Судандаги сиёсий келишув юрт муаммоларини ҳал этмайди, аксинча янада мураккаблаштиради

86
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Судандаги сиёсий келишув юрт муаммоларини ҳал этмайди, аксинча янада мураккаблаштиради

Устоз Сулаймон Дасис

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судандаги

вилоят мажлиси аъзоси

Африкадан воситачи Муҳаммадҳасан Лабот Судан Ҳарбий Кенгаши билан Озодлик ва Ўзгариш кучлари ўртасида конституцион декларацияга имзо чекилганини, бу нарса ўтиш даври босқичида амал қилажагини эълон қилди. Лабот 2019 йил 2 августда Садоқат саройида берган ва давлат телевидениеси намойиш қилган матбуот конференциясида Судан, халқаро ва Африка жамоатчилигига «икки томон делегацияси конституцион лойиҳага тўла келишиб олишгани»ни маълум қилди, аммо келишув тафсилотини очиқламади. У яна «томонлар ҳужжатнинг имзоланиши учун техник ишларни тайёрлашаётганини» қўшимча қилди. Телевидениеда таъкидланишича, томонлар «Инқилоб фронти билан имзоланган тинчлик ҳужжатини муҳокама қилишга киришишган». Илгари Аддис-Абебада Озодлик ва Ўзгариш кучлари билан уч нафар қуролли ҳаракат ўртасида битим имзоланган эди. Шундан сўнг Озодлик ва Ўзгариш кучлари томонидан «биринчи қадам, дея баҳоланган айни декларацияни олқишлаб одамлар намойиш қилишди.

Дарҳақиқат, Озодлик ва Ўзгариш кучлари халқ ҳаракати бошлангандан бери фуқаролик давлати мафкурасини тиқиштириб келишди. Улар бу ҳақда оммавий ахборот воситалари орқали катта тарғибот ишларини олиб боришди… Шунингдек, улар одамлар олдига фақат икки вариантдан бирини қўйишди, учинчисининг қўйилишига йўл беришмади: ё мустабид золим ҳарбий бошқарув ёки «фуқаролик» бошқаруви. Уларнинг даъво қилишича, «фуқаролик» бошқаруви диктаторликка, овозларни бўғишга, якка шахснинг мустабидлигига қарши курашади ва одамларга эркинлик бериб бошқарувни кўпчиликка беради. Оммавий ахборот воситаларида мана шундай тарғибот қилишди. Бироқ улар одамларни бу фуқаровий давлат Исломга зид келмайди, у илмонийлик эмас, дея алдашди!! Одамлар ҳатто қутулиш йўли ва сиёсий ва иқтисодий тарангликдан халос қилувчи чамбарак мана шу, деб ҳисоблайдиган бўлишди. Айниқса, Ҳарбий Кенгашнинг қуролсиз намойишчиларга қарши зўравонлик қилганлиги Озодлик ва Ўзгариш кучларига қўшимча баҳона бўлди. Ҳақиқатдан ҳам, айни Ҳарбий Кенгашнинг қилмишлари айнан эски режим қилмишларидан бўляпти. Бу эса, Ҳарбий Кенгашнинг эски режим давомчиси эканига ҳеч шубҳа қолдирмайди. Шунинг учун бундай қоронғи муҳит фуқаролик давлати қуриш фикрининг тиқиштирилишига тайёр қўл келди, афкори омма пайдо қилиниб, тез орада одамлар шу фикрга қизиқтирилди.

Бу ва бошқа барча омиллар халқ ҳаракати оқимини ўзгартириб, уни қўзғолон бошланган пайтда қўзғолончиларда мавжуд бўлмаган нарсага ва «Етар энди, режим ағдарилсин» каби талаблардан бошқа лойиҳалар томонга буриб юборди. Озодлик ва Ўзгариш кучлари ва бошқа сиёсий партиялар қўзғолон тўлқинини жиловлашни, унинг ғоясини бутунлай бошқа ютуқ томонга йўналтиришни уддасидан чиқишди. Бу шундай ютуқ эдики, айни музокара ва битимларга етакчилик қилаётган партия ва сиёсатчиларнинг ўзлари ҳам «демократик» фикрлари билан шундай ютуққа эришамиз, шу йўл билан ҳокимият курсиларига ўтирамиз, деб ўйлашмаган эди. Чунки улардаги бу фикр одамлар ақидасига ва мабдаига мутлақо зид эди, бу фикрларни очиқ айтиша олмасди.

Шу ерда қатор табиий саволлар туғилади: Ҳақиқатдан ҳам халқ Озодлик ва Ўзгариш кучларини қабул қилдими ёки бу ёзда қуёш юзини бир дафъа тўсиб, зумда тарқаб кетадиган ўткинчи булут холосми?! Зеро, кечаги режим одамларни осонгина лақиллатиб, узоқ йиллаб фақат Ислом шиорларини кўтариб келди… Шунинг учун одамлар зулм ва туғёнга қарши онгсиз равишда қўзғалиб – Халифалик йўқ бир замонда – елкамга миниб олган репрессив бошқарувдан қутулсам бўлди, деган фикрга маҳкам ёпишиб олди. Хўш, бу келишув Судан аҳлининг бирор муаммосини ечадими?! Ҳокимиятга ҳарбий эмас, фуқаровий шахслар чиқишининг ўзи билан Судандаги сиёсий, иқтисодий, ижтимоий каби барча инқирозлар бартараф бўладими?!

Бу саволларга жавоб беришдан олдин, айни келишувга қай бурчакдан қараш кераклигини, таклиф қилинган конституцион декларацияни қандай ўлчаш лозимлигини билиб олмоғимиз керак. Шу билан бирга, келишув қандай муҳитда ўтганини ҳамда икки томоннинг музокарасига асос бўлган манба нима эканини ҳам унутмайлик. Шундай қилиб, Аллоҳнинг тавфиқи ила, бундай деймиз:

  1. Ҳарбий Кенгаш қудратга келган кундан бошлаб ер юзида бузғунчилик қилиш, зулм тарқатиб, Аллоҳ нозил қилмаган нарсалар билан ҳукм юритишдан бошқа нарсани билмади. Ваҳоланки, Аллоҳ Субҳанаҳу бундай демоқда:

وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ فَأُولَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилмас экан, бас, улар золимдирлар» [Моида 45]

Росулуллоҳ ﷺ

«وَإِنَّهَا أَمَانَةُ وَإِنَّهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ خِزْيٌ وَنَدَامَةٌ إِلَّا مَنْ أَخَذَهَا بِحَقِّهَا وَأَدَّى الَّذِي عَلَيْهِ فِيهَا»

«Бу бир омонатдир, у қиёмат кунида расволик ва надоматдир. Фақат уни ҳақли равишда зиммасига олган ва ўша зиммасидаги масъулиятни адо эта билган кишигина бундан мустасно», дедилар. Демак, киши ҳокимиятда бир кун ё икки кун ҳукм юритса ҳам, зиммасидагини ҳақли равишда адо этиши керак, яъни Аллоҳ нозил қилган ҳукмга мувофиқ ҳукм юритиши шарт.

  • Ҳарбий Кенгаш юрт муаммоларини ҳал қилишга бир кун ҳам ҳаракат қилмади. Бунга унинг собиқ режим йўлини тутгани, намойишчиларни тиз чўктириш мақсадида уларга қарата жанговар қуроллардан ўт очди. Унинг юзлаб кишини ўлдиргани очиқ кўриниб турибди. Бу сценарий Судан ғарбидаги Абяз шаҳрида охиригача давом этди ва у ерда қуролсиз талабалар ўлдирилди. Кейин Умму Дўрмон шаҳри ҳодисалари бўлди. Ўз халқини ўлдирган кимса ҳам ҳоким бўладими, ахир, Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

«وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، لَقَتْلُ مُؤْمِنٍ أَعْظَمُ عِنْدَ اللهِ مِنْ زَوَالِ الدُّنْيَا»

«Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Роббим ҳаққи, битта мўминни ноҳақ ўлдириш, Аллоҳ наздида бутун дунёни вайрон этишдан ҳам оғирдир».

  • Ҳарбий Кенгаш америкалик хўжайинлари рози бўладиган йўлдан кетяпти… У эса уни Саудия ва Миср қўлига топшириб қўйган, Америка ўшалар орқали қандай буйруқ берса, ўшани қиляпти. Бунга унинг АҚШнинг Судандаги муваққат вакили, АҚШ Ташқи ишлар вазирлигининг Судандаги махсус вакили Дональд Бут билан учрашиб, юртдаги сиёсат стрелкани Америка томонга бурганлиги яққол мисол бўла олади.

Озодлик ва Ўзгариш кучларига келсак, улар ҳам муаммоларимизга Ислом асосида бирор ечим таклиф қилишгани йўқ. Уларда Судан муаммоларини ечиш учун бирор принципиал тасаввурнинг ўзи йўқ. Аксинча, фақат капиталистлар нуқтаи назари бўйича фикр юритишаётганини кўряпмиз. Нарсаларга айни капиталистик назария асосида қарашлари сабабли Ғарб тузоғига илиниб қолишди. Оқибатда эса, қўзғолон мувозанатни йўқотди, ҳаракат ва кураши билан Баширни ағдара олган йўлидан четга чиқиб, контрреволюцияга айланди ва эски режимни қайтариб олиб келди. Судан аҳли яна ўша золим бошқарув остида қолди. Бугун Озодлик ва Ўзгариш кучлари таклиф қилаётган нарса, собиқ ҳукумат қолипини қайта қуйиш ва янги шахслар олиб келиб, яна эски вазифаларни бажаришдан бошқа нарса эмас.

Шунингдек, улар душманга қарши иккинчи душман билан курашишяпти ҳамда ўз ака-укаларига қарши душман билан биргаликда жанг қилишяпти… Улар зулму зулматга қарши курашиш билан янада зулмат ва золимларни олиб келишяпти. Ҳарбий Кенгаш татбиқ қилаётган илмонийликка қарши курашиб, ўрнига ўзлари татбиқ қилаётган илмонийликни олиб келишяпти. Бизни америкаликларга дўст ҳарбийлар қўлидан қутқариб, европаликларга дўст кучларга топширишяпти. Демак, Озодлик ва Ўзгариш кучлари ҳам бир гўр ва бунга мисол учун уларнинг Британия элчиси билан ўтириб, сўзларини тинглашганининг ўзи кифоя. Ваҳоланки, инглизлар йўли ҳам америкаликлар йўли билан бир хил, фарқ қилмайди!

Шу билан бирга, бу Озодлик ва Ўзгариш кучлари Ҳарбий Кенгаш билан ўтириб олиб, бир-бирлари билан ҳиринглашиб, музокаралар ўтказишяпти. Улар бизнинг манфаатимиз учун эмас, аксинча, фақат оёқлари мўрт курсилар учун, мана шу ёғли мансабларга сўлаклари оқаётгани учун ўзаро музокара қилишмоқда!

Бас, унисида ҳам, бунисида ҳам ҳеч қандай яхшилик йўқ. Чунки Озодлик ва Ўзгариш кучлари ҳам, Ҳарбий Кенгаш ҳам

الَّذِينَ جَعَلُوا الْقُرْآنَ عِضِينَ

«Қуръонни бўлак-бўлак қилишди (баъзисини олиб, қолганини тарк этишди)» [Ҳижр 91]

Ечимларни Қуръони Каримдан олишмади, музокараларига ваҳини асос қилишмади, амал ва позицияларини ҳалол ва ҳаром асосида ўлчашмади, бир-бирлари билан талашиб-тортишишганда қуйидаги оятда айтилганидек иш тутишмади:

فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلاً

«Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, – агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз – у нарсани Аллоҳга ва Росулига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир» [Нисо 59]

Йўқ, улар Аллоҳ ва Росулига мурожаат қилиш ўрнига, Эфиопия ва Африка Иттифоқига, яъни, уларнинг ортидаги АҚШга мурожаат қилишди.

Аммо ечим рошид Халифалик давлатида гавдаланувчи Исломдадир.

Роя газетасидан олинди

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here