Абу Аҳмад Тинчлик бўйича Нобел мукофотини нима учун олди?!

98
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Абу Аҳмад Тинчлик бўйича Нобел мукофотини нима учун олди?!

Ал-Жазира нет веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 12 сафар, милодий 2019 йил 11 октябр жума куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Жума куни эрталаб Норвегия Нобел мукофоти қўмитаси, айни мукофотга номзод бўлган уч юз шахс орасидан, Эфиопия бош вазири Абу Аҳмадни лойиқ деб эълон қилди.

Роя газетаси шарҳи:

Шу кунга қадар тинчлик учун Нобел мукофотига, бутун Ғарб, хусусан, АҚШ манфаатларига хизмат қилувчи бирор муҳим сиёсий ютуқларга эришган кишиларгина лойиқ кўрилган. Хўш, Абу Аҳмад айни мукофотни қўлга киритишга лойиқ қандай сиёсий ютуққа эришди?!

Абу Аҳмад халққа миллий таассубдан узоқ сиёсий бирлик ҳақида мурожаат йўллади. Ҳокимиятини эса, кучли тиграй миллатига қарашли хавфсизлик хизмати билан мустаҳкамлади. Бу миллат давлатдаги юқори марказ ва мансабларни эгаллаб, бошқа миллатлардаги рақибларига қарши тура оладиган мавқега чиқиш учун уни қўллаб-қувватлаган эди. Абу Аҳмад армия ичкарисида ўзига бир гуруҳ офицерлардан ташкил топган муваффақиятли ҳарбий иттифоқ пайдо қилди. Бу иттифоқ турли миллат вакилларидан ҳамда генераллар унвонига кўтарилиб, ҳокимиятда ноёб ҳарбий қўмондон сифатида ҳаракат қилган собиқ Бош штаб бошлиғини ишдан ҳайдашга муваффақ бўлган зобитлардан ташкил топган эди. Кейин Абу Аҳмад компьютер жосуслик дастури ва тизимлари ёрдамида ўзига қарашли хавфсизлик ва разведка хизмати қўмондонлари тайинлади. Сўнг турли миллатли қўмондонларни, ҳатто четлатилган қўмондонларни ҳам тайинлаш орқали нуфузи доирасини кенгайтирди… Булар унинг қудрат таянчларини янада мустаҳкамланишига хизмат қилди.

Хорижий соҳада, Эфиопияга зулм ўтказиб, унинг ўсишини кечиктираётган қўшни Эритрея билан бўлган низога АҚШ кўрсатмаси асосида якун ясади ва бу қадамлари билан катта шуҳрат қозонди.

Кейин давлат секторларини хусусийлаштиришга киришиб, шу орқали АҚШ ва Ғарб ширкатларининг Эфиопия иқтисодига ўз нуфузларини киритиб олишларига имкон яратди, уларга ҳеч қандай ҳарбий бюрократик тўсиқлар бўлмади.

Ва ниҳоят, Америка Абу Аҳмадни Суданга ёрдам беришга жўнатди. Мақсади, ушбу янги эфиопияча ҳокимият моделини намуна сифатида тақдим қилиш, ҳарбий ва сиёсий икки нуфузни қориштириб, барқарорлик ўрнатиш. Бу барқарорлик Америка ва Ғарбнинг ҳарбий ва фуқаровий малайларидан иборат икки нуфузли ўйинчилар иштирокида демократия ўйинини олиб бориб, ҳокимиятни назорат остига олиш ва халқ қўзғолонини йўқ қилишга асосланади.

Абу Аҳмадни тинчлик бўйича Нобел мукофотига лойиқ қилган нарса мана шу «ютуқлар»дир. Бу ютуқларнинг барчаси Америка буйруқлари асосида бўлгани ойдек равшан.

Роя газетасининг 2019 йил 16 октябр чоршанба кунги 256-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here