Махфий қарор: Ўзбекистонда Дин ишлари бўйича қўмита раиси ДХХ раиси ўринбосарига тенглаштирилди

291
0

Махфий қарор

Ўзбекистонда Дин ишлари бўйича қўмита раиси ДХХ раиси ўринбосарига тенглаштирилди

Президент Шавкат Мирзиëевнинг 2019 йил 4 сентябрь кунги махфий қарори билан мамлакатдаги диний вазият ва диндор қатламни назорат қилиш Давлат хавфсизлик хизматига топширилди.

ПҚ-4437м деб расмийлаштирилган қарорга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистондаги диний сиëсат ва унинг ижроси учун асосий масъул тизим қилиб белгиланган.

Бу қўмита раиси лавозими эса¸ қарорда ëзилишича¸ “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳаракатдаги заҳира офицери билан тўлдирилади ва унинг мақоми ДХХ раиси ўринбосари лавозимига тенглаштирилади”.

Қарорга мувофиқ¸ мамлакатдаги кучишлатар ва ҳокимият тизимларидан тортиб масжид имомлари ва отинойиларга қадар барча Дин ишлари бўйича қўмитага “барча зарур маълумот ва ҳужжатларни тақдим этади ва диний вазиятга оид мунтазам ҳисоб бериб боради».

Батафсил; https://www.ozodlik.org/a/prezident-dxx-din-qomitasi-fargona-toshkent-radikallauv-maxfiy-qaror/30209932.html

Таҳлил: ДХХ, Ўзбекистонда Каримов режимини Мирзияев воситасида ислоҳ қилиб, халқаро сиёсий аҳволга мослаштирмоқчи.

Аввалида Мирзияев ўзини дунё олдида инқилобий ислоҳотчи сифатида намоён қилди. Диний ва мухолифат вакилларини маҳбусликдан озод қилиб, халқини чалғитиш мақсадида бир қатор юзаки ислоҳотлар олиб борди. Каримов қўрққанидан ёпиб юборган чегараларни оча бошлади. Дунё билан алоқалар ўрнатиб, бир қанча кескин баёнот ва ҳаракатлар олиб борди. Лекин ДХХдан иборат етакчи гуруҳдан етакчиликни тортиб оладиган қувват пайдо қила олмади. Натижада  у ҳам Каримов тушган тузоққа тушди ва тақдирга тан бериб, режим манфаати учун бир ускунага айланиб боряпти.

Халқаро сиёсат оламида, диндорларга нисбатан оламий “мўътадиллик” сиёсати юргизилмоқда. Ўзбекистон ҳам бу оламий карвон билан бирга юришга мажбур. Юқоридаги президент Мирзиёевнинг қарори ҳам айнан “мўътадил Ислом” лоиҳаси асосида ишлаб чиқилди. Лоиҳа стратегияси – “куч органлари билан диний етакчилар ўртасида уйғунлик пайдо қилиш ва уларни биргаликда Ислом ва мусулмонларга қарши йўналтириш”  асосига қурилган. Фақат ҳар бир давлат ўз имконият ва шароитларидан келиб чиқиб, ушбу стротегия асосига мувофиқ тактик услубларни ўзлари белгилашади. Масалан, Қирғизистон Мирзияев сингари очиқ қарор билан иш кўра олмаса ҳам, махфий йўллар билан айнан шу йўналишда иш олиб боряпти. Қолган давлатлар ҳам ўз ҳолича шу мақсад сари ҳаракатланиб боришяпти.

Ўзбекистон режими ўзгармади. У ўзини реабилитациялаб, капиталистик оламий бошқарув системасига мослаштириб боряпти. Лекин режимдан воз кечмоқчи эмас. Шунинг учун бу режим эркинлик ортидан табиий пайдо бўлиши кутилаётган зулмга қарши исломий норозиликларни олдини олишда куч структуралари ва фаоллар билан бир қаторда диний қатлам, уламолар ва имомларнинг очиқ майдонда куфр манфаатлари томонида туриб хизмат кўрсатишидан фойдаланмоқчи бўляпти.

Абдураззоқ Мўъмин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here