Сурия конституцион қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

633
0

Сурия конституцион қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Женевада бўлиб ўтган Сурия қўмитасининг қўмитасининг биринчи йиғилиши БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Гир О.  Педерсеннинг раислигида ўз ишини бошлади.

Педерсен бу йиғилишда Сурия режими ва мухолифат вакилларидан ташқари турли динлар ва  минтақалардан келиб чиққан 50 кишилик фуқаролик жамияти аъзоларининг қатнашганлигини юқори баҳолади.

“Режим ва мухолифат аъзолари бу ерда юзма-юз ўтиришибди. Бу тарихий лаҳзадир”, “Қўмита баъзи принциплар асосида тўпланмоқда. Бу принциплар БМТнинг Низомлари,  Хавфсизлик Кенгашининг қарорлари, Суриянинг бирлиги, ҳудудий яхлитлиги,  мустақиллиги,  суверенитетидан иборатдир” – деди Педерсен.

Қўмитанинг мухолиф ҳамраиси Хади ал Баҳра шу пайтгача музокараларнинг натижа бермаганлиги Сурия халқини умидсизликка туширганини таъкидлади.

“Бугун биз илгари эришмаган нарсаларга эришиш умидида бу ерга тўпландик”, деди Баҳра.

Конституция қўмитаси ҳамраиси ва Сурия ҳукуматининг вакили Аҳмад Кизбари эса “Биз ҳар томчи қонга содиқ қолиб, халқимизнинг умидларини қондирамиз”, деди ва Астана йиғилишининг меъморлари яъни Россия, Туркия ва Эрон давлатларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Конституция қўмитасининг йиғилишлари 150 киши иштирокида камида бир ҳафта давом этиши кутилмоқда.

Изоҳ: Сурия конституцияини ишлаб чиқишда бутун эътибор уни қабул қилиш вазифаси юкланажак комиссияни танлашга қаратилди. Ушбу комиссия аъзоларининг 50 нафари режим вакилларидан, 50 нафари мухолафатдан ва 50 нафари оддий халқ вакилларидан ташкил топгани айтилмоқда. Бу 150 нафар суриялик тарафидан янги ишлаб чиқилаётгани айтилаётган конституция Ғарб давлатлари манфаатларига, энг аввало Америка манфаатига хизмат қилиши табиий. Бу конституция Сурия халқи номидан талқин қилинса-да, бироқ бунда Сурия халқининг ҳеч қандай дахли йўқ. Зеро Сурия халқи конституция сифатида Шариатдан бошқасини тан олмаётганига бутун олам гувоҳ бўлиб турибди. Аслида босқинчи кучларнинг телбаларча Сурия халқини қирғин қилиши сабаби ҳам мана шунда. Бунинг исботи учун далилга эҳтиёж йўқ.

Шуниси аниқки, нима бўлганида ҳам конституция Американинг кўрсатмаларига мувофиқ тайёрланади ва уни қабул қилиш халққа мажбуран юкланади. Халқ шунча йил оғир машаққатларни бошдан кечирган бўлишига қарамай, бу масалада халқ билан кенгашилмайди ва конституция Ғарбнинг истагига мувофиқ тайёрланади.

Бунинг сабаби, халқ номидан йиғилишга иштирок этаётганларнинг мабдада собит турмаслиги, сиёсий мақсадда берилган пулларга алданиши ва энг муҳити ғоясининг аниқ эмаслиги, улардаги хиёнатнинг кўплиги ва ҳоказолардир.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here