Қирғизистонда болаларни масжиддан тўсиш рейди бўлиб ўтди

1402
0

Қирғизистонда болаларни масжиддан тўсиш рейди бўлиб ўтди

18 октябр жума куни Қирғизистон Ўш областининг Қорасув шаҳрида болаларни масжиддан тўсиш мақсадида милиция ходимлари рейд уюштирди. Улар масжидлардан чиққан ёш болаларни хусусий машиналарга мажбуран тиқиб номаълум томон олиб кетишга ҳаракат қилишган. Бу ҳақида ижтимоий тармоқларда бир қанча видио лавҳалар тарқалди. Видио лавҳада вазиятга аралашиб, машинага мажбур тиқилаётган болаларнинг тарафини олиб, орган ходимлари билан тортишаётган ўнлаган мусулмон эркакларни кўриш мумкин. Аллоҳ бу ва шу каби Ислом ва Мусулмонлар манфаати йўлида жонбозлик кўрсатаётган барча Мўъминлардан рози бўлсин! Улар бизнинг фарзандларимизни ҳимоя қилишди. Аллоҳ бизни бепарволик, лоқайдлик, қўрқоқлик ва тақвосизликдан сақласин!

Орган ходимлари фарзандларимизни ҳимоя қилган бу биродарларимизга тажовуз қилишлари мумкин. Биродарлар! биз ҳам уларга ва бошқа журъат кўрсатаётган мусулмонларга бепарво бўлмайлик. Куфр бизни айнан шу шижоатимизни синдирмоқчи. Улар олиб бораётган зулмларга эътибор бермаслигимизни, бир биримизни қўллаб ҳимоя қилишимизни олдини олиш мақсадида аввалги сафдаги етакчи мусулмонларга зарба беришга ҳаракат қилишади. Огоҳ бўлайдик бир биримизни куфр чангалига ташлаб қўйиш билан шу дунёда ҳор бўлиб яшаб, охиратда Аллоҳга осий бўлган ҳолда тирилиб қолишимиз мумкин, биродарлар.

Пайғамбар с.а.в. “Мен ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, ғамдан, хафаликдан, қарзни енгиб қўйишидан, кишиларнинг зўровонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайман” дедилар.

Пайғамбаримиз с.а.в. айтадилар “Агар Улуғ ва Буюк Аллоҳ бир қавмни яхши кўрса, уларга бало юборади. Ким сабр қилса сабрга эга бўлади. Ким бетоқат бўлса, бетоқатликка йўлиқади”.

Сабр – бу ҳақ гапни гапирмоқ, ҳақ ишни қилмоқ, Аллоҳнинг йўлидаги озорларга енгилмасдан, букулмасдан, оҳ – воҳ қилмасдан мусибатни кўтармоқдир.

Пайғамбаримиз с.а.в. яна “Ислом ғариб бўлиб бошланди, яна худди бошланганидек, ғариб бўлиб қайтади, ғарибларга жаннат бўлсин”, дедилар. “ғариблар кимлар эй Росулуллоҳ?”, деб сўрашди. “Одамлар бузилиб кетган пайтда ўнглайдиган кишилар”, деб жавоб бердилар”. “Кабир” Табароний.

Ҳар қандай бузуқчилик, зулм биз мусулмонларнинг лоқайдлигимиз, бир биримизга беэътибор бўлишимиз оқибатидан содир бўлади. Зулм ёмон, лекин зулмга кўникиб қолиш, уни ҳис қилмай унга қарши курашишдан тўхтаб қолиш ундан ҳам ёмондир.

Лоқайдлик иймоний муҳитни бузилишига олиб боради. Иймоний муҳит – ҳар бир фикр ва амал муайян бир мақсадга қаратилишидан пайдо бўлади. Яшашдан мақсад Аллоҳнинг рози қилиш бўлса, демак ҳар бир ҳаракатимиз шариатга мувофиқ бўлишлигини тақазо этади!

Биз бўшатиб бораётган ҳар бир тармоқ куфр томонидан босиб олиняпти. Аёлларимизга бепарво бўлдик, куфр уларни ҳижобига осилди. Даъватга беэътибор бўлдик, куфр даъватга тўсиқлар қўйиб боряпти. Фарзандларимизга беэътибор бўлдик, уларни куфр намоздан тўсяпти. Куфр билан Ислом ҳеч қачон бирлаша олмайди! Улар бир бирини доим пойлаб таъқиб қилиб келишади. Бир бирини заифлаштиришга уриниб, ҳаётнинг ҳар бир жабҳасидаги чекинишимиз уни куфрга топшириб бораётганимизни англатади. Яъни жамиятдан Исломни четлаб боришидан куфр қувватланиб бораверади. Чунки Ислом аниқ дин бўлиб, ундан ташқарида бўлган барча нарса куфр деб эътибор қилинади! Бепарволик тақвосизликдан келиб чиқади, биродарлар!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here