Тошкентда Марказий Осиё рахбарларининг консултатив учрашуви бўлиб ўтди

795
0

Тошкентда Марказий Осиё рахбарларининг консултатив учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми сўнгги йилларда 2 баробарга, қўшма корхоналар сони 4 баробарга ўсди. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан чегараларнинг ҳуқуқий расмийлаштириш ишлари якунланиши арафасида, олтмишга яқин ўтиш пунктларининг тўлақонли фаолияти таъминланди, визалар бекор қилинди. Ишбилармонлик ва ҳудудлараро алоқалар, транспорт қатновлари, маданий-гуманитар алмашинувлар кенгайиб бормоқда.

Бу ҳақда президент Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 29 ноябрда Тошкентда ўтаётган учрашувида билдиргани тўғрисида давлат раҳбарининг расмий сайти хабар қилди.

Таҳлил: 28 ноябр куни “коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти” (КХШТ)нинг набатдаги йиғини ортидан, 29 ноябр куни Тошкентда Марказий Осиё давлат раҳбарларининг маслаҳат – консултатив йиғини бўлиб ўтди.

Ҳар икки учрашувда ҳам бир қатор оламий ва маҳаллий масала ва манфаатлар кўриб чиқилди. Россия президенти Владимир Путин Бишкекда Афғонистон томондан кутилаётган хавф хатарлар тўғрисида тўхталиб, Россиянинг “терроризм”га қарши Сурияда орттирган ҳарбий қирғин тажрибаси бор эканини айтиб, муаммони ҳарбий ечими томон буришга уринди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Афғонистон томондан кутилаётган хавф хатарлар бор эканини таъкидлади. Лекин, Ўзбекистон Афғонистон инфраструктурасини таъмирлаб, ривожлантириш ишларига қўшаётган салмоқли ҳиссасини айтиб, минтақада тинчликни кафолатлаш у билан иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликни ривожлантириш ортида эканини таъкидлади. Шунингдек, ҳар бир қўшни давлатларини хавфсизлик ва бошқа масалаларда минтақавий манфаатлардан келиб чиқиб ечим ва чора кўришга чақирди.

Афғонистон Марказий Осиёнинг иқтисодий муаммолар ечими ва халқаро сиёсат диққат марказига айланиб боряпти.  Афғонистон орқали Ўзбекистондан  океанга чиқадиган алтернатив йўл, Марказий Осиё мамлакатларини Россиянинг иқтисодий мустамлакасидан озод қилиши мумкин. АҚШ президенти Доналд Трампнинг 28 ноябр куни кутилмаганда Афғонистонга ташриф буюриши ҳам, шунга алоқадордир. Мазкур ташриф Толибон билан ҳамкорлик масаласига алоқадор эканини унинг ўзи таъкидлади. АҚШ Ўзбекистонга Афғонистон орқали транзит йўлини очишдан манфаатдор. Россия бу йўлни очилиши ортидан минтақадаги манфаатларига келиши мумкин бўлган зарарларни олдини олиш мақсадида Марказий Осиё раҳбарларини Ўзбекистонга қарши йўналтирмоқчи. Шунингдек Афғонистонда ва унга чегарадош қўшни бўлган Тожикистон ва Ўзбекистонга қўшни ва стротегик ҳамкор бўлган Қирғизистонга босим ўтказиш билан минтақада нотинчлик пайдо қилмоқчи.

Ўзбекистон Россия талаби бўлган Евроосиё иттифоқига қўшилишдан бўйин товламоқчи бўляпти. АҚШ ваъда қилганидек Афғон транзит йўлини очиб бера олмаса, Ўзбекистонга Россия томонидан нафақат ташқи босим, балки энергетика етишмовчилиги ортидан ички халқ норозилиги ҳам кескинлашиб бориши мумкин. Чунки Ўзбекистон фуқороларига электр ва табиий газ етишмаслигининг сабаби ҳукуматнинг электр ва табиий газни Афғонистонга етказиб бераётганлигидандир. Ўзбек вазири оқланмоқчи бўлиб “агар уларда газ ва электр бўлмаса, қўлига қурол олишади” деб буни тан олди. Шунинг учун Мирзияев туркманбоши билан Туркманистондан электр энегияси сотиб олишга келишишди.

Путин Марказий Осиёни ҳарбий босим остига олмоқчи. Суриядаги ҳарбий тажрибасини улар билан баҳам кўришга чақирганида, минтақада жиддий муаммолар келтириб чиқариши мумкинлигига ишора қилди.

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here