Президент Жээнбеков “Муваққат ҳукуматчилар” билан учрашади

633
0

Президент Жээнбеков “Вақтли ҳукуматчилар” билан учрашади

 14-сентябр, шанба куни президент Сооронбай Жээнбеков Вақтли ҳукумат вакилларини учрашувга таклиф қилди. Бу ҳақда сиёсатчи Азимбек Бекназаров “Марал” радиосида маълум қилди.

 Унинг айтишича, 10-сентябрда Вақтли ҳукумат вакиллари учрашув ўтказган. Улар қамоқдан чиққан Омурбек Текебаев ва Дуйшонкул Чотоновни табриклаб, жамиятда содир бўлаётган воқеалар, Текебаевнинг Акманда айтган сўзларини муҳокама қилишган.

 Учрашувга Вақтли ҳукуматнинг 11 аъзоси: Исмоил Исаков, Роза Отунбаева, Дуйшонкул Чотонов, Омурбек Текебаев, Темир Сариев, Элмира Ибраимова, Эмилбек Каптагаев, Кенешбек Дуйшебаев, Абдугани Эркебаев қатнашган. Иса Омуркулов ва Топчубек Тургуналиев эса ташкилотчилар томонидан чақирилмаган.

 Ёдингизда бўлса, Россия президенти Путин собиқ президент Атамбаев билан Кремлда учрашганидан кейин сиёсий элитани Жээнбеков атрофида бирлашишга чақирган. Демак, бу тўлиғича Путин манфаатларига мос келади.

 Демак, Вақтли ҳукумат ва Жээнбеков учрашуви амалдаги ҳукуматни бўлажак сайловда қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилмоқда. Бошқача айтганда, ички сиёсатда савдолашиш кетмоқда, ташқи сиёсатда бўлса, россияпараст сиёсий доирани сақлаб қолишмоқчи. Бу сиёсий доира – америкапараст кадр бўладими ёки европапараст кадр бўладими фарқи йўқ – Россияга қарши чиқмаслик бўйича келишган сиёсатчилар гуруҳидир.           

 Россия учун барқарорлик муҳим. Чунки, Россия билан Қирғизистон ўртасида рус манфаатлари устувор бўлган шартномалар кўп. Путин мана бу шартномаларни қаршиликларсиз амалга ошишидан манфаатдор.

 Бугунги кунда мусулмон Умматининг асосий муаммоси – мана шундай сиёсий доиралар ўз хўжайинларининг манфаати учун иш олиб боришаётганида. Шу сабабли Уммат “чизилган диск” каби мустамлакачилик тузумнинг чизиғида айланиб юраверади. Бундан қутулиш учун Уммат бу тузум ўрнига инсонларнинг ақлини қаноатлантирган, фитратига мос келган ва қалбларга хотиржамлик ато этувчи Ислом тузумини олиб келишга бутун куч-имкониятларини сарфлашлари зарур.

 Мумтоз Мовароуннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here