“Спикер Жумабековнинг баёноти Қирғизистонни дунёга шарманда қилди”ми?

277
0

“Спикер Жумабековнинг баёноти Қирғизистонни дунёга шарманда қилди”ми?

Қирғизистон парламентининг спикери Дастан Жумабеков Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё спикерлар йиғинида расмий баёнот билан чиқиш қилди. У рус тилида ёзилган тайёр ёзма баёнотни ўқиб бераётиб, кўп хатоларга йўл қўйди. “Жумабеков Текстга таёрланмай чиқиб, дунё олдида Қирғизистонни шарманда қилди” деган фикрлар матбуот тармоқлари ва ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Тарихда жуда кўп буюк шахслар, сиёсатчилар ўтган. Уларнинг буюклиги бирор-бир етакчи давлатнинг тилини яхши билгани билан ўлчанган эмас! Оламий бошқарув системаси бузилиб, етакчи давлатлар ўзларига мустамлака бўлган зайиф давлатларга ўз сақофатини сингдира бошлаганидан буён, мустамлака давлатлар менталитетида оламий тилга эътибор кучайди. Улар сиёсатчи таёрлаш институтларини оламий тил ёки етакчи давлатлар қадриятларига (этика каби) асосланган шахсий ва дипломатик алоқаларни ўзлаштириш асосига қуриб олишди. Натижада сиёсий элиталар ушбу бузуқ асосдан келиб чиққан ўта зайиф ва мустамлакапараст етакчи гуруҳларга айланиб қолди.

Бунинг оқибатида давлат раҳбарини танлаш ва уларнинг кейинги фаолиятларига эътибор қаратиш асоси бузилди. Етакчи танланаётганда, унинг шахсий ҳаёти, интеллегентлик шахсияти, одамийлик алоқалари, сиёсий популистик чиқиш қобилияти ва яна шунга ўхшаш барча инсоний сифатлари эътиборга олинади. Аммо раҳбарлик сифатларидан саналган етакчилик қобилияти, сиёсий тажрибаси, тиниқ дунёқараши ва унга садоқати, давлат бошқарувидаги тиниқ программаси каби асосларга деярли эътибор берилмайди. Масалан бир президент куфр билан тил бириктириб, ўз халқининг манфаатларига хиёнат қилади ёки сотиб юборади. Ортидан матбуот уни қандай чиройли намоз ўқиётгани ёки Қурон тиловат қилаётгани ёки бир етимхонага бориб етимлардан бирига ёки бир нечтасига мурувват кўрсатиб, кўз ёш тўкаётганини таратади. Халқ уни шу инсоний сифатидан алданиб, шу етимлар ҳаққига етказган миллиардлаган зарарлардан кўз юмиб қўяверади.

Ҳар қандай сиёсатчи ўз табиатини ўзи бошқараётган ёки бошқаришга интилаётган халқнинг менталитети ва сиёсий табиатидан олади. Шунинг учун мустамлакачи давлатлар зайиф давлатларда ўзларининг сақофий таъсирларини кучайтиришга жуда катта эътибор қаратишади. Чунки шу халқдаги сақофий мустамлака ундан етишиб чиқаётган сиёсатчиларга албатта таъсир кўрсатади.

Қирғизистон спикерига нисбатан бораётган матбуот ҳужумлари фикримизга яққол далил бўла олади. Қирғизистон президенти ҳам ушбу сақофий таъсир остида туну-кун зўр бериб, рус тилини ўрганяпти. Уни ҳам бир неча маротаба рус тилини яхши ўзлаштирмаганликда айблашди. Сиёсатчилар халқ манфаати устида бош қотириш ўрнига, ҳар хил оламий анжуманларда куфрдан келиб чиққан оламий дипломатик алоқалар, халқаро тилни мукаммаллаштириш ва баёнотлар таёрлаш билан овора. Бу сиёсатчилар тилда ёки бирор алоқада адашиб кетишса, уларга аямай қаттиқ зарба беришадики, токи кейингилари янада эътиборлироқ бўлишсин. Натижада бизнинг сиёсатчиларимиз сиёсий популизм (сафсатавозлик)дан нарига ўтишмайди! Улар бу оламий балодан қутилиш йўлини излаш ёки шу ҳақида фикрлаб кўришга ҳам ярамайди! Ҳа, буларнинг барчаси сақофий мустамлаканинг таъсири ва касофатидан келиб чиққан!

Абдураззоқ Мўъмин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here