Қирғизистонда алифбо масаласи қайта кўтарилди

583
0

Қирғизистонда алифбо масаласи қайта кўтарилди

 Жогорку Кенешнинг 11-сентябр кунги мажлисида Таълим ва фан вазирлиги лавозимига Канибек Исаков номзоди кўриб чиқилди. Мажлис давомида депутат Алтинбек Сулайманов номзоддан лотин алифбосига ўтиш бўйича фикрини сўради. Ўз навбатида Исаков мамлакатнинг имконияти етса лотин алифбосига ўтишини қўллашини айтди. Унинг айтишича, турк халқларини бирлаштириш мақсадида лотин алифбосига ўтса бўлади.

 Бунга қадар Қирғиз миллий университетининг мажлислар залида “Қирғиз лотин алифбоси” лойиҳаси муҳокама қилинган эди. Унда иштирок этганлардан бири Алтинбек Сулайманов муҳокама қилинаётган масалани қўллаб-қувватлашини айтган. Унинг фикрича, Кремл ёки Москванинг қош-қовиғига қараган давлат бошқарувида ўтирганлар орасидагина эмас, халқ ичида ҳам шундай кўз қарашда юрганлар бор. Бундай қарашларга қарши курашиш учун жамоатчилик муҳокамаларини кўпайтириш керак. 

 Қирғизистонда лотин алифбосига ўтиш бўйича ташаббус “мустақиллик”ка эришган йиллардан бери пайдар-пай кўтарилиб келинади. Чунки, алифбо мавжуд мафкура сақофатининг ёйишда муҳим рол ўйнайди. Масалан, Ислом даврида араб алифбосидан фойдаланиш билан бир қаторда мусулмонларга Қуръон тилини ўрганиш шарт бўлган. Чунки, мусулмонлар шу тилни билиш орқалигина ўз динларини тиниқ тушина олади ҳамда йўл кўрсатувчи олимлар етишиб чиқади. Шу сабабли Қирғизистондаги мусулмонлар ҳам шу алифбодан фойдаланган. Кейинчалик социалистик тузум келгач, араб алифбосини алмаштириб ўз сақофатини кирилл алифбоси орқали ёйа бошлади. Бугунги кунда капиталистик тузум вакиллари бўлган Ғарб давлатлари лотин алфибосидан фойдаланишади. Шу сабабли, улар учун ҳар бир мамлакат мазкур алифбодан фойдаланиши аҳамиятли. Улар бу мақсадларига етиш учун “туркийзабон халқлар бирлиги”ни баҳона қилишади. Шунингдек, таълим соҳасига грантлар ажратиш орқали ўз таъсирини кенгайтириб боради. Масалан, 9-сентябрда Таълим сифатини ошириш мақсадида Европа Иттифоқи 35 миллион евро ажратгани маълум бўлди.

 Бунга қадар Нурсултон Назарбаевнинг 2018-йил 19-февралидаги қарорига кўра, Қозоғистонни 2025-йилга қадар лотин алифбосига тўлиқ ўтказиш топшириғини берган. Марказий Осиёдаги Россия таъсиридаги давлатларнинг бундай қадамга бориши, Россиянинг ўзида таълим тизими қулаб бораётганидан дарак беради. Бунга рус амалдорлари ўз фарзандларини ўқитиш учун Ғарб давлатларига юборишаётгани далил бўла олади.

Мумтоз Моварауннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here