Иккита кўмир конида олти шахтёр ҳалок бўлди

134
0

Иккита кўмир конида олти шахтёр ҳалок бўлди

Ҳалок бўлган юртдошларимизнинг оила аъзоларига, қариндош ва яқинларига ўзимизнинг чуқур таъзиямизнинг изҳор қиламиз. Аллоҳ сизларга гўзал сабр берсин. Ўтганларни Ўз раҳматига олсин.

 Қирғизистоннинг Қизилқия ва Сулукта шаҳарларидаги иккита кўмир конида икки кун ичида кетма-кет юз берган фалокатларда олти нафар одам ҳалок бўлди.

 Озодлик радиоси қирғиз хизматининг билдиришича, 6 октябрь куни тушдан кейин Қизилқиядаги кўмир конларидан бирида бахтсиз ходиса туфайли уч киши ҳалок бўлган. Расмийлар ҳодиса тафсилотлари ҳақида ҳозирча маълумот бермаяптилар.

 Сулукта шаҳридаги ҳодиса эса 5 октябрда юз берган. Кўмир конида газдан заҳарланган беш одам касалхонага келтирилган. Улардан уч нафари хушига келмай вафот этган, қолган икки нафарининг аҳволи яхшилангани билдирилди. Вафот этганларнинг барчаси ака-укалар бўлган.

 Расмий маълумотларга кўра, Қирғизистонда 2017 йилда конларда 26 ҳалокат юз берган ва уларда 24 одам вафот этган. 2018 йилда шахталарда қанча одам ҳалок бўлгани тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда”, деганлар.(Абу Довуд ривояти).

 Шу ҳадисга мувофиқ Ислом шариатида мусулмонлар сув, яйловда ва нефт, газ, кўмир каби миқдори чекланмаган конларга шахс эгалик қилиши ва шахсий мулк бўлиши мумкин эмас. Давлат раҳбари бу конлардан тушадиган даромаднинг ўз ижтиҳодига мувофиқ барча мусулмонлар баробар бахраманд бўлишилари йўлида сарф қилади.

 Афсуски, бугун устимизда демократия ниқоби остида ҳукм юритаётган капиталистик тузум барча ишларни моддий манфаат асосига қургани ортидан бу каби конлар маҳаллий карчалонлар ёки хорижий компанияларга шахсий мулк сифатида сотиб юборилди ва сотилмоқда. Конга эга чиққан шахслар эса фақат ўз моддий манфаатларини ўйлаб, арзимаган ҳақ эвазига қўл остида ишлаётган ишчиларнинг ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлаш учун ортиқча маблағ сарфлашни исташмайди.

 Қирғизистонда ишсизлик даражасининг юқорилиги сабабли эплаб йўл ҳақига пул топганлар , Қозоғистон, Россия, Жанубий Корея ёки Ғарб давлатларига иш излаб чиқиб кетишаётган бўлса, йўл ҳақи учун пул топишга ҳам қодир бўлмаганлар мана шу каби конларда ўз ҳаётларини хатарга қўйиб ишлашга мажбур бўлишмоқда. На кон эгалар ва на расмий ҳукумат улар ҳаёти ва хавсизлигини таъминлаш ҳақида ўйлаб ҳам қўймайди.

 Ўз навбатида биз, рўзғор тебратиш ва оила боқиш учун техника хавфсизлиги таъминланмаган конларда ишлашга мажбур бўлиб, бахтсиз ходиса ортидан ҳалок бўлган юртдошларимизнинг оила аъзоларига, қариндош ва яқинларига ўзимизнинг чуқур таъзиямизнинг изҳор қиламиз. Аллоҳ сизларга гўзал сабр берсин. Ўтганларни Ўз раҳматига олсин.

إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ

“Албатта, барчамиз Аллоҳникимиз ва албатта, барчамиз Унга қайтгувчидирмиз” [Бақара 156]

    Туркистон

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here