Покистон режими хиёнатнинг барча ҳадларидан ўтиб кетди

560
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Покистон режими хиёнатнинг барча ҳадларидан ўтиб кетди

Покистон бош вазири Имрон Хон Твиттердаги ўз саҳифасида шундай ёзди: «Мен Озод Кашмирдаги кашмирликлар дард-аламларини тушунаман. Улар босиб олинган Жамму Кашмирдаги кашмирлик биродарларининг икки ойдан бери комендантлик соати ҳолатида қолаётганларини кўриб туришибди. Бироқ инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ёки Кашмир курашини қўллаб-қувватлаш учун Озод Кашмир назорат чизиғини кечиб ўта олган ҳар қандай киши Ҳиндистон масаласида алоҳида роль ўйнайди».

Бунга нисбатан, Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлими раддия сифатида чиқарган баёнотда бундай дейилади:

«Имрон Хон Трампни рози қилиш учун ҳар қандай чизиқдан ўтиб бўлди. Бунда Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг амрларидан қасддан кўз юмиб, мусулмонлар туйғусини сариқ чақага олмади.

Покистон режими Ҳиндистон ҳужумларига ва «Буюк Ҳиндистон» лойиҳасига қарши олиб борилаётган Кашмир қаршилик ҳаракатини йўқ қилишга бор кучини сарфламоқда. Мақсади, Покистоннинг шерюрак қуролли кучларига тўсиқ қўйиш. Оддий мусулмонлар босиб олинган Кашмирдаги ака-ука ва опа-сингил биродарларига қуролли ёрдам ёки сиёсий кўмак кўрсатишга киришганларида бу мунофиқ режим «бу Ҳиндистонинг масаласи», дея тўсқинлик қилди. Бу ҳукмдорларга Кашмирни озод этиш учун жиҳод эълон қилади, дея умид боғлаш аҳмоқликдир. Мудом бу элитага ҳокимиятни қўйиб берилар экан, Кашмир масаласи ўлиб-битади». Баёнот сўнггида Покистон қуролли кучларига бундай мурожаат йўлланди:

«Сиз душманингизга биринчи зарбани йўллашдаёқ қанчалар кучлилигингизни англаб етасиз… Бу қўрқоқ мушрик кучлар қаршингизда туришга дош беролмайди. Росулуллоҳ ﷺ Ҳинд сари ғазот қилиши ҳақида башорат берган кучнинг бир бўлаги бўлишингизга Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатигина имкон беради.

Роя газетасининг 2019 йил 16 октябр чоршанба кунги 256-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here