Москвада “Толибон” делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

940
0

Москвада “Толибон” делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

 “Толибон” ҳаракати вакиллари Москвага келишди, Россия ташқи ишлар вазирлигида “Толибон” делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар қилмоқда.

 Ташқи ишлар вазирлигида “Толибон” делегациясини Россия ТИВнинг Иккинчи Осиё  департаменти директори, Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Қобулов  қабул қилган.

 “Учрашувда Россия томон “Толибон” ва АҚШ орасида музокараларни давом эттириш кераклигини таъкидлади. “Толибон” вакиллари, ўз навбатида, улар Вашингтон билан суҳбатни давом эттиришга тайёр эканликларини билдиришди”, – дейилади Россия ТИВнинг хабарида.

 Маълумки, ўтган ҳафтада АҚШ президенти Дональд Трамп Қобулда бўлиб ўтган теракт туфайли “Толибон” вакиллари билан бўлиб ўтиши керак бўлган учрашувини бекор қилган эди.

 Изоҳ: “Толибон” ҳаракати токи Афғонистонда хорижий давлатлар ҳарбийлари қолар экан, ҳеч қандай музокаралар бўлмаслиги ҳақида маълум қилиб, ўз позициясида қатъий турган бир вақтда АҚШ ҳукумати “Толибон”ни музокара столига тортиш учун турли йўлларни қидириб келмоқда. Ҳатто, “Толибон” билан алоқага чиқиш имконини пайдо қилиш мақсадида Доҳада толиблар учун сиёсий офис очишга рухсат ҳам берди. Жорий йилнинг бошида Афғонистон президенти Ашраф Ғани ҳам “Толибон” ҳаракатига Қобул, Нангарҳор ёки Қандаҳорда офис очишга рухсат беришга тайёрлигини маълум қилганди.

 “Толибон” ўз мавқейидан чекиниб, босқинчи давлатлар билан бир неча бор музокара ўтказиш ва сулҳ тузишга рози бўлгач, АҚШ энди ўз талабларини тиқиштира бошлади. Трампнинг Қобулдаги терактни баҳона қилиб “Толибон” билан учрашувни бекор қилиши ҳам АҚШ ўз талабларини ўтказиш учун ташлаган дастлабки қадамлардан биридир. Ҳолбуки, бундан аввал бундан-да катта ва қонли теркатлар содир бўлган вақтларда ҳам АҚШ ҳукумати “Толибон”ни учрашув ва музокараларга чақириб келар эди.

 Агар Толибон ҳаракати ўз позициясида яна бир неча йил қатъий турганида АҚШ Афғонистондаги шармандали мағлубиятини тан олиб, Афғонистондан чиқиб кетишга мажбур бўлар эди. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва саллам:  

Албатта, нусрат (ғалаба) сабр билан бирга, албатта, шодлик ғам ила бирга, қийинчилик енгиллик билан бирга бўлади”, деганлар. (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here