Столтенберг: АҚШ Хитойнинг таъсири кучаяётганлигидан ташвишда

183
0

Столтенберг: АҚШ Хитойнинг таъсири кучаяётганлигидан ташвишда

 АҚШ Хитойнинг таъсири кучайиб бораётганлигидан ташвишланмоқда. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.

 “АҚШ ҳар доим энг йирик иқтисодиётга, энг илғор технологияларга эга бўлган, у ҳамма нарсада энг катта бўлган. Ҳозирда Хитой катталашмоқда – улкан иқтисодиёт, йирик ЯИМ, ҳарбий харажатларни оширмоқда ва технологияларни ривожлантирмоқда”, — деди у.

 Столтенберг «Хитой янги технологияларни ривожлантиришда жаҳон етакчисига айланаётганини» таъкидлади. 

 “5Gдан тортиб, қиёфани аниқлаш технологияларигача, квант ҳисоблашлардан тортиб, улкан ҳажмдаги глобал маълумотларни йиғишгача. Шу боис Хитойнинг таъсир доираси ўсиб бораётганлиги хавфсизлигимиз учун нимани англатишини тушунишимиз лозим”, — деди Столтенберг.

 Изоҳ: Сўнгги йилларда Хитой иқтисоди жуда тез ривожланиб, оламдаги энг йирик иккинчи иқтисодга айланди. Хитой иқтисодини жадал ривожланиши АҚШни хавотирга солиб қўйди ва уни ўзига иқтисодий ва ҳарбий  рақиб қатори кўра бошлади. Жорий йилнинг май ойида АҚШ мудофаа вазирлиги (Пентагон) ҳам Хитойнинг кучайиб бораётгани бўйича ҳисобот тайёрлади. Ҳисобот муаллифлари “Хитой етакчилари ўсиб бораётган иқтисодий, дипломатик ва ҳарбий вазндан регионал устунлик ўрнатиш ҳамда мамлакатнинг халқаро таъсирини кенгайтириш учун фойдаланмоқда”, — деган фикрни илгари суришган эди.

 Шу сабабли ҳам, АҚШ 2017-йилдан бошлаб Хитой билан “савдо урушига” киришди. Аммо бу “уруш” туфайли АҚШнинг ўзи ҳам жиддий зарар кўриши ортидан икки давлат “урушни” тўхтатиш бўйича музокаралар олиб боришга ҳаракат бошлади. Бироқ, АҚШ Хитойнинг кучайиб кетишини истамайди. Шу сабабли ҳам АҚШ неча йиллардан бери кўз юмиб келаётган Хитойнинг Шарқий Туркистондаги уйғур мусулмонларига қарши олиб бораётган сиёсатидан босим ўтказиш қуроли сифатида фойдаланмоқчи ва дунё ҳамжамиятини Хитойга қарши қўйишга интилмоқда.

 Абдураҳмон Одилов     

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here