Эрдўғон Трампга Суриядаги курдлар юзасидан берган ваъдасини эслатмоқчи

107
0

Эрдўғон Трампга Суриядаги курдлар юзасидан берган ваъдасини эслатмоқчи

Эрдўғон 12 ноябр куни Вашингтонгга учиб кетиш арафасида журналистларга берган интервьюсида Сурия ҳам музокаралар кун тартибида эканини айтди. Эрдўғонга кўра, АҚШ Сурия-Туркия чегарасидан курд жангариларини олиб чиқиб кетиш бўйича ваъдасини бажармаган.

-Биз президент Трампга Суриядаги Туркия ҳарбий амалиётини тўхтатиш учун АҚШ билан эришилган шартноманинг айрим бандлари бажарилмаганини маълум қиламиз,-деди Эрдўғон.

Туркиянинг Сурия шимолидаги курд отрядларига қарши ҳарбий амалиёти 9 октябрь куни бошланган. Анқара курд қуролли отрядларини террорчи, деб ҳисоблайди. Вашингтон эса уларни “Ислом давлати” экстремистик гуруҳига қарши курашда ўз иттифоқчиси, деб билади.

Таҳлил: 2010 йил 11 сентябр воқеасидан кейин АҚШ Ироқни, ундан сўнг Афғонистонни босиб олди. Ўша пайтда ҳам, Ироқ, Туркия Эрон ва Сурия орасида жойлашган Курд миллатига мансуб (курдистон) минтақа муаммосидан ўз манфаати йўлида фойдаланган эди. АҚШ ўшанда Курдларга Курдистон мамлакатини қуриб беришни ваъда қилган бўлса, бир вақтнинг ўзида Туркларга Курдистон давлати қурилишига йўл бермасликка ваъда қилган эди. Ҳар икки томон ҳам, АҚШ ваъда қилган иккиюзли сиёсий хўрак илинжида Ислом ва Мусулмонлар манфаатига зид бўлган позициялар билан, куфрга итдек хизмат кўрсатишди. Уруш тугаганда АҚШ Курдларга берган ваъдасини унутиб, улардан қувватлироқ ва манфаат келтириш имконияти кенгроқ бўлган Туркияни танлади. Чунки икки ваъда бир бирига қарама қарши бўлиб, АҚШ улардан бирини танлашга мажбур эди.

Туркия ҳам, Курдистон ҳам, Сурия муаммосида яна АҚШ ваъдасига ишониб, унинг манфаати учун яна жон жаҳди билан ҳаракат олиб боряпти. АҚШ яна икки томонни бирини танлайди! Уларни бир-бири билан уруштириб қўйиб, ҳар икки томон билан яна қайтадан савдолашиб, ўз манфаатига мувофиқ бўлганини танлайди. Қизиғи шундаки, алданган иккинчи томон шунда ҳам АҚШдан умидини узмайди. У яна унга суяниб хиёнатида давом этаверади.

Мусулмонларнинг хорлиги уларнинг моддий, ҳарбий қувватсизлигидан эмас, балки сиёсий тафаккурларининг бузуқлигидандир. Шу хорлик биз мусулмонларни ҳар сафар салтанатни хоин шахсларга топшириб қўяётганимизда намоён бўляпти! Куфр берган ҳимоя ва миллиардлаган долларлар эвазига хоин етакчиларимиз бизни ва бойликларимизни ҳар сафар халқаро сиёсатдаги нуфузли давлатларга сотиб юборишади ёки мамлакатни ва фуқороларни гаровга қўйиб куфр манфаатига мос, биз учун кераксиз ва зарарли тавакулчиликка боришади. Улар онгимизда халқаро куфр бошқарув тизимига умид пайдо қилиш билан, ҳақиқий исломий мабдаий уйғонишга бўлган ишончимизни сўндириб, куфр оламининг зулмларини ҳис қилишимиздан чалғитишга ҳаракат қилишади. Буларни англай олиш ҳамда куфрнинг тузоғи ва бошқа найрангларига алданавермаслик учун, умматда мабдаий сиёсий онг ва тафаккур бўлиши шарт! Акс ҳолда боши берк кўчаларда парокандаликда бир биримизни тепалаб, куфр қоқиб берган қозиқ атрофида айланиб юраверамиз!

Абдураззоқ Мўъмин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here