Американи иттифоқчи қилиб Трампни дўст тутаётган кимсаларга ҳалокат бўлғай!

153
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Американи иттифоқчи қилиб Трампни дўст тутаётган кимсаларга ҳалокат бўлғай!

Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот баёнотида бундай дейди:

«Сурия масаласида кўрилаётган зиддият, ҳеч кимга сир эмас. Қаранг, Туркия Америка томонидан қурол-яроғ билан таъминлаётган Демократик Иттифоқ партиясини террористик ташкилот деб билаётган экан, у ҳолда, унинг ўзи нега Американи ўзига иттифоқчи қиляпти, уни дўст тутяпти?! Туркия Россия билан Эроннинг қотил Асад тарафида турганини қоралаётган экан, у ҳолда, Туркиянинг ўзи Остона ва Сочида нега бу икки давлат билан бирга ҳаракат қиляпти, нега уларни ўзига иттифоқчи қиляпти, дўст тутяпти?! Агар Туркиянинг биз Суриянинг мазлум халқи ва уларнинг ҳақ қўзғолони томонидамиз, деган гапи рост бўлса, у ҳолда, сулҳ зоналари, назорат пунктлари билан Асад режимига ёрдам бераётганини, унга кеча Ҳалабни ва бугун Идлибни топшириб юбораётганини қандай тушунамиз?! Ҳатто бу қонхўр режимга учрашув сигнали берганини қандай тушуниш мумкин?!  Бу саволларга ростгўйлик, холислик ва журъат билан жавоб топган киши, бу мазлум мусулмонларга даҳшатли тузоқ қўйилганини тўла англаб етади. Чунки масала, Сурияни қайта Асад қўлига топшириш масаласидир ва буни «Сурия ерлари бирлиги», деган дастак остида қилишмоқчи. Ундан кейин хоинлик столига ва дипломатия йўлакларида режимга қонунийлик тусини бериш масаласи киритилади.

Америка Туркияга, Россияга, Эронга, Курдистон Ишчилар партиясига ва барчаси «Миллий армия», дейилаётган мухолафатга алоҳида роль бўлишиб берган. Туркия ҳам воқеа-ҳодисалар оқими тақозосига қараб, Америка кўрсатмаси бўйича роль бажаряпти. Ҳозир у Идлибни мағлуб қилиш ва режим қўлига топшириш оқибатида келиб чиққан янги қочқинлар тўлқинидан хавотир билдириб, Демократик Иттифоқ партиясини баҳона қилиш билан янги бир линия чизиш ҳақида ўйлаяпти. Америка бир томондан, ўзини Туркияга таҳдид этаётган қилиб кўрсатиб, иккинчи томондан, курдларни режим қучоғига ундаб, уларнинг минтақаларини режимга қайтаришга замин ҳозирлаяпти». Баёнот сўнггида бундай дейилди:

«Американинг яшил чироғи билан бошланган «Тинчлик манбаи» операцияси на Исломга, на мусулмонларга, на туркларга ва на сурияликларга яхшилик келтиради. Чунки бу операциядан Демократик Иттифоқ партияси ташкилоти нишонга олинмаган. Зеро, бу ташкилот Америка, режим ва уларнинг гумашталарига иттифоқчидир. Балки бу операциядан Идлибда режимга қарши курашаётган гуруҳларга «террорчилар», деган тамға босилиб, уларга қарши бошланажак урушга ҳозирлик кўриш ҳамда бир жанггоҳ қурилиб, унга Туркия билан Сурия ичкарисидаги минглаб бегуноҳ сурияликларни киритиш кўзланган.

Роя газетасининг 2019 йил 16 октябр чоршанба кунги 256-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here