Тақиқнинг давом этиши демократиянинг сохталигини фош қилмоқда

575
0

Тақиқнинг давом этиши демократиянинг сохталигини фош қилмоқда

Фейсбук саҳифаси идораси Ҳизб ут-Таҳрир Тунис вилояти саҳифасини яна бир марта ёпиб қўйди. Бу иш Ислом ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклаш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун ҳаракат қилаётганларга қарши халқаро кураш доирасида ҳамда мустамлакачи Ғарб режаларини фош қилишни тўхтатиш кампанияси доирасида амалга оширилди.

Бу қадамлар уларнинг фикр эркинлигини ҳурмат қилишлари борасидаги ёлғон даъволарининг сохта эканини фош қилмоқда. Шунингдек, улар инсоният учун энг муносиб мабда демократик мабдадир деган даъволари ёлғон эканини ҳамда демократия ўргимчак уясидан ҳам заиф эканини фош қилмоқда.

Фейсбук идорасининг Ҳизб ут-Таҳрир Тунис вилояти саҳифасига қарши курашиши билан Ҳизб ут-Таҳрир олиб бораётган даъват улар бизники деб даъво қилаётган ҳар қандай моддий ривожланиш ва технологик тараққиётдан кучли эканини тан олмоқда.

بَلْ نَقْذِفُ بِالْحَقِّ عَلَى الْبَاطِلِ فَيَدْمَغُهُ فَإِذَا هُوَ زَاهِقٌ

«Йўқ, (Биз ундай айбу нуқсондан покдирмиз), Биз Ҳақ Қуръонни ботил-жаҳолатнинг устига отурмиз, бас (ҳақиқат ботилни) эзиб-янчиб, баногоҳ (ботил) йўқ бўлур» [Анбиё 18]

Бу яна уларнинг демократияси сохта экани ҳамда ҳужжатга ҳужжат билан курашишдан ожиз эканликларини тан олишидир. Шунингдек Ҳизб ут-Таҳрир саҳифасини ёпиб қўйиш ҳақни ўчириш учун бекордан ва кулгили тарзда ҳаракат қилаётган репрессив диктаторлик услубларидандир.

Саҳифани ёпиб қўйиш Ислом ва мусулмонларга қарши нафрат борлигини фош қилмоқда. Шунингдек Ғарб ва унинг исломий юртлардаги малайлари Ислом ва ўз аҳлига ёлғон гапирмайдиган Ҳизб ут-Таҳрирга қарши уруш олиб бораётганини фош қилмоқда.

Мусулмонлар шод бўлсинларки, биз ўз аҳдимизда содиқмиз. Ҳийлакорларнинг ҳийласи ва ғаразлиларнинг ғарази бизга зарар етказа олмайди. Уларнинг зарба ва озорлари бизнинг ҳимматимизни оширади. Шунингдек ушбу бадбўй ва бузуқ режимни ўзгартириш ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини тиклаш сари қадамларимизни мустаҳкамлайди.

يُرِيدُونَ أَن يُطْفِؤُواْ نُورَ اللّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَيَأْبَى اللّهُ إِلاَّ أَن يُتِمَّ نُورَهُ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ * هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ

«Улар Аллоҳнинг нурини (яъни, Исломни) оғизлари (яъни, беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи (кофирлар) хоҳламаслар-да, фақат Ўз нурини тўла (яъни, ҳар тарафга) ёйишни истайди. У (Аллоҳ) Ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан – гарчи мушриклар хоҳламасалар-да – барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир» [Тавба 32-33]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here