Афғонистон Тожикистон чегарасига ҳужум қилган “жангарилар” Афғонистондан ўтганини рад қилди

300
0

Афғонистон Тожикистон чегарасига ҳужум қилган “жангарилар” Афғонистондан ўтганини рад қилди

 6-ноябрда Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида йўқ қилинган жангарилар Афғонистондан ўтган эмас. Бу ҳақда Афғонистон куч тизимларидаги мутасаддилари маълум қилишди.

 Уларнинг айтишича, жангарилар изини Афғонистон ташқарисидан излаш керак.

 “Айтилаётган Қундуз вилоятидаги Қалъаи Зол чегараси Афғонистон томондан ҳам, Тожикистон томондан ҳам яхши қўриқланади. Ходимларимиз чегарадан йигирма киши тугул бир кишини ҳам ноқонуний ўтишига йўл қўймайди. Шунингдек, уларнинг “Ислом давлатига” тегишли эканлигини ҳам айтиш қийин”, — дейилади “Независимая газета”да чоп этилган баёнотда.

  Бунга қадар, Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси 20 нафар ниқобли киши Тожикистоннинг “Ишқобод” чегара заставасига ҳужум қилгани, улардан 15 нафари ўлдирилиб, 5 нафари қўлга олинганини хабар қилган эди. Кейинчалик, расмий Душанбе жангарилар “Ислом давлати” ташкилоти аъзолари экани, улар Афғонитондан ўтишганини маълум қилди. Бироқ, “ИД” ташкилоти бу ҳужум учун масъулиятни зиммасига олгани йўқ.

 Афғон расмийларининг баёнотлари, мазкур операция Россия кураторлиги остида Тожикистон махсус хизматлари томонидан уюштирилганини тасдиқлаб турибди. Россиянинг бундай ҳаракатлари Ўрта Осиёда таъсири заифлашиб бораётганини ва у ўз нуфузини соҳта террактлар уюштириш ортидан ҳарбий куч орқали тиклашга ҳаракат қилаётганидан дарак беради. Чунки, барча йирик давлатлар ўз сиёсатида моддий ҳаракатни сўнгги чора сифатида қўллаб келади. Маҳаллий ҳокимлар ва хавфсизлик хизматлари бундай сиёсатга қарши туриш ўрнига уларнинг буйруқларини амалга ошириб келмоқда. Қурбонлар эса ҳар доимгидек, оддий мусулмонлар бўлиб қолмоқда.

Мумтоз Маворауннахрий

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here