Шайха Ҳасина Ҳиндистоннинг Бангладеш ва унинг аҳли устидаги ҳукмронлигини мустаҳкамламоқда

44
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Шайха Ҳасина Ҳиндистоннинг Бангладеш ва унинг аҳли устидаги ҳукмронлигини мустаҳкамламоқда

Ҳиндистон томонидан Кашмирнинг мухторият мақоми бекор қилиниши ортидан, Кашмирдаги қаршилик фронтларининг бирида ҳиндулар давлати билан Ислом Уммати ўртасида кураш кучайди. Мана шундай бир пайтда исломий юртлар ҳукмдорлари ушбу қайноқ фронтларни, қонли жароҳатларни писанд қилмасдан навбатдаги хиёнатларга қадам қўйишди… Улар Аллоҳга, Росулига ва у ердаги мўминлар қонига хиёнат қилишмоқда. Зотан, Кашмирдаги қонлар етмиш йилдан зиёд вақтдан буён оқиб ётганди. Масалан, Ибн Зайд Гужарат қассоби Модини Амирликлар давлатининг Олий медали билан мукофотлади. Ибн Зайд бу билан мустамлакачи англия ўрнатган Амирликлар ҳукуматининг сигирга сиғинувчи ҳиндулар ҳукумати билан бир динда эканини, чунки иккаласининг ҳам хўжайинлари битта-инглиз жаноблари эканини исботламоқда… Шу орқали Модига ва Америка ўз томонига оғдириб олган унинг Бхаратия Жаната партиясига пора беришга уриняпти.

Ҳукмдорларнинг Кашмирдаги мусулмонлар қонига нисбатан қилаётган хоинликларига яна бир мисол, Ҳасина ҳукуматининг хоинлигидир. У Ҳиндистоннинг Агартала аэропортини бенгал ерларигача кенгайишига рухсат берди. Яъни, Бангладеш ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистоннинг шу хусусдаги таклифига «ижобий» жавоб берди ва айни дамда томонлар бунинг ижроси масаласини муҳокама қилишмоқда. Аэропорт масаласидаги хиёнат ҳатто бенгал режими мулозимларининг ўзларига ҳам яхши маълум бўлишига қарамай, уни юртнинг ташқи ишлар вазири Шаҳид Ҳақ «Женева аэропортининг ҳам бир қисми Швецарияда жойлашган, иккинчи қисми Францияда», дея оқламоқчи бўлди, худди Ҳиндистон жарчисидек! Бу баёнотдан бизнинг хоин ҳукмдорларимиз юртларимизни Ислом ва мусулмонларнинг энг ашаддий душманларига қўш қўллаб бериб юборишга доим тайёрликлари, яна бу қилмишларини баъзи порахўр мулозимлар оғзи билан оқлашга уринишаётгани яққол кўриниб турибди.

Бангладешда сув тошқин юз бериб, далалар ва уйларни оқизиб кетди. Бунга ягона сабаб, Ҳиндистон анҳорларидаги сувлар Ҳиндистон қурган тўғонга келиб қуйилади ва ҳар сафар сув меъёрдан ошиб кетса уни Бангладеш томонга очиб юборади… Оқибатда бу Бангладешда сув тошқинини келтириб чиқаради! Шайха Ҳасина ҳукумати эса, бу ҳодисадан кўз юмиб келяпти, кўз юмибгина қолмай, бенгал мусулмонлари мулки бўлмиш ерларни мушрик кофир давлатга инъом қиляпти. Бу Бангладеш ҳукмдорларининг ягона хиёнатлари эмас. Аксинча, бу – сиёсий раҳбариятдаги хоинларнинг юрт мусулмонларига қарши Ҳиндистон билан биргаликда систематик равишда қилиб келаётган хиёнатларидир. Зеро, Ҳиндистон бу юртга ўз ҳукмронлигини зўрлаб ўтказиш учун бор куч-имкониятини аямай сарфлаётган уруш ҳолатидаги давлатдир. Унинг ҳукмронлиги Бангладешдаги энергетика, портлар каби стратегик объектларга, иқтисодий ва ҳарбий мудофаа секторларига қаратилган. Шунингдек, Ҳиндистон Ҳасина ҳукумати билан қалин ҳамкорлик муносабатини ўрнатиш, Бангладеш ва унинг аҳлига зарар етказиб, Ҳиндистон манфаатига хизмат қиладиган адолатсиз бузғунчилик битимларини имзолаш, шу орқали юртдаги муҳим секторларга ҳукмрон бўлишга тинимсиз уриниб келмоқда. Бу сотқин Ҳасина режими Ҳиндистоннинг юртимизга кириб, устимиздан ҳукмрон бўлишини кафолатлаб берди. У Ҳиндистонга кўрсатиб келаётган содиқ хизматларини «Бангладешнинг миллий манфаати учун», дея доим бенгал аҳлини алдаб келади!

Бу мушрик давлатнинг Агартала аэропортини кенгайтириши икки жиҳатдан хавфли: Биринчи: уруш ҳолатидаги давлат билан ҳамкорлик қилиш ножоиз. Бу нарса Аллоҳ Субҳанаҳунинг ғазабини келтиради. Ислом Уммати билан уруш ҳолатидаги давлат ўртасида сулҳ ва иттифоқ фақат мажбур ҳолатлардагина жоиз. Ўшанда ҳам минимал ва чекланган равишда бўлади. Чекланганлиги шундаки, душманга бирор услуб ва ҳолат орқали Ислом Умматига зиён-заҳмат етказишига йўл қўйилмайди. Афзали эса, душман билан яхши қўшничилик муносабати ўрнатишни ҳамда ажратиб турувчи бу дахлсизлик чегараларини сақлаб, ҳарбий, маданий… ва бошқа шартномалар имзолашни, қилмаган яхши. Шундай экан, аэродромларни очиб, устимиздан кучайиб олиши учун унга исломий ерларни қўш қўллаб беришни нима дейиш мумкин?! Аслида, Ислом Умматининг Ҳиндистондек уруш ҳолатидаги давлатлар билан алоқа қилиши учун уруш ва жиҳод бўлиши керак. Аллоҳ Таоло бундай деган:

لَا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ لَمْ يُقَاتِلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَلَمْ يُخْرِجُوكُمْ مِنْ دِيَارِكُمْ أَنْ تَبَرُّوهُمْ وَتُقْسِطُوا إِلَيْهِمْ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُقْسِطِينَ + إِنَّمَا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ قَاتَلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَأَخْرَجُوكُمْ مِنْ دِيَارِكُمْ وَظَاهَرُوا عَلَى إِخْرَاجِكُمْ أَنْ تَوَلَّوْهُمْ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ فَأُولَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ

«Аллоҳ сизларни динингиз тўғрисида сизга қарши уришмаган ва сизларни ўз диёрингиздан ҳайдаб чиқармаган кимсалардан – уларга яхшилик қилишингиздан ва уларга адолатли бўлишингиздан қайтармас. Албатта Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар. Аллоҳ сизларни фақат динингиз тўғрисида сизга қарши урушган ва сизни ўз диёрингиздан ҳайдаб чиқарган ҳамда сизни ҳайдаб чиқаришда бир-бирларига ёрдамлашган кимсалардан – улар билан дўстлашишингиздан қайтарур. Кимки улар билан дўстлашса, бас, ана ўшалар золим кимсаларнинг ўзидир» [Мумтаҳина 8-9]

Иккинчи: Аэропортлар нозик хавфсизлик объектларига киради. Улар ҳарбий база бўлиб, давлат улардан зарур бўлган вақтларда аэродром сифатида фойдаланади. Бу базалардан душманга қарши ҳарбий самолётлар кўтарилади. Демакки, Ҳасина ҳукуматининг Ҳиндистонга қарашли Агартала аэропортини бенгал ерларигача кенгайишига рухсат бериши унинг сиёсий нодонлиги ва стратегик мафкуравий кўрлигидир. Бироқ Ҳасина ҳукуматининг фикрий кўрлигини изоҳлайдиган бўлсак, юқорида айтганимиздек, Бенгал ҳукуматининг ҳам, ҳинд ҳукуматининг ҳам томири инглизлар қўли билан кўкариб, униб ўсганига бориб тақалади. Шу боис, иккови ҳам бир-бирини душман деб ҳисоблашмайди. Балки уларнинг бирдан-бир душмани Ислом Умматидир. Иккаласи ҳам Умматга ҳукмрон бўлиш ва уни йўқ қилишга ҳаракат қилишади. Шунинг учун Деҳлидаги мушрик режим билан Даккадаги илмоний режим иноқ дўстдирлар:

وَالَّذِينَ كَفَرُوا بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ إِلَّا تَفْعَلُوهُ تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الْأَرْضِ وَفَسَادٌ كَبِيرٌ

«Кофирлар бир-бирларига дўстдирлар. (Бас, эй мўминлар, сизлар уларни ўзларингизга душман тутингиз). Агар шундай қилмасанглар (яъни мўминга дўст, кофирга душман бўлмасанглар), ерда фитна ва катта фасод бўлур» [Анфол 73]

Бангладеш аҳли Ҳиндистон билан қилинаётган бундай фосид битимга ҳаргиз рози бўлмайдилар, бундан аввал ҳам бу мушрик давлат билан қилинган барча битимларга асло рози бўлмаганлар. Ҳиндистоннинг эллик йилдан зиёд вақтдан бери турли жабҳаларда мусулмонларга қарши содир этган урушларини ҳеч қачон унутмайдилар. Шу билан бирга, бенгал аҳли юртдаги режим ва унинг тепасидаги Шайха Ҳасинанинг тарихини яхши биладилар. Ҳасина отаси Мужибурраҳмонга қарши инқилоб қилиниб, уни Ҳиндистонга сургун қилингандан сўнг Ҳасинанинг мана шу жирканч ҳиндулар сутини эмиб, катта бўлганини унутмайдилар. Ҳиндистоннинг чегара минтақаларидаги чегарачи кучлари содир этган қирғинни ҳам, Ҳиндистонга қарашли Фадака ва Тимимух тўғонларининг дарёларимиз ва турмуш воситаларимизни вайрон этганини ҳам, Кашмирни босиб олишганию Гужарат қирғинини ҳам, барча-барча жиноятларини бенгал халқи унутмайдилар. Ҳиндуларнинг бу ва бошқа барча жиноятлари имон келтирган кишиларга нисбатан уларда азалий душманлик борлигини исботламоқда. Бу Аллоҳ Таолонинг

لَتَجِدَنَّ أَشَدَّ النَّاسِ عَدَاوَةً لِلَّذِينَ آمَنُوا الْيَهُودَ وَالَّذِينَ أَشْرَكُوا

«Имон келтирган зотларга энг қаттиқ адоват қилгувчи одамлар яҳудийлар ва мушрик бўлган кимсалар эканини кўрасиз» [Моида 82]

деган каломида мужассам.

Шунинг учун мазкур битим музокарага яроқсиз ва ҳаром битимдир. У кофирларга устимиздан ҳукмронлик беради. Аллоҳ Таоло бундай деган:

وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً

«Аллоҳ кофирларга мўминлар устидан ҳукмрон бўлишларига ҳаргиз йўл бермагай» [Нисо 141]

Роя газетасининг 2019 йил 28 август чоршанба кунги 249-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here