Қирғизистон Хитойнинг Шинжондаги сиёсатини қўллаб-қувватлади

182
0

Қирғизистон Хитойнинг Шинжондаги сиёсатини қўллаб-қувватлади

 Қирғизистон Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ)да Хитойнинг Шинжонда олиб бораётган сиёсатини қўллаб чиққани маълум бўлди. Қирғизистон Пекиннинг минтақадаги қатағон сиёсатини ёқлаган Россия, Мьянма, Шимолий Корея ва Беларус каби 54 давлатнинг ҳисоботига қўшилди.

 БМТда ўтган йиғилишда Марказий Осиё минтақасидан фақат Қирғизистон вакилигина Хитойнинг сиёсатини ёқлаб сўзга чиқди.

 “Қирғизистон респбликаси Шинжон-Уйғур автоном вилояти масаласи бевосита Хитойнинг ички иши деб ҳисоблайди ва Хитой ҳукуматининг Шинжондаги маданияти хилма-хил барча миллатларнинг диний эркинлигини сақлаш бўйича сай-ҳаракатларини юксак қадрлайди. Шинжоннинг хавфсизлиги, барқарорлиги ва ривожланишини таъминлаш бўйича Хитой томонидан кўрилган чораларни қўллаб-қувватлайди”, — деди Қирғизистоннинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Айбек Молдогазиев. 

Изоҳ: “Мусиқани пулини тўлаган буюради” дейлиганидек, Хитой ҳукумати ҳам Марказий Осиё минтақасидаги давлатларни қарз ботқоғига ботириб олгач, уларга нима қилиши ва нима ҳақида гапиришни ҳам тайинлай бошлайди. Аввалроқ, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳам Хитойнинг Шарқий Туркситонда диндош уйғур, қозоқ, қирғиз биродарларимизга қарши олиб бораётган қатағон сиёсатини қўллаб-қувватлаб чиқишган эди. Маълумки, бу давлатлар, шулар жумладан, Қирғизитон ҳам Хитойдан улкан қарз олиб улгуришган. Масалан: Қирғизистон Хитой банкларидан 1 миллиард 700 миллион доллар қарз олган ва бу давлат умумий ташқи қарзининг 45 фоизини ташкил этади. Тожикистон ташқи қарзларида Хитойнинг улуши 48 фоизни ташкил этади. Тожкистон Хитойдан 1 миллиард 200 миллион доллар қарз олган. Хитой Ўзбекистоннинг ҳам йирик инвесторларидан ҳисобланади. Ҳозиргача ХитойЎзбекистонга 7 миллиард 800 миллион доллар капитал йўналтирган.

 Минтақа давлатлари Хитой олдида тили қисиқ бўлгани сабабли нафақат Шарқий Туркистондаги диндош биродарларга, ҳатто ўз халқига ҳам ҳиёнат қила бошлашди. Қирғизистонда жорий этилаётган “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси баҳонасида ҳукумат ўз халқи тўғрисидаги барча маълумотларни Хитойга қўш қўллаб топшириб қўймоқда. Бундан ташқари, Хитой инвесторлари учун эшикларни кенг очиб, Уммат мулки бўлган қазилма бойликларни бемалол ташиб чиқиб кетишига ҳамда яйловларни пайҳон қилиб йўқ қилинишига шароит яратиб бермоқда. Айбек Молдогазиевнинг БМТидаги баёноти қирғиз ҳукуматининг Шинжонда лагерларга ташланиб, мусулмонларнинг тана аъзолари чиқариб олинаётган мусулмонларга нисбатан расмий позицияси бўлиб, улар ҳиёнат йўлига очиқчасига ўтаётганларига далилдир.

 Абдураҳмон Одилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here