Ҳуқуқ ҳимоячиси Ильмир Имаев Аллоҳнинг ҳузурига реҳлат қилди

44
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳуқуқ ҳимоячиси Ильмир Имаев Аллоҳнинг ҳузурига реҳлат қилди

2019 йил 17 августда мусулмонлар ҳуқуқлари ҳимоячиси азиз биродаримиз Ильмир Имаев вафот этди. Унинг ўлими, хусусан, Россия ва Украина мусулмонлари учун фожиа ва катта йўқотиш бўлди. Чунки у мусулмонлар ҳуқуқларини ҳимоя қиларди, ҳатто ҳаётининг сўнгги соатига қадар ҳам уларнинг репрессия ва таъқибга учрашларига қарши турди.

Ильмир Имаев Анасович 1951 йил Қозоғистоннинг Петропаловск шаҳрида таваллуд топди, ўша пайтда Қозоғистон Совет Иттифоқи республикалари таркибида эди. Ўрта мактабни тугатиб, Тошкентнинг Янгийўл шаҳридаги газеталарнинг бирида мусаввир, сўнг мухбир бўлиб ишлади. Зулм ҳақида мақолалар ёзди. 1998 йил оиласи билан асл юрти Татаристонга қайтди ва Қозон шаҳрида яшади.

2014 йил декабрда Ильмир Имаев уч йилга озодликдан маҳрум этилди ва қамоқда Аллоҳга даъват қилишда давом этгани учун қамоқ муддатининг аксарини алоҳида камерада ўтказди. 2017 йил июлда қамоқдан чиққандан сўнг Имаевга ижрони тўхтатиш ва ҳаракатини чеклаш билан уч йилга ҳукм чиқарилди ва бу нарса уни Украинага кетишга мажбур қилди. Украинада тоғутлар бошқаруви остидаги юртлардан келган мусулмонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давом этди. Украина мусулмонларига юридик маслаҳатлар бериш ва судга аризалар тақдим этишда кўп ёрдам кўрсатди. Танишларидан бири унинг уйда жуда кам бўлишини айтади. Дарҳақиқат, Ильмир биродаримиз ўзининг вақти, моли ва саломатлигини мусулмонларни ҳимоя қилиш йўлида қурбон қилди, тинч яшашдан воз кечди.

Имаев Украинада унинг ёрдамига муҳтож бўлган барча мусулмонларга – уларнинг миллати, мазҳаби ёки юртидан қатъий назар – ёрдам берди. Доим бирор мусулмонга маслаҳат ёки судга ариза топшириш бўйича ёрдам керак бўлса, шошиб борарди. Ҳатто ҳаётининг сўнг соатларида ҳам блогер биродаримиз Маҳмуд Абдулмўмин Холдаровга суд ва ариза ишларига ёрдам кўрсатди… унинг Қирғизистон ҳукуматига экстрадиция қилинмаслиги йўлида бор кучини сарфлади.

Биз Аллоҳ Субҳанаҳуга дуо қилиб, Ильмир Имаев биродаримизнинг барча фидоийликларини қабул айлашини ҳамда қиёматда солиҳлар билан бирга қилишини сўраб қоламиз.

Роя газетасининг 2019 йил 4 сентябр чоршанба кунги 250-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here