АҚШ ва Россия терроризм (Ислом)га қарши кураш масалаларини муҳокама қилди

753
0

АҚШ ва Россия терроризм (Ислом)га қарши кураш масалаларини муҳокама қилди

 АҚШ давлат котиби Жон Салливан ва Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олег Сиромолтов 9-сентябрда Венада терроризмга қарши кураш бўйича навбатдаги учрашувни ўтказишади.

 “Салливан Сиромолотов билан маълумот алмашиш, Бирлашган Миллатлар Ташкилотида террорчилар рўйхатини аниқлаш, хорижий жангарилар, терроризмни молиялаш, авиация хавфсизлиги ва халқаро терроризм таҳдиди ҳамда бошқа долзарб мавзуларни муҳокама қилишади”, – дейилади Давлат департаменти хабарида.

 Сиромолотов булардан ташқари, “ИШИД” ташкилотининг Афғонистондаги ҳаракатлари ҳам муҳокама қилинишини маълум қилди.

 Унинг “ТАСС” агентлигига айтишича, терроризмга қарши кураш бўйича ҳамкорлик бошқа тармоқлардаги муносабатларда ҳам икки томонлама ишончни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

 Изоҳ: “Терроризм”га қарши кураш ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши олиб борилаётган урушда карвонбошилик қилаётган АҚШ 2011-йили кураш услубини ўзгартириб, эндиликда Исломга қарши курашда мафкуравий кучга суянишини эълон қилди. Аммо АҚШнинг бу тактикаси Сурия қўзғолонида мағлубиятга учради. Сурия халқининг зулм ва қирғин, қамал ва очарчиликка қарамай Исломдан бошқа ечимга рози бўлмасдан сабот билан туришлари АҚШ таклиф қилган услуб ва мафкура Ислом мафкураси олдида бир тийинга ҳам қиммат эканлигини исботлаб қўйди. Шундан сўнг АҚШ яна қайта Ҳақ ва ботил ўртасидаги курашда кучга суяна бошлади. Бу курашдан имкон қадар моддий йўқотишларсиз чиқиш учун Сурия урушига Россияни жалб қилди ва бу ишини “терроризмга қарши курашда ҳамкорлик” билан оқламоқчи бўлди. АҚШ томонидан рухсат олган Россия Сурия урушига киришди ва Путиннинг таъбири билан айтганда “Суриядаги уруш Россия учун энг замонавий ҳарбий қурол-аслаҳалари намуналарини ишлатиш учун қулай полигон” вазифасини ўтади. Бунинг натижасида эса юз минглаб тинч аҳоли вакиллари, жумладан, аёллар ва ёш болалар қурбон бўлди.

 Бундан ташқари, Россия АҚШнинг “терроризмга” қарши кураши доирасида Афғонистондаги “ИШИД” ваҳимасини бўрттириб кўрсатиш орқали ўзининг Ўрта Осиёдаги ҳарбий иштирокини кучайтирмоқда. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Москвада бўлиб ўтган селектор йиғилишида 16 сентябрдан 21 сентябр кунлари “Марказ-2019”  ҳарбий машғулотлари ўтакзилишини маълум қилди. Машғулотларда 8 мамлакат – Россия, Қозоғистон, Хитой, Покистон, Ҳиндистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг ҳарбий контингенти иштирок этади.

 Россия мудофаа вазири ўринбосари, генерал-лейтенант Юнус-Бек Евкуров “Марказ-2019” ҳарбий машғулотлари доирасида Афғонистондаги вазият туфайли дунёнинг энг таҳдидли нуқталаридан бири бўлиб қолаётган Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш юзасидан вазифалар амалда синалишини маълум қилди.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here