Теологлар: Биз динлараро алоқаларни мустаҳкамлаймиз!

356
0

Теологлар: Биз динлараро алоқаларни мустаҳкамлаймиз!

Тақдир тақозоси билан бир гуруҳ талаба қизлар билан танишиб қолдим. Улар Қирғизистон давлат Университетининг теология факультети талабалари экан. Яқиндан танишиш мақсадида ўзим кизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдим.

Сиз теология факультетида асосан қайси дарсликлардан таълим оласиз?

«Биз деярли дунёда фаолият олиб бораётган барча динлардан хабардор бўламиз»- деб менга Библиядан матнлар келтира бошлади қизлар, сўнгра буддизмдаги ҳиндулар «худолар»ининг бирма- бир бошдан оёқ санаб ўтди. Менинг тушунчам туртки берган ҳайрат тўла нигоҳимни кўриб, қизларнинг бири ғазабланиб шундай деди: Нега ҳайрон бўляпсиз? Биз уларнинг динини ўргансак нимаси ёмон, бу дегани динига кириб кетмаяпмиз ку…!».

«Биз динлараро алоқаларни мустаҳкамлаймиз» — дея суҳбатга аралаашди қизлардан яна бири.

Сиз ўқув юртини битиргач кайси муассасаларда ишлашингиз мумкин?- деган саволга қизлардан бири шундай жавоб берди. «Биз ўқишни битирганимиздан сўнг асосан ўрта мактабларда диншуносликдан дарс берамиз. Ҳозирги кунда биргина Бишкек шаҳрида 32га яқин ўрта мактабларда ушбу предмет киртилган. Предмет «Дин маданияти» деб номланади».

“Сиз кўп мутавотир ҳадислар билар экансиз, машаАллоҳ, бундай билимга анча мунча инсон эга эмас. Буни зудлик билан бошқаларга етказмайсизми? Чунки катта савобга эришган булармидингиз”, деган таклифимга қизлар бир овоздан қаттик ҳаяжонланиб, «Асло, шаръий ҳукмни бошқаларга етказиш учун бизда етарли илм йуқ, Шариатни нотуғри етказишдан қўрқамиз, мазмунини тўғри етказмасдан гуноҳ иш килиб қўйишимиз мумкин”, дея эътироз билдиришди.

Мен  олдимиздан ўтиб кетаётган ярим яланғоч қизларга ишора килиб шундай дедим: Мана бу кизларни кўряпсизми? Биласизми, нима учун уларнинг авратлари очиқ?! Чунки улар фарз нима эканлигини билмайди, қолаверса Аллоҳнинг ягоналигини ҳам билмасликлари муқаррар, шуларга бориб «Мени ҳам, Сизни ҳам яратган Яратувчи бор.»- дейиш учун жуда кўп илм керакми? дедим. Қизлар жавоб беришдан каттиқ қўрқишди, гўё уларни устозлари кузатиб тургандек бирданига сукут сақлашга ўтишди.

Бу ҳолат turkiston.biz сайтининг «Мастура» бўлимида келган қуйидаги сатрларни ногаҳон ёдимга солди: Қирғизистонда бошқа қўшни давлатларга нисбатан дин эркинлиги мавжуд. Илмоний ҳукуматнинг узлуксиз дин қадриятларига, асосан намозга ва хижобга карши курашлари кутилган натижаларни бермагач, ҳукумат муътадил Ислом тарафдорларини қўллаб-қувватлашни бошлади.

Изоҳ: СССР парчалангандан сўнг, 90-йиллар бошларида Ўрта Осиё давлатларига катта давлатлар тарафидан  иқтисодий, сиёсий ва сақофий юришлар бошланди.  Ўрта Осиё давлатлари аҳолисининг энг кўп қисми мусулмонлардан иборатлигини эътиборга олиб, Туркия ҳам бу юришлар учун воситачи бўлди. Натижада давлат олийгоҳларида диншунослик-теология факултетлари таъсис этилиб, талаба ўқувчи ёшларни қабул қилина бошланди.

Факультет рисоласи — диний қадриятларни омма орасида ёйиш ва одамзотнинг руҳий оламини бойитиш мақсадида юқори малакали кадр ва мутахассисларни тайёрлаш, замонавий талабларга жавоб бера оладиган даражадаги диншуносларни  етказиб  беришдан иборатдир.

Теология факультети талабалари биринчи босқичда Туркия давлатига бориб малака оширишади. Уларнинг стипендияси асосан Туркия бюджети тарафидан  таъминланади. Теология факултетида таълим олаётган ўқувчиларга ташқарида даъват ишини олиб бориш қатъийян ман этилади. Зеро улар олган тушунчалари буйича, даъват учун мукаммал билим ва юқори савия бўлишлиги зарур. Бундай даражага етиши учун олий маълумотга эга бўлиб, сўнгра магистратурани ҳам битирган бўлишлари шарт. Шундагина битирувчи инсонларга дин ўргатиши, аниқроқ қилиб айтсак, ҳукумат белгилаб берган дустур доирасида билим бериш ҳуқуқига эга бўла олади.

Бугун бўлмаса эртага рўмол ўраган, аммо ёт сақофат билан суғорилган муслима қизларимиз ўрта мактабга бориб, фарзандларимизга дин дарси ўтади, динлар билан таништиради, мушрикларнинг «худосини» ёдлатади. «Ислом дини ҳам, мана шулар қаторида турадиган бир дин, баъзи тариқатга алоқадор ишларни қилса бўлмайди, у тарихда колиб кетган, уша даврга таалуқли»-  деб таълим беришади. Бу каби мутахассилар демократик тамойилларга Исломни мослаштириб беради.

Эй мусулмонлар! Булардан бизга катта хатар бор, зеро куфр олами ўз режаларини айнан шу мутахассис-диншунослар орқали амалга оширади. Тарихга назар бир солсак, Расулуллоҳ (с.а.в.) даврларида нафақат Шариат аҳкомларининг софлигига, балки мусулмонлар кўтариб юрган исломий ақида покизалигига ҳам жиддий эътибор қаратилган. Улар даврида, бошқа динга раддия билдириш ёки уларнинг динига қараб муомала килиш мақсадида уларнинг дини ўрганилмаган. Аксинча, Умар (р.а.) Инжилдан бир бўлагини кузатиб турганларида, бу ҳолни кўрган Расулуллоҳ (с.а.в.) ғазабландилар ва «Мен сенга бундан афзалини келтирмадимми? — дедилар.

Шундан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, хоҳ раддия мақсадида, хоҳ динлараро алоқаларни яхшилаш мақсадида ёки бошқа дин вакилларига Исломни чиройли кўрсатиш ниятида уларнинг динидан таълим олишимиз жоиз эмас. Уларга нисбатан фақат Шариат рухсат берган доираларда муомала қилишимиз лозим.

Мунаввара Азиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here