Ислом бу сиёсатдир

192
0

Ислом бу сиёсатдир

“Радикализм ва экстремизм” атамаларининг ботиллиги ҳақида

Сиёсат – Умматнинг ички ва ташқи ишларини бошқармоқ бўлиб, у давлат ва уммат тарафидан олиб борилади. Давлат ушбу бошқарувни амалда бевосита олиб боради, уммат эса бу бошқарувни қандай олиб бораётгани хусусида давлатни муҳосаба қилади.

Ислом дини – инсоннинг ўзи ва ўзи каби атрофидаги бошқа инсонлар ҳамда Яратувчиси билан бўлган барча алоқаларини тартибга солиш учун Аллоҳ Ўз пайғамбари орқали юборган низомдир.

Ислом мафкураси сиёсий ақидадир. “Аллоҳ инсонни бу дунёга имтиҳон учун яратди. Инсон Яратувчиси қўйган тартибга мувофиқ яшаса охиратда қайта тирилтирилиб, жаннат билан тақдирланади. Ўз ҳолича, яъни тартибдан ташқарида ҳаёт кечирса жаҳаннам билан жазоланади”, деб қатъий тасдиқ билан ишонишга иймон дейилади.

 Ислом инсонларнинг ўзаро алоқаларини бошқариш учун нозил бўлди. Улар бу бошқарувга итоат ёки осийлик қилганига қараб мукофотланади ёки жазоланади. Шунга ишониб тасдиқлаган одам мусулмон, ишонмаган одам кофир деб аталади. Бу эса, Ислом ақидаси сиёсий ақида эканига далолат қилади.

 Демак ҳаётимизни Аллоҳнинг ҳукмларига мувофиқлаштиришимиз керак. Бу эса, Исломни ҳаётимизга ҳакам қилишни, яъни ҳар бир алоқа ва муносабатларимизни шаръий ҳукм асосига қуришни ва бу алоқани исломий қонунлар (тариқат ҳукмлари) билан муҳофаза қилиш фарзлигини англатади!

Куфр олами бундай мафкура эгаларини “экстремист, радикал” деб номлаб олишди. Мақсадлари Ислом мафкураси билан қоришиб кетган исломий шахсиятларни орадан ажратиб олиб, куфр билан қоришган “мўътадил Ислом”чилар билан мусулмонларни заҳарлашда давом этишдир! Бунинг учун улар иймоний муҳит устига қурилган исломий муҳитни бузиб, уни манфаат асосидаги Исломни ниқоб қилиб олган бузуқ фикрий вужудга алмаштиришмоқчи бўлишяпти. Имомларимизга атайин стипендиялар (ойлик маошлар) белгилаб бериш ва диний хизматчиларга ҳаж ёки умра сафарларига одам олиб бориш учун имтиёзлар яратиб бериш билан уларни моддий манфаат асосида ўз томонларига оғдириб олмоқчи бўлишяпти.

Натижада, баъзи даъватчилар ҳукумат даъватга рухсат бергани учун уларни ҳаққига дуо қила бошлашди. Аллоҳ фарз қилган ишга махлуқдан яна “рухсат сўраш керак” деб ширкка йўл очиб беришгани озлик қилганидек, мусулмонларни улардан рухсат олиб, кейин даъват қилишга чақиришмоқда.

Биродарлар, даъват фарз, у ҳукумат ёки бошқа бир махлуқдан рухсат олиб, ёки уларни рози қилиш учун эмас, балки фақат Аллоҳнинг розилиги асосида олиб борилади.  Куфр Исломни ўз манфаати асоси томон бурмоқчи. Лекин у ўз мақсадига эришишда биз мусулмонларни восита қилиб, бизни ташқи кўринишимиз исломий бўлган куфр хизматчиларига айланитирмоқчи. Огоҳ бўлайлик, Аллоҳ Исломни сиёсий (ҳаётимизни бошқарувчиси) қилиб нозил қилган бўлса, куфр берган арзимас дунё матоҳлари эвазига динни таъвил қилиб, куфрга мойиллаштириб, иймонимизни сотиб юбормайлик!

Абдураззоқ Мўъмин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here