Чавушўғли яҳудларнинг ҳаддидан ошишига Ислом Умматини айблади

1385
0

Чавушўғли яҳудларнинг ҳаддидан ошишига Ислом Умматини айблади

(Исроил) бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ғарбий соҳилдаги баъзи аҳоли пунктлари бузиб ташлаш ва Иордан водийсини аннексия қилиш ниятини эълон қилганидан кейин Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти йиғилиш ташкил қилди. Йиғилишда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Туркиядан вакил сифатида иштирок этди. Учрашув ортидан баёнот берган Туркия ташқи ишлар вазири (Исроил)нинг ҳаддидан ошишига Ислом Умматини айблади.

“Ислом Уммати бирлашиб ҳаракат юритганда эди ва бир тан-у бир жон бўлиб, қаршилик кўрсатганда эди, Исроил ҳам, Америка ҳам бу минтақада ўз бошимча режалар туза олмас эди”, деди Човушўғли.

Чавушўғли ҳозирги вазият учун мусулмон халқларни айблар экан, бироқ ушбу мусулмонларни бирлашишдан тўсаётган раҳбарлар ҳақида оғиз очмади. Ваҳолангки, Исломий ўлкаларни сохта чегаралар билан бўлиб, бирлашишга тўсқинлик қилаётганлар ўша хоин ҳокимларнинг ўзларидир. Табиатан қўрқоқ бўлган яҳудлар Ислом ўлкалари раҳбарларининг нотавонлиги туфайли ўзларини шер каби ҳис қилишмоқда.

Чавушўғли ҳозирги вазият учун мусулмон халқларни айбласа-да аммо воқелик бунинг аксини кўрсатмоқда. Ислом уммати Фаластин тупроқлари ва Ақсо масжидини яҳудлардан озод қилиш учун ҳар қандай қиммат баҳо нарсасини қурбон қилишга тайёрдир. Агар хоин ҳокимлар мусулмонларни бундан тўсмаганда эди, мусулмонларнинг бирлашиб яҳудларни Муқаддас заминдан қувиб чиқариши хамирдан қил суғургандай осон кечарди. Бунга воқеликда мисоллар жуда кўп. Масалан, 1967 йил мусулмонлар ва яҳудлар ўртасида бўлиб ўтган хиёнат жангидан аввал – Миср президенти Жамол Абдунносир Фаластин ва муқаддас заминни озод қилишини даъво қилиб чиқиши ортидан – Ислом уммати унинг атрофида жипслашиб, уни халқ қаҳрамони сифатида қабул қилди (аммо кейин бу амалиётга катнашган ҳокимларнинг хиёнати туфайли Уммат мағлубиятга учрагач, бу жанг хиёнат жанги номини олди). Яна бир мисол: Иордания қироли Ҳусайн ўша пайтда яҳудларга қарши жангга киришни ҳеч истамасди, унинг ўз тахтини ҳимоя қилишдан бошқа дарди йўқ эди. Аммо Иорданиядаги мусулмонлар ҳам Жамол Абдунносирни қўллаб қувватлай бошлаганини кўрган қирол Ҳусайн Исроилга қарши урушга кириш йўлини тутишга мажбур бўлди. Мисрга бориб, Жамол Абдунносир билан учрашиб, Исроилга қарши бирга ҳаракат олиб боришга иттифоқ тузди. Бу ҳодиса хабарларда тарқалиб, қирол Ҳусайн ўз давлатига қайтганда, юз минглаган мусулмонлар уни олқишлар билан кутиб олди. Ҳатто автомобили билан бирга елкаларида кўтариб саройгача олиб боришни таклиф қилишди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган яхуд бош вазири Шимон Пересга фақатгина “Ван минут” “сизнинг кимлигингизги яхши биламиз” дегани учунгина Ислом Уммати уни қандай даражага кўтаргани ҳам бунга ёрқин мисол бўла олади. Демакки, муаммо Умматда эмас, ҳокимларнинг хиёнатидадир.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here