Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилоятининг Абяз шаҳрида ўтказган тадбири

47
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилоятининг Абяз шаҳрида ўтказган тадбири

Устоз Муҳаммаджоме Абу Айман

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги

расмий нотиғи ёрдамчиси

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегацияси 2019 йил 31 июл чоршанба куни Абяз шаҳрида 29 июлдаги қонли ҳодиса ортидан ҳалок бўлган ўқувчилар оилаларига таъзия билдириш ҳамда жароҳатланганлар ва мусибат кўрганлар оилаларини зиёрат қилиш тадбирларини ўтказди. Делегацияга Ҳизбнинг Абяз шаҳридаги алоқалар ва тадбирлар жиҳози раиси устоз Назир Муҳаммадҳусайн амирлик қилди. Унга Ҳизб аъзолари устоз Аҳмад Вадоа билан Ҳусайн Ҳодийлар ҳамроҳлик қилишди.

Делегация дастури қуйидагилардан иборат бўлди:

Ижтимоий таъминот ва Абяз таълим касалхонасида даволанаётган ярадорлар зиёрат қилинди, уларнинг соғликларидан хабар олиниб, Аллоҳдан шифо сўраб дуо қилинди ва аҳл-оилаларига ҳамдардлик билдирилди.

Шаҳид Муҳаммад Фотиҳ оиласига таъзия билдирилди.

Пешин намозидан сўнг таъзияда устоз Муҳаммадҳусайн кучли маъруза қилиб, йиғилганларни қаттиқ таъсирлантирди. Устоз – бир оддий инсонларни ўлдиришнинг ўзи гуноҳи кабира ва манфур амал бўлса-ю, бу бегуноҳ болаларни ўлдиришни нима дейиш мумкин, дер экан, Аллоҳ Субҳанаҳудан марҳумларнинг ота-онаси учун сабри жамил ва сабот сўради. У киши – қотиллардан ҳисоб сўраш, қасос олинишини талаб қилиш ва қонлар дахлсизлигини ҳимоя қилиш зарур эканини таъкидлади. Аллоҳ Таолога дуо қилиб, бу ҳодисаларни Росулуллоҳ ﷺ башорат қилган ҳақиқий ўзгаришга сабаб қилишини, шу орқали Умматни бирлаштириб, золимларни мағлуб этиш ва жиноятчилардан интиқом олишини сўралди. Ҳар бир муаммо ва инқирознинг ягона ечими Ислом эканини, фуқаролик давлати ҳам, ҳарбий давлат ҳам эмаслигини, Ислом давлати Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати эканини таъкидлади.

Шаҳид Муҳаммад Фотиҳнинг оиласи номидан гапириш, устоз Назир Муҳаммадҳусайнга топширилди. Устоз Озодлик ва Ўзгариш кучларининг Абязга келган делегацияси маърузаси ортидан кучли бир маъруза қилиб, айни кучлар дерегацисига раддия билдирди. Таъзия билдирар экан, «вафот этган киши Аллоҳ наздида Ислом учун шаҳид бўлади, фуқаровий давлат учун эмас, фуқаровий давлат қуришга ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этишни бир четга суришга ёшларимизни мажбур қилаётганлар, Умматга етакчи бўлишга лойиқ эмаслар, чунки Уммат ёшлари жонларини ўз динлари ва номуслари йўлида қурбон қилмоқдалар, уларнинг қонидан бировларнинг фойдаланиши учун эмас, деди.

Шаҳид Муҳаммад Фотиҳ оиласи Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилоятидан Ҳарбий Кенгаш делегациясини кутишаётганини, Кенгаш билан боғланганликларини ва унинг йиғинга келишини таъкидлади. Ушбу оила Ҳарбий Кенгашга мурожаат қилиш ваколатини устоз Назирга топширди. Кенгашни узоқ вақт кутишди, бироқ у келмади!

Хотима ўрнида айтар сўзимиз: Ҳизб ут-Таҳрир нафақат Судан, балки бутун дунё бошдан кечираётган инқироз муаммосига Ислом ақидасидан келиб чиқиб ечим тақдим этаётган экан, одамлар бундан таъсирланмоқдалар. Бу шунга далолат қиладики, Уммат ўз дини ва ақидасидан балқиб чиққан ушбу ечимлар билан уйғунлашмоқда, Ҳизб ут-Таҳрирга қулоқ тутаётган ҳар бир киши, Умматга тегишли лойиҳа билан, юртимизда ўз манфаатларини амалга оширишни кўзлаётган мустамлакачи кофирга тегишли лойиҳа ўртасини аниқ фарқламоқда.

Роя газетасидан олинди

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here