Халқаро сиёсатдаги «муҳим-бирламчи майдон» ҳақидаги саволига жавоб

247
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Муҳаммад Иёд (محمد عياد)нинг халқаро сиёсатдаги «муҳим-бирламчи майдон» ҳақидаги саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аллоҳ Таоло сизга ёрдам берсин ҳамда сизу бизнинг қўлимиз билан яхшиликни жорий қилсин. Аллоҳ бизни Халифалик билан азиз қилсин ҳамда унинг гувоҳлари ва қўшини бўлишни насиб этсин.

Мавзу: Халқаро сиёсатдаги «муҳим-бирламчи майдон».

Йирик ва фаол давлатлар манфаатларини рўёбга чиқаришда бирламчи эътиборини қаратадиган фаолият майдонини белгилаб олади ва уни «муҳим-бирламчи майдон», деб атайди. Шунингдек, Ҳизб ут-Таҳрир ҳам қайсидир бир жойни фаолият майдони қилиб белгилайди, токи у ерда даъват марказлашиб, Исломий давлат тиклансин.

Савол шуки, Аллоҳнинг изни билан тикланажак халифа Ислом давлати учун оламга Исломни даъват ва жиҳод билан етказишда бирламчи эътибор қаратадиган «муҳим-бирламчи майдон» белгилайдими? Аллоҳ сизларни яхшилик билан мукофотласин.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аллоҳ бизга қилган яхши дуойингиз учун сизни баракотли қилсин, биз ҳам сизга яхшилик билан дуо қилиб қоламиз…

Сиз  саволингизда ўзингиз ишора қилган маънодаги «муҳим-бирламчи майдон» халқаро майдонда фаолият қилаётган ҳар қандай давлатга нисбатан муҳим иш ҳисобланади… Халифалик давлати мабдаий давлат, шунингдек у маҳаллий эмас, балки оламий давлатдир. Чунки унинг ақидаси инсон учун нозил бўлгани боис оламий ақидадир. Шунингдек, унинг низоми инсонларга оид бўлгани учун оламий низомдир.

وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا كَافَّةً لِلنَّاسِ بَشِيراً وَنَذِيراً

«Биз сизни шак-шубҳасиз, барча одамларга: (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтгувчи, (кофирларни эса дўзах азобидан) огоҳлантиргувчи бўлган ҳолингизда, пайғамбар қилиб юбордик» [Сабаъ 28]

Имом Бухорий Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ шундай дейди:

«أُعْطِيتُ خَمْساً لَمْ يُعْطَهُنَّ أَحَدٌ مِنْ الْأَنْبِيَاءِ قَبْلِي نُصِرْتُ بِالرُّعْبِ مَسِيرَةَ شَهْرٍ وَجُعِلَتْ لِي الْأَرْضُ مَسْجِداً وَطَهُوراً وَأَيُّمَا رَجُلٍ مِنْ أُمَّتِي أَدْرَكَتْهُ الصَّلَاةُ فَلْيُصَلِّ وَأُحِلَّتْ لِي الْغَنَائِمُ وَكَانَ النَّبِيُّ يُبْعَثُ إِلَى قَوْمِهِ خَاصَّةً وَبُعِثْتُ إِلَى النَّاسِ كَافَّةً وَأُعْطِيتُ الشَّفَاعَةَ»

«Менга ўзимдан олдинги пайғамбарларга берилмаган бешта нарса берилди. Менга бир ойлик масофадан туриб қўрқитиш хислати берилди. Менга ер юзи масжид ва пок жой қилинди. Умматимдан қайси бири намоз вақтини топса, намоз ўқисин. Менга ўлжалар ҳалол қилинди. Олдинги Пайғамбарлар ўзига хос қавмга юборилган бўлса, мен бутун инсоният учун юборилдим ва менга шафоат қилиш ҳуқуқи берилди»

Халифалик давлати бутун оламга бир хил қарайди, барчасини ўз сиёсати ва ишларини юргизадиган жой деб ҳисоблайди. Бу нарса қуйидаги ҳадисда ўз тасдиқини топади. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«إِنَّ اللَّهَ زَوَى لِي الأَرَضَ فَرَأَيْتُ مَشَارِقَهَا وَمَغَارِبَهَا، وَإِنَّ مُلْكَ أُمَّتِي سَيَبْلُغُ مَا زُوِيَ لِي مِنْهَا»

«Аллоҳ ерни менга йиғиб кўрсатди, шунда унинг кун чиқишидан кун ботишигача барча жойларини кўрдим. Аниқки, Умматим мулки менга йиғиб кўрсатилган жойларгача етиб боради». Лекин шундай бўлсада, бу Халифалик давлати ўзининг ташқи сиёсатида қўядиган режалари бошқа давлатлар билан бир хил дегани эмас. Шунингдек, бу Халифалик давлати барча давлат ва минтақаларга бир хил эътибор беради дегани эмас. Балки Халифалик давлати даъват манфаати ҳамда сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий фойдаларга қараб «муҳим-бирламчи майдон»ни белгилайди. Шунингдек ўзи учун белгилаб олган «муҳим-бирламчи майдон»да улкан ва марказлашган сиёсатлар олиб боради… Бу «муҳим-бирламчи майдон» мақсадларни рўёбга чиқиши ҳамда воқе ўзгариши ва даъват манфаатига қараб ўзгаради…

Росулуллоҳ ﷺ ва саҳобалар сийратини чуқур ўрганиш орқали шу нарса аён бўладики, Росулуллоҳ ﷺ Мадинада давлат тиклаганларидан кейин, Араб ярим оролини давлат учун «муҳим-бирламчи майдон» қилиб белгиладилар. Араб ярим оролида кўплаган ғалабаларга эришгач, давлатнинг «муҳим-бирламчи майдон»и Шом ва Ироқ юртлари бўлиб қолди… Рошид халифалар замонида эса Шом, Ироқ ва Форс фатҳидан кейин «муҳим-бирламчи майдон» Миср Шимолий Африка ва бошқаларга кенгайди… Шундай қилиб, фойда ва шароитлар ўзгаришига қараб, ҳамда давлат эришган ғалабаларга мувофиқ Халифалик давлатининг «муҳим-бирламчи майдон»и ўзгариб бораверди…

Шунга кўра, Аллоҳнинг изни билан иккинчи рошид Халифалик давлати тикланган кунда аввалги исломий давлатнинг сийратини такрорлайди. Чунки у стратегик режалар тузади ҳамда даъват, воқеалар ва фойдаларга қараб «муҳим-бирламчи майдон»ни белгилайди… Бундан ташқари Исломни оламга етказиш ва ёйиш учун ўзи белгилаган «муҳим-бирламчи майдон»ни назорат қилган ҳолда восита ва услубларни ишга солади. Шунингдек даъват, ўзгариш ва фойдаларга қараб ушбу «муҳим-бирламчи майдон»ни қайта кўриб чиқади. Исломий давлат китобининг «Исломий давлатнинг ташқи сиёсати» темасида давлат ўз сиёсатларини рўёбга чиқариш учун режа ва услубларни белгилашда фойдали жиҳатларига эътибор бериши ҳақида айтилган. Қуйида ўша ибораларни келтирамиз:

(Шунга кўра Исломий давлатнинг бошқа давлатлар, халқлар ва умматлар билан бўладиган алоқасидаги сиёсий тушунча улар орасида Исломни ёйиш, даъватни олиб бориш ва жиҳод қилиш бўлади. Бундан ташқари давлат режа ва услублар ишлаб чиқади ҳамда уларни ижро қилиш учун восита ва қуролларни ишга солади. Масалан, давлат айрим душманлар билан вақтинчалик яхши қўшничилик келишувини тузса, айримлари билан уруш битимини тузади. Пайғамбаримиз ﷺ Мадинага келгач, шундай қилдилар. Ёки Абу Бакр Ироқ ва Шомга бир пайтнинг ўзида қўшин юборганидек барча душманларига қарши уруш эълон қилади. Ёки Росулуллоҳ ﷺ Ҳудайбияда қилганларидек даъват борасида раъйи ом пайдо бўлиши учун вақтинчалик битим тузади… Давлат даъват фойдаси учун айрим давлатлар билан тижорат шартномалари тузса, айримлари билан тузмайди. Даъват учун белгиланган режага кўра айрим давлатлар билан алоқа ўрнатса, айримлари билан алоқани узади. Айрим давлатларга нисбатан даъват ва ташвиқот услубларини қўлласа, айримларига нисбатан режаларни фош қилиш ва совуқ уруш услубини қўллайди.

Давлат шундай қилиб даъват манфаати ва ишнинг турига қараб режалар тузади ва услублар белгилайди… Лекин буларнинг барчаси Исломни ёйиш учун бўлади ва унинг тариқати Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳисобланади). иқтибос тугади. Давлатнинг «муҳим-бирламчи майдон»ни белгилаши Исломий давлат китобида келган ушбу ибораларда тиниқ баён қилинган.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

25 зул-ҳижжа 1440ҳ

26 август 2019м

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here