АҚШда С5+1 йиғилиши бўлиб ўтди

202
0

АҚШда С5+1 йиғилиши бўлиб ўтди

 Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков бошчилигидаги делегация С5+1 деб номланган АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида иштирок этди.

 Йиғилиш иштирокчилари хорижий “жангарилар” билан кураш доирасида ҳамкорлик, хавфсизлик соҳасида минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, минтақавий иқтисодий ҳамкорликни мустахкамлаш ва ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди. Аслида, АҚШнинг “С5+1” форматини ташкил этишдан кўзлаган мақсади, Марказий Осиё мамлакатларини Афғонистон орқали дунё бозорига олиб чиқиш ва шу орқали бу минтақадаги сиёсий-иқтисодий манфаатларга эгалик қилишдир. Бу манфаатларга етиш учун АҚШ минтақада Хитойга қарши кайфиятни кучайтириш ва Россия таъсирини чеклашга жиддий ҳаракат қилмоқда. Масалан, йиғилишда сўзлаган АҚШ давлат котиби Майк Помпео дунё давлатларини Пекин талаби билан уйғурларни Хитойга топширмасликка чақирди. Унинг сўзларига кўра, “Хитойнинг Шинжон минтақасидаги мусулмонларни қамоқхона-лагерлар ташлашини терроризм билан ҳеч қандай алоқаси йўқ, балки бу халқлар маданияти ва динини буткул йўқ қилиб юбориш ҳаракатидир”. Помпео бу сўзларини мусулмонларга жони ачиганидан айтгани йўқ, аксинча, Шинжон масаласини минтақадаги Хитойга қарши қўлланувчи ричаглардан бири деб билганлиги сабабли айтди. Зеро, АҚШ ва Хитой Ислом ва мусулмонларга қарши курашда бир позицияда туради.

 Йиғилиш якунида Айдарбеков ва Помпео икки томонлама қисқа мулоқот ўтказди. Мазкур йиғилиш доирасида Қирғизистон ва АҚШ муносабатлари, ҳамкорлик бўйича икки томонлама битим лойиҳасини тайёрлаш муҳокама қилинди. Бу лойиҳа Атамбаев президентлиги даврида Россия босими билан бекор қилинган эди. Айни вақтда ҳукумат Россияга аввалгига қарганда ҳам кўпроқ қарам бўлишига қарамай, иқтисодий жиҳатдан бошқа йирик давлатлар қўлловига жуда мухтож. Шу сабабли АҚШ ва Хитой молиявий ёрдамларига умид қилмоқда. Улар бўлса ўз манфаатларига мос бўлган талабларни қўйиб келишади.

 Мумтоз Моварауннахрий

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here