Ҳуқуқ ҳимоячилари: Хитойда умумий тарзда уйғур мусулмонларининг тана аъзолари чиқариб олинмоқда

288
0

Ҳуқуқ ҳимоячилари: Хитойда умумий тарзда уйғур мусулмонларининг тана аъзолари чиқариб олинмоқда

БМТ нинг инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг ялпи мажлисида, The China Tribunal номли инсон ҳуқуқи ҳимояси ташкилоти Хитой ҳукуматига қарши кескин танқид билан чиқди. Унга кўра Хитойнинг ҳар бир минтақасида кенг кўламда диний ва этник озчилик вакилларини тириклайин жисм аъзолари донор сифатида кесиб олинмоқда.

«Шу жумладан уйғур мусулмонлари ва фалунгун маданиятига эътиқод қилганларга нисбатан айни амалиёт жорий қилинмоқда»- деб хабар беради IslamNews ахборот агентлиги Business Insider сайтига таянган ҳолда.

Ҳуқуқшунос ва ҳуқуқ ҳомийси Ҳамид Саби БМТга берган баёнотида «Хитойликлар тирик, хеч бир гуноҳсиз, безарар, тинч аҳоли вакилларини қасдан ичини ёриб юрак ва бошқа ички аъзоларини чиқариб оляпти. Гап уйғурзабон аҳолининг юраклари, буйрак, ўпка ва бошқа аъзолари ҳақида кетяпти. Бу амалиёт Хитой ҳукуматига «ёқмаган» ва мувофиқ келмаган бошқа миллат ва дин вакилларига нисбатан қилинаётган оммавий қирғин қатори баҳоланади. Ички органлар кесиб олингандан сўнг ноқонуний тарзда сотувга чиқарилади», деди.

Сабининг сўзларига кўра шу каби амалиётлар кенг миқёсда амалга оширилмоқда ва қурбонлар сони юзминглаганни ташкил этади.

Изоҳ:
Хитойнинг мусулмонларга нисбатан қилаётган ваҳшийлигидан бутун олам хабардор. Шуни билган ҳолда эшигимизни хитой бутпарастларига катта очиб, уларга қизларимизни беришимиз ва уларни корхоналаримизга бошлиқ қилиб, уларнинг қўл остида ишчи бўлишга рози бўлишимиз фикрий жиҳатдан қолоқлик аломатидир. Биз бир яхлит жисм эканмиз, Хитойнинг жирканч амалиётларига лоқайд қарамаслигимиз лозим.
Ўтмишда уйғур биродарларимиз ҳам Хитой тазйиқларига сабрбардош қилиб, шукрона келтириб яшашган эди. Ҳолбуки Шореъ бизларга, дин душманлари ҳақида хабар бериб, то уларнинг динига кирмагунимизча биздан рози бўлмаслигидан бизни қатъий равишда огоҳлантирмоқда. Оқибатда уйғур биродарларимизнинг диний эътиқодига қарата нисбатан кескин ҳаракатлар бошланди. Дунё ҳамжамияти сукути остида бу каби разилликлар авжига чиқди. Ана энди бўлса, мусулмоннинг жисми савдо-сотиқ товари сифатида сотилмоқда. Ваҳоланки Шариат инсоннинг ҳар бир аъзосини катта баҳо билан қадрлаган ва унга қилинган зулмга махсус ҳадлар белгилаган. Бугунги кунда Шариат билан ҳукм чиқарадиган ягона давлатимиз йўқлиги боис атрофимиздаги даррандалар Умматни ҳар кўйга соляпти.

Агар ўрмонга ўт тушса ҳўлу қуруқ баравар ёнади. Бизнинг жисмимизни ҳалокатга учратиш мақсадида илмонийлик, динсизлик, сионистик иллатлар сизиб кирмоқда. Танамиз ҳалокатга учраш арафасида турибди. Бизларни бу иллатдан фақат Халифалик давлатининг қудратигина қутқара олади. Демак ўз давлатимизни тиклаш учун бирлашишимиз ва Одил Халифа — Султонни сайлашимиз бизга вожибдир.

Мунаввара Азиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here