Махачқалъа мактабларида ҳижобли қизлар рўйхати тузилмоқчи

563
0

Махачқалъа мактабларида ҳижобли қизлар рўйхати тузилмоқчи

Доғистон пойтахтидаги икки гимназия раҳбарияти, ҳижобли талаба қизлар ҳақида маълумот талаб қилди. Бу ҳақида «КП – Северный Кавказ» (Ставрополь) хабар бермоқда.

 Ўқув йилининг бошланиши билан Махачқалъада жойлашган №13 ва № 15 таълим гимназиясида махсус сўровнома жорий этилан эди. Унга кўра талабаларнинг ижтимоий аҳволлари ҳақида маълумот тўпланади. Анкетада мажруҳ-ногирон болалар, кам таъминланган оила фарзандлари ёки оғир шароитда кун кечираётган талабалар ҳақидаги маълумот учун махсус бандлар нашр этилган. Аммо ўашалар қаторида  белгиланган бир банд барча ота-оналар диққат эътиборини ўзига тортиб, кучли норозикка сабаб бўлди. Сўровноманинг охирги банди «Ҳижобли талаба қизлар ҳақида  тўлиқ маълумот», деб ёзилган.

Буни кўрган Ота-оналар  изтиробга тушиб мактаб маъмуриятига ва республика таълим вазирлигига мурожаат йўллашди. Тез орада расмий жавоб келди.

Таълим вазирлигига кўра, анкеталар қондайдир хато туфайли мактабларга бориб қолган, эндиликда бу каби сўровнома услуби қўлланилмайди. Махачқалъа мэриясининг таълим бўлими бошчиси Вадим Дибияевнинг фикрига қараганда, талаба қизларнинг айнан исломий либос кийгани учун улар ҳақида маълумот йиғиш  андишасизлик ҳисобланади. Шу жумладан Вадим Дибияев ушбу воқеани қуйидагича изоҳлади: «Хеч қандай ҳолатда талабаларга баҳо беришликда «ҳижобли қизлар» пункти бўлиши мумкун эмас! На таълим раҳбарияти ва на билим бериш ташкилотлари томонидан шунга ўхшаган сўровномалар олиб борилиб, анкета тўлдириш мумкин эмас».

Изоҳ: Бизга фарз қилинган исломий либос учун дунё ҳамжамияти бир кунни байрам ўлароқ белгилаб берган. Бутун оламда 1 феврал куни ҳижоб куни, дея байрам қилинади. Бу кетишда куфр олами тобора диний қадриятларимизга ҳурматсизлик кўрсатиб, бугун 1 кунни ҳижоб куни деса, кейинчалик яна бир кунни намоз байрами қилиб белгилаб бермаса бўлгани. Бу жиҳатлар исломий уммат устидан кулишдан бошқа нарса эмас.

Ўтган йили Чеченистон президенти Рамазон Қодиров ҳижоб байрамида ўзининг телеграмм саҳифаси орқали диний либос ҳақида қуйидагиларни ёритган эди: «Менинг оиламдаги барча хотин-қизлар бошларига рўмол ўрайди, уларни хеч ким мажбурлагани йўқ, ўзлари буни ихтиёр қилганлар. Менинг ақидамга кўра, бутун оламдаги диний таълимотларда хотин-қизларга рўмол ўраш буюрилган. Бироқ рўмолсиз ҳам аёл киши хоксорликка ибрат сифатида бўлиши мумкин. Мен рўймолсиз юрган кўпчилик аёлларни танийман. Уларни  хоксорлик,  виждонийлик ва одоб-ахлоқ  рамзи қаторида қабул қилишимиз мумкин».

Энди мусулмонман деган раҳбарларнинг аҳволи шу бўлса, ғайридинлардан яхшлик кутишимиз мантиқсизлик ҳисобланади.

Ислом ҳаётдан четлатилгани сари инсонлар орасидаги ҳақиқий башарий қоидалар ўрнини ҳайвоний унсурлар эгаллаяпти. Европада аср вабоси каби тарқалаётган биржинслик никоҳлар одатий ҳолга айланган. Айниқса Буюк Британияда биржинслик никоҳга расман рухсат берилган,  кўп ижтимоий тартиблар ҳам ана ўша бузуқ инсонлар талабларини эътиборга олган ҳолда тузилаяпти. Ўтган ойда Англия кўчаларидаги светофорларга пиёдалар учун белгиланган яшил рангни ўрнига трансгендерларнинг аломати ўрнатилди. Бунга сабаб ўша тоифа инсонлар ўзларининг жамиятдаги ўрнини ҳукуматдан қатъиян талаб этишганди.

Буни қарангки, олам узра куфр иллати кенг тарқалса бу нарсага шароит яратиб беришмоқда, аммо Исломнинг ҳар бир кўриниши куфр оламининг таҳдидида дучор бўлмоқда. Куфр олами ҳижобга ва Ислом қадриятларига қарши курашганида энг аввало оддий халқ вакилини ўша лоиҳага нисбатан реакциясини текшириб кўради, шу билан Шариатнинг таъсир даражасини белгилаб олади. Агар инсонлар бу нарсани тўғри қабул қилишса, куфр олами миссионерлик ҳаракатларини давом эттиради, агар инсонлар, хоссатан мусулмонлар норозилик изҳор этишса, шак шубҳа йукқи бу каби лоиҳалар  касодга учрайди. Ўзбекистонда рўй бераётган ҳижобга ва соқолга қарши хатти-ҳаракатлар хеч шубҳасиз катта давлатлар тарафидан уюштирилган. Бошқа катта давлатнинг норози бўлиши ҳам табиий. Аммо биз бир нарсани унутмайлик, тарафдор ёки қарши бўлишидан қатъий назар, айни дамда Умматни ҳимоя қиладиган бирор мамлакат ёки куч йук. Ҳар бир катта давлат ўз шахсий фойдасини кўзлаб, пиар учун ҳимояга оталанади, аслида унинг на биз билан ва на биз кўтариб юрган ақида, мафкура ва диний қадриятларимиз билан зиғирчалик иши йўқ. Аксинча дунё майдонида катта давлатлар шахсий манфаат талашиб, мусулмонларнинг эътиқодларидан  фойдаланиши мумкин.

Фақатгина соф иймонли Халифа бизнинг ҳозиримиз ва келажагимиз, қолаверса охират диёримиз ҳақида қайғуриши мумкин. Қолган барчаси ботил фикрли, зоҳирий  меҳрибонлардир, улар фақатгина ўзларининг ҳақиқий башарасини ниқоб остида яширишади. Биз ўша бир назар ташлаганда ялтироқ кўринган воқеликдан таъсирланмайлик,  гарчи минг маротаба ёрдамга шошилса-да, ҳар қандай ташкилот ва инсон ҳуқуқи ҳомийлари фақат куфр мамлакатлари фойдасига ишлайди.

Мунаввара Азиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here