Жээнбеков Ереванга жўнаб кетди

638
0

Жээнбеков Ереванга жўнаб кетди

 Қирғизистон президенти Сооронбой Жээнбеков Евроосиё иқтисодий иттифоқи Олий кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Арманистон пойтахти Ереван шаҳрига учиб кетди.

 Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, Жээнбеков 1-октябрда Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар рахбарларининг “Евроосиё континентининг транзит салоҳияти” форумида иштирок этади.

 Қирғизистон делгацияси таркибида президент маъмурияти ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Дониёр Сидиков, Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Аликбек Жекшенкулов, бош вазир ўринбосари Жениш Разаков, иқтисодиёт вазири Санжар Муканбетов ва молия вазири Бактигул Жээнбековалар бор.

 Изоҳ: Қирғизистон ҳукумати Россия босими остида мамлакатни Евроосиё иқтисодий иттифоқига олиб киргунга қадар оддий халқ қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб, иттифоққа аъзо бўлиши билан Қирғизистон учун 170 миллион кишилик бозор очилишини, иттифоқ ҳудудида товарлар, хизматлар ва ишчи кучининг эркин ҳаракати таъминланиши ва иқтисодиёт соҳасида ягона сиёсат юритишини ваъда қилган эди.

 Амалда эса бунинг акси бўлди. Ҳукумат иттифоққа аъзо бўлишдан олдин тадбиркорларни имкон қадар Хитойдан кўпроқ товар олиб келиб, омборларга босиб олишга тарғиб қилганди. Ҳукуматнинг ёлғон ваъдаларига ишонган тадбиркорлар қарз-хавола қилиб, банклардан кредит олиб омборларини товарлар билан тўлдириб олишди. Аммо кейинчалик уларнинг аксари хонавайрон бўлди. Марказий Осиёдаги энг йирик улгуржа бозорлари бўлган Дордой ва Қорасув бозорлари инқироз ёқасига келиб қолди. Қирғизистонда ривожланган ва мамлакат иқтисодининг ўзагини ташкил этувчи тикувчилик саноати, ун комбинатлари, паррандачилик, чорвачилик, қишлоқ хўжалиги ҳам кундан-кунга заволга юз тутмоқда. ЕОИИнинг фойдасидан зиёни кўп бўляпти.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here