Мусулмон юртлари ҳукмдорлари Умматга бутунлай қарама-қарши позицияни эгаллашган

105
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мусулмон юртлари ҳукмдорлари Умматга бутунлай қарама-қарши позицияни эгаллашган

Бирлашган Араб Амирликларининг Ҳиндистон қассоби Модини медал билан мукофотлаши ортидан мусулмонлар ғазаби янада кучайганига қарамай, Покистон ташқи ишлар вазири «халқаро муносабатлар диний туйғудан устун», дея баёнот берди. Шу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Бугун мусулмонлар ҳукмдорлари Умматга бутунлай тескари иш тутмоқда. Чунки Уммат босиб олинган Кашмирми, Фаластинми, Мьянмами, ёки Шарқий Туркистонми бундан қатъий назар, оламнинг барча жойларида мазлум мусулмонлар аҳволидан ҳис қилиб турибди. Шубҳасизки, Умматнинг бундай оламий кўз-қараши унинг буюк динидан келиб чиқади. Ҳукмдорлар Умматни динидан айриш учун бор кучларини сарфлашаётган бўлсада, у бу динни озиқ тишлари билан маҳкам тутмоқда.

Ҳукмдорларнинг даъво қилишича, мусулмонлар АҚШ, ҳиндулар давлати, яҳудий вужуди ва Хитой каби душманлари томонидан келадиган иқтисодий ўлжаларни қўлга киритиш учун ўзларининг мазлум биродарларидан воз кечишлари лозим. Асл ҳақиқат шуки, бу ҳукмдорлар душманга малайлик қилиш орқали ўзларининг шахсий бойликларини кўпайтиришга ҳаракат қилишмоқда. Айни пайтда ҳукмдорлар Умматни шафқатсиз капиталистик иқтисод тузуми остида жизғинак қилишяпти».

Баёнот сўнггида Покистон мусулмонларига бундай хитоб қилинди:

«Аниқки, Покистон ҳукмдорлари бизнинг Кашмирдаги босиб олинган исломий юртни озод қилиш учун Покистон армиясидаги сара кучларни тайёрлаш лозим деган кучли ва мабдаий талабимиз босими остида қолди. Шунинг учун улар мудофаа позициясини эгаллаб, қўрқоқликларини оқловчи баёнотлар беришмоқда. Лекин бу уларнинг заифлигини тасдиқламоқда. Шунинг боисдан ҳар биримиз Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритишни қоим қилиш учун ҳаракат қилмоғимиз лозим. Токи, ўзимиздан бўлган, биз ҳам улардан бўлган ҳамда биз уларни яхши кўрадиган, улар ҳам бизни яхши кўрадиган, бизни азизлик ва ғалаба сари етаклайдиган, натижада Аллоҳ биздан рози бўладиган ҳукмдорларни тиклайлик. Шунинг учун мусулмонлар армияларини мазлум мусулмонларни озод қилиш учун етаклайдиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо қилиш учун ҳаракат қилаётганлар билан бирга ҳаракат қилинг.

Роя газетасининг 2019 йил 4 сентябр чоршанба кунги 250-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here