Путин ва Жээнбеков муштарак ҳарбий ўқув машғулотининг Россия ва Қирғизистон учун муҳимлигини таъкидлашди

178
0

Путин ва Жээнбеков муштарак ҳарбий ўқув машғулотининг Россия ва Қирғизистон учун муҳимлигини таъкидлашди

Россияннинг Оренбург шаҳрида бўлиб ўтган “Центр -2019” ҳарбий ўқув машғулотидан кейин Россия президенти Владимир Путин ва Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

“Албатта икки давлат ўзаро алоқаларини иқтисодий асосда олиб боради. Шунга қарамай ҳарбий техника ва бошқа ҳарбий ҳамкорлик ишлари ҳам, ўз йўлида давом эттириб бораяпти. ОДКБ ташкилоти асосида бораётган ишларимизни давом эттиришимиз ҳам ўта муҳим. Шу мақсадларимизни рўёбга оширишда, бўлиб ўтаётган ҳарбий ўқув машғулотлари ўта муҳим”, деди Путин. (Sputnik).

Қирғизистон сиёсий кескинликлар кундан-кунга кучаётган майдонга айланиб боряпти. Давлат раҳбари сиёсий элита вакиллари билан муроса қила олмаяпти. Ўз атрофида эса, кучли етакчи гуруҳ мавжуд эмас. Жиянбеков шу кунгача фақат Россия қуввати ва таъсирига суяниб иш олиб борди.

Лекин Омурбек Текебаевнинг озодликка чиқарилиши билан вазият бир оз ўзгариши кутиляпти. Сиёсий доира ва аввалги муваққат ҳукумат вакиллари яна ҳокимиятга таъсир ўтказишга ҳаракат қила бошлашди. Текебаев қамоқхонада туриб, BBC журналисти билан ўтказган суҳбати чоғида, Жиянбековни Россия билан бир томонлама алоқасига қарши фикр билдириб, уни кенг қамровли оламий сиёсат олиб боришга чақирган эди. Шунингдек Россияни халқаро сиёсатдаги мавқейи тушиб бораётганини ҳам таъкидлаган эди.

Демак Россия Қирғиз сиёсий доирасини президент атрофига бирлаштириб, улардан етакчи гуруҳ пайдо қилмоқчи. Лекин Путиннинг мақсади, етакчи гуруҳни ҳам президент белгилаган россияпараст курс бўйлаб йўналишга ундаш асосида олиб борилади. Тожикистонда тинчимаётган кескинликлар ва унинг оқибатидан келиб чиқаётган Бишкекдаги норозилик акциялари ана шу мақсадга қаратилган бўлиб, (ОДКБ) ташкилотининг ҳарбий аралашуви билан ниҳоясига етгунча давом эттирилиши кутилади.

Абдураззоқ Мўъмин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here