Москвада теракт уюштиришга уринганликда айбланган қирғизистонлик қўлга олинди

175
0

Москвада теракт уюштиришга уринганликда айбланган қирғизистонлик қўлга олинди

Москванинг Черёмушки суди қарори билан қирғизистонлик 30 ёшли Талант Ўнуров ҳибсга олинди. Тергов қўмитаси уни террор хуружи ҳозирлаганликда айбламоқда. Москва тергов қўмитаси вакиласи Юлия Ивановага кўра, Ўнуров айбини тан олган.

“Тергов маълумотига кўра, Қирғизистон Республикасидан бўлган шахс 2019 йил сентябрида террор хуружи содир этиш мақсадида пойтахт (Москва) ҳудудига келган. Бир ой давомида у ўзига шерик излаган, адабиётларни ўрганган, ўқув видеороликларини томоша қилган ҳамда номаълум шахсларга қарши қаратилган қонунга зид ҳаракатларни содир этиш учун жой қидирган. Сўроқ пайтида у айбини тан олди”, деган Иванова Ўнуровнинг террор хуружини айнан қаерда содир этмоқчи бўлганини очиқламаган.

Мазкур айблов бўйича қирғизистонлик йигит 15 йилгача қамалиши мумкин. Ҳозирча у 2020 йилнинг 1 январигача ҳибсга олинган.

ТАСС агентлиги манбаси Ўнуров 1 ноябрь куниёқ қўлга олингани ва у гўё радикал ислом тарафдори эканини билдирган.

Таҳлил:  Россия, ака-ука Азимовларга тухмат қилгани далиллар билан очиққа чиққанига қарамай уларнинг суд жараёнини давом эттираяпти. Устига устак яна Қирғизистон фуқоросини ҳали амалга оширмаган қўпорувчилик амалиётида айбламоқчи. Демак Россия Қирғизистонга ёки Марказий Осиёга нисбатан қандайдир сиёсий босим уюштирмоқчи бўлаяпти!

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here