад эта туриб, унинг аччиқ меваларига рози бўлаётгани билан боғлиқ саволларни ўртага ташлади. Қуйидагилар ана шу саволлардан:

  • Фаластинни озод этиш бўйича халқаро ҳужжатлар ва халқаро қонуний қарорларга таяниш дурустми, ҳолбуки, Бальфур декларациясини кучга киритган шулар бўлса?!
  • Осло шартномаси мана шу машъум Бальфур декларациясининг самараси эмасми?!
  • Режим Бальфур декларациясини жиноят, деб ҳисоблаб, бир вақтнинг ўзида икки давлат ечимига рози бўляпти ва яҳудий вужудини тан оляпти, бу бир-бирига тўғри келадиган нарсами?!
  • Яҳудий вужуди билан курашга барҳам бериш борасида музокара ўтказиш шу машъум Бальфур декларацияси татбиқи эмасми?!
  • Бальфур декларациясига эътироз билдириш минтақада яҳудийларни сақлаб қолишга ҳаракат қилаётганларга эътироз билдиришни ва бойкот қилишни талаб қилмайдими?!
  • Бальфур декларациясини рад этиш билан Фаластин давлати декларациясига рози бўлиш ўзаро қарама қарши нарса эмасми?!

Таъкидлаш лозимки, тадбирда кўплаб плакатлар илинди. Шу билан бирга, талабалар билан уюштирилган суҳбат ва мунозаралар давомида Бальфур декларациясининг асл башараси очиб ташланди. Шунингдек, ушбу машъум декларацияга ва унинг асосидаги сиёсий шартномаларга нисбатан қаршилик позициясини эгаллаш зарурлиги таъкидланиб, Фаластин расмийларининг эътироз билдириб қўйиш билан бир вақтда, яҳудий вужуди томонидан Фаластиннинг 78 % ери эгаллаб олинишини қонуний, дея тан олишаётгани ёритиб берилди.

Абу Дис шаҳридаги Қуддус университетида дарс ўтилди. Дарсда Бальфур декларациясининг сиёсий давомати фош этилди ҳамда Фаластин масаласи БМТ қарорларини ва халқаро қонунийликни кутиш билан ҳал этилмаслиги, аксинча, уларнинг ўзи айни машъум декларацияни кенгайтириб, мустаҳкамлашаётгани баён қилинди.

Роя газетасининг 2019 йил 13 ноябр чоршанба кунги 260-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here