Тожик-ўзбек чегарасидаги қўриқчилар бўлими ҳужумга учради, 17 киши ўлди

198
0

Тожик-ўзбек чегарасидаги қўриқчилар бўлими ҳужумга учради, 17 киши ўлди

Шу йилнинг 6 ноябрига ўтар кечаси 20 нафар ниқобли номаълум шахсдан иборат қуролли гуруҳ тожик-ўзбек чегарасидаги чегара соқчилар бўлимига ҳужум қилган, дея маълумот тарқатди Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг чегара қўшинлари матбуот хизмати.

Куч ишлатар тузилмаларининг амалиёти чоғида қуролланган гуруҳдан 15 киши ўлдирилган, отишма пайтида чегара қўшинларининг бир аскари ва ички ишлар бўлимининг бир ходими ҳалок бўлган.

Тожикистон ИИВ амалиёт чоғида гуруҳга тегишли 4 автомашина йўқ қилинганини маълум қилган.

Озодликнинг тожик хизмати мухбирларини воқеа жойига ўтказмаганлар. Ҳодиса содир бўлган ҳудудда йўллар ёпилган, Тожикистоннинг бошқа минтақалари ва пойтахт Душанбеда қуролли постлар қўйилган.

Ўзбекистон чегара хизмати чегара заставасига қилинган ҳужум тафсилотларини ўрганмоқда, дея хабар қилади ТАСС ахборот агентлиги Ўзбекистон Давлат хавфсизлиги хизмати чегара қўшинлари вакили сўзларига таянган ҳолда.

“Содир бўлган воқеа ҳақида бизни хабардор қилишди. Биз вазиятни ўрганаяпмиз ва Тожикистоннинг тегишли муассасаси билан алоқада бўлиб турибмиз”, деган агентлик манбаси.

Таҳлил:  Патрушевнинг аввал Тожикистонга, кейин Ўзбекистонга ташрифи ортидан бирор совуқ ҳодиса юз бериши кутилган эди.

Тожик расмийлари бу ҳодиса “Ислом давлати” ташкилоти томонидан амалга оширилганини эълон қилиб юборди. Улар ҳодиса бўлиб ўтган жойни ўраб олиб, матбуотни ҳодиса жойига киритишмаган. Улар худди аввалдан бу амалиётдан хабардор бўлгандек, зудлик билан худудни ўраб олиб, Душанбе томонга бир неча постлар қўйиб юборишди.

Ўзбекистон Россия ва АҚШнинг манфаатлари ўртасида қолди. Каримовни қўллаган етакчи гуруҳ ҳам, режим ҳам ўзгармади, ҳали ўз ўрнида турибди. Демак Ўзбекистонни ҳали ҳам ДХХдан иборат етакчи гуруҳ бошқаряпти. Шунинг учун Путин Ўзбекистонга босим ўтказишда айнан чекист Патрушевни жўнатди. Россия АҚШдан фарқли ўлароқ Ўзбекистонга босим ўтказишда кўпроқ эътиборни ҳарбий қувватига, аниқроғи ҳарбий фитналар уюштиришга қаратади.

Тожикистон эса, Россия манфаати йўлида ҳар қандай жирканч ишлар учун мамлакат эшигини очиб берган кўринади. Бир неча маротаба Қирғиз – Тожик чегарасидаги уюштирилган миллий низолар ортидан ҳарбий тўқнашувлар келиб чиққанига узоқ бўлмади. Бу каби низолар Тожик чегарасида содир бўлавериши ҳар сафар ҳам тасодиф бўлавермайди. Балки,бу низо Россиянинг ўз вақтида Қирғизистонга, эндиликда эса Ўзбекистонга босим ўтказаётган ўзаро ва халқаро сиёсий вазиятлардан келиб чиққан кескин ҳолатларга тўғри келаяпти.

Демак минтақада қалбаки ҳарбий исломий хавф хатар пайдо қилишмоқчи! Қирғизистон ва бошқа қўшни давлатлар ҳам огоҳ туриши керак, Россия бутун минтақани пароканда қилиб юбориши мумкин. Миллий, диний ва ватанпарварлик туйғуларимизни жумбушга келтиришга ҳаракат бошланди. Куфрнинг мақсади, ҳар бири кўзлаган манфаати йўлида ушбу туйғуларимиздан фойдаланиб, ўрталаримизда кескинликлар пайдо қилишга ҳаракат қилишади. Огоҳ бўлайлик, ҳар бир фитна муайян мақсадга қаратилган бўлади. Мақсад манфаатга қаратилган, миллий низоларда фақат душманларимиз манфаати ётади. Демак ҳар бир қўпорув амалиёти куфр манфаатидан келиб чиқиб, улар томонидан хоинлар иштирокида атайин уюштирилган бўлади!

Абдураззоқ Мўъмин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here