Трамп Туркияга қарши ҳарбий куч қўллашга тайёр

283
0

Трамп Туркияга қарши ҳарбий куч қўллашга тайёр

 АҚШ президенти Дональд Трамп зарурат туғилса, Туркияга нисбатан унинг Суриядаги ҳарбий операцияси туфайли ҳарбий куч қўллашга мутлақо тайёр. Бу ҳақда Давлат котиби Майкл Помпео “NCBC” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

 Помпео Анқаранинг айнан қандай ҳаракатлари ҳарбий жавобга туртки бериши мумкинлигига аниқлик киритмади, бироқ Вашингтон урушни эмас, тинчликни афзал кўришини айтди. Шунингдек, у АҚШ иқтисодий ва дипломатик чоралар қўллашга ҳам тайёрлигини эслатди.

 Маълумки, Туркия 9 октябр куни Суриянинг шимолида курдларнинг YPG қуролли гуруҳига қарши ҳарбий операция бошлади. Анқара бу гуруҳни Курдистон ишчи партияси деб аталувчи террорчи ташкилотга алоқадор деб ҳисоблайди. АҚШ эса Сурияда YPG билан ҳамкорлик қилиб келган.

 Изоҳ: Агар АҚШ розилик бермаса Туркия Сурия ҳудудида ҳарбий амалиёт бошлай олмаслиги кундек равшан. Бунга қадар Туркия Сурия ҳудудида “Зайтун новдаси” ва “Фурат қалқони” номи билан амалга оширган ҳарбий амалиётлари каби, янги бошлаган “Тинчлик булоғи” амалиёти ҳам у ердаги илмоний режимни мустаҳкамлашда Америка лойиҳасига хизмат қилиш учун олиб бориляпти.

 Туркия ҳарбий амалиёт бошлаганидан сўнг АҚШ ҳукумати томонидан билдирилаётган таҳдид ва пўписалар, турк ҳукуматининг баландпарвоз баёнотлари АҚШ ва Туркия ўртасидаги дўстлик алоқалари гўёки “бузилган”дек тасаввур уйғотади, аслида улар ўртасида ҳеч қандай бузилиш юз бермайди.

 АҚШ ва Туркия ҳукуматлари ўртасида узилмас алоқа борлиги инкор қилинмайдиган ҳақиқатдир. Улар бир-бирларига таҳдид қилсалар ҳам, биргаликда юриш-туришлар, учрашувлардаги муносабатлари ва Сурияда  амалга оширилган амалиётлар… буларнинг барчаси “таҳдидлар”нинг соҳталигини ва барча ишлар тўлиқ АҚШ назорати остида кетаётганлигини англатади.

 Абдураҳмон Одилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here