Қирғизистон ички ишлар вазири Жунушалиев очилиб бораётган жиноятлар бўйича жамоатчиликка баёнот берди

669
0

Қирғизистон ички ишлар вазири Жунушалиев очилиб бораётган жиноятлар бўйича жамоатчиликка баёнот берди

Қирғизистон ички ишлар вазири КашгарЖунушалиев “Мадина” бозорида ишлаган уйғур миллатига мансуб Хитой фуқороси Ҳуфур Абдураҳмонни ўғирлаб, ўлдириб кетган жиноий тўда ортида собиқ милиция ходимлари тургани ҳақида “акипресс”га берган матбуот баёнотида маълум қилди. Бу иш бўйича милиция етти одамни қўлга олган.

Қирғизистон ҳокимияти мамлакат хавфсизлик тизимини жиноий олам билан ҳамкорликда, тўғрироғи уларга ҳомийлик қилиш билан олиб бормоқда. Бу собиқ советлар иттифоқи давридан қолган тизим бўлиб, давлат қамоқхоналарни жиноий тўдалар ёрдамида бошқариб келар эди. Бу бошқарув мамлакат ташқи жамоий ҳаётида ҳам ҳокимият манфаати билан паралел олиб бориладиган бўлди. Жиноий тўдалар мамлакат назорати остида бўлиб, улар ҳокимият ёки етакчи тўда манфаати томон йўналтириладиган бўлди. Бунга мисол, Россиядаги жиноий тўдалар орган ходимлари билан бир қаторда давлат сиёсатига биноан маълум миллатга мансуб (Тожик, Қирғиз, Ўзбек…) муҳожирларга қарши муайян вақтда ёки ҳолатда йўналтирилмоқда. 

Қирғизистон хавфсизлик тизими ҳам, Россия сингари ҳокимиятни етакчи гуруҳ қўлида сақлаб қолиш асосига қурилган. Хавфсизлик хизматлари барча расмий ва норасмий тармоқларни (масалан диний, миллий, ижтимоий, жиноий тармоқларни) ушбу мақсадлари томон йўналтириш учун уларни ўз таъсири остида ушлаб туришга ҳаракат қилишади. Қирғиз ҳокимияти парламент сайлови олдидан барча қувватини йиғиб, уларни бошқаришни марказлаштириб олмоқчи бўляпти. Ҳозирда оппонентлари ва мухолиф қувватлар тарафдорларини қўрқувга солиш мақсадида жиноий тўдаларни яна жонлантира бошлади.

Қўлга олинган собиқ орган ходимлари, аввал ҳам ўз салоҳиятидан фойдаланиб фуқоролар устидан жиноий зўровонлик ишлари олиб бортган милиция ходимларининг биридир. Орган ходимлари иш фаолияти мобайнида жиноий тўдалар билан бирга ёки уларга ҳомийлик қилиб, улар билан яқинлашиб, бирлашиб кетишади. Натижада ишдан кетганларида ҳам, аввалда расмий ходим сифатида амалга оширган жиноятларини, энди жиноятчи бандит сифатида давом эттиришяпти.

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here