Отунбаева: “Қишлоқликлар! Ўнгланинг, маданиятинггизни кўтаринг! Биз сизларни савиянгизга тушиб, ортга қайта олмаймиз”

726
0

Отунбаева: “Қишлоқликлар! Ўнгланинг, маданиятинггизни кўтаринг! Биз сизларни савиянгизга тушиб, ортга қайта олмаймиз”

Собиқ президент Роза Отунбаева бу гапларини, 3-декабр куни “Ата Мекен” партияси лидери собиқ депутат Ўмирбек Текебаевнинг китобини тақдимот анжуманида айтиб ўтди.

“Қишлоқлардан шунча кўп одам келди. Бишкекнинг ярми қишлоқ бўлиб қолди. Эй, биз сизларнинг савиянгизга туша олмаймиз. Эртага бирортаси келиб “ҳамманг рўмол ўрашасан” деса, шундай вақт келадими? Ниманинг асосида кимлардир бизга кўрсатма бериши керак” деди Отунбаева.

Таҳлил: Отунбаева Бишкекдаги музейда яланғоч сурат ва жонли яланғоч аёллар кўрсатмасига қарши жамоатчилик норозилигига қарши фикри ва нафратини тўкиб солди. Жамоатчилик норозилиги ортидан музейдаги тақдимот тўхтатилди. Музей директори ишдан олинди.

Роза Отунбаева “қишлоқилар норозилиги” деб ифодаламоқчи бўлаётган жамоий руҳ, аслида одамлар орасида урфга айланиб бораётган исломий туйғудан келиб чиққан қадриятларга қарши йўналтирилган фикрлардир. Отунбаева Ислом ва Мусулмонларда шаклланиб бораётган исломий, инсонийлик қадриятларини қолоқлик, тубанлик ва маданиятсизлик деб ифодалади! Бу билан у беҳаё аёлнинг жамоатчилик олдига яланғоч ҳолда чиқишини қишлоқилар тушуна олмаётган юксак маданият рамзи демоқчи бўлди.

Ғарб ҳазорати аёлга – маданий шакл қатори, яъни ундан одамлар мумкин қадар кўпроқ лаззатланиши керак бўлган мато деб қарайди. Шундан келиб чиқиб бу ҳазорат яланғоч аёл рамзини муқаддаслаб, уни суратларда ифодалайди. Улар аёлни (жисмини) бир кишига тегишли бўлишини унга нисбатан зулм деб қарашади.

Ислом аёлга – бегоналардан эҳтиёт қилиниши керак бўлган ор-номус деб қарайди. Шундан келиб чиқиб аёллари, қизлари, оналарини жамоатчилик олдига яланғоч олиб чиқишга, уларни яланғоч суратларини чизиш ва сотувга қўйилишига йўл бермайди.

Қирғизистонда ҳазоратлар кураши авжига чиқиб боряпти. Бир неча ўн йиллар мобайнида Ғарб дунёқараши Қирғизистонда янги бир авлодни ўз сақофати асосида шакллантира олди. Энди у ўз таъсири остидаги минглаган фуқороларни Россияпараст сиёсий доирага қарши сиёсий кураш қуролига айланиб боряпти. У Совет иттифоқидан қолган қадрият ва минталитетларни синдириб, ўрнига Ғарб маданиятидан келиб чиққан янги сиёсий доира пайдо қила бошлади. Аслида Қирғизистонда ана шу икки дунёқарашдан таъсирланган қадриятлар ўрталаридаги уруш кучайиб боряпти.

Ҳокимиятда турган етакчи гуруҳ ва сиёсий доира асосланган қадриятлар ҳам, Ғарб ҳазорати билан қуролланиб бораётган янги дунёқараш эгалари ҳам, Ислом ва Мусулмонлар учун мутлақ бегонадир. Ислом вазиятларга ўз ҳазоратидан келиб чиққан нуқтаи-назаридан қарайди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам бир бирига қарши курашаётиб, Ислом ва Мусулмонларни ўз мақсадлари сари йўналтирмоқчи бўлишади.

Вазиятлар кескинлашиб бориши билан ҳокимият вакиллари Мусулмонларни (террористлар, экстремистлар каби) ҳар хил қўрқинчли атамалар билан атаб, гўё улар жамиятга хавф солаётгандек воқеъликни пайдо қилишга ҳаракат қилади. Мусулмонларни ҳар турли туҳмат йўллари билан жиноий жавобгарликка торта бошлайди! Вазият ўта кескинлашгудек бўлса, ўз фуқоролари устида атайин қўпорув ишлари уюштиришдан ҳам тоймайди. Уларнинг бу ҳаракатларининг барчаси матбуот ҳужумидан ёки халқ нафрати ва норозилик ифодаларидан қутулиш учун чалғитиш услублари бўлиб, жамиятда Ислом ва Мусулмонлар ортида қувват йўқлиги учун бу каби зулмлар фақат улар устида рўй бераверади.

Демак бизнинг қувватимиз исломий қадриятларимизни, бирларимизни, ор-номусимизни, эътиқодимизни сақлашда ва жамиятдаги ҳаром унсурларга нисбатан тутган шаръий позицияларимизни кучайтиришимизда намоён бўлади! Жамиятимизда рўй бераётган барча ношаръий ишларга зийрак турайлик биродарлар! Исломий дунёқаршдан қарасак, уларнинг (куфр) дунёқарашлари нафақат динга, балки оддий инсонийликка тўғри келмайди! Аллоҳ ҳар бир шаръий ҳаракатларимиз ва ортидан келаётган жабрларга сабрларимиз учун ажрларимизни зиёда қилиб берсин. Амиин!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here