Сокулук туманида рўмолли қизлар мактабга киритилмади

146
0

Сокулук туманида рўмолли қизлар мактабга киритилмади

 Чуй вилояти Сокулук туманига қарашли Жани-Пахта қишлоғида рўмол ўраб келган ўқувчи қизлар мактабга киритилмади. Бу ҳақда “AKIpress”га ўқувчи қизлардан бирининг акаси хабар қилди.

 Таълим ва фан вазирлигининг маълум қилишича, конституцияга мувофиқ Қирғизистон дунёвий давлат бўлиб, умумтаълим мактаблари ҳам дунёвий ҳисобланади.

 Вазирликнинг таъкидлашича, “Ҳукумат томонидан мактаб формаси бўйича тавсиялар тасдиқланган, юқори қисми оқ, пастки томони қора. “Таълим тўғрисида”ги қонун таълим муассасаларида ўқитишнинг дунёвийлиги белгилаб қўйилган”. 

 “Рўмол ўраган қизлар билан мактаб рахбарияти тушунтириш ишларини олиб бормоқда”, — дейилади вазирлик хабарида.

 Изоҳ: Қирғизистон аҳолисининг 85 фоизидан ортиғини мусулмонлар ташкил этишига қарамай сўнгги йиллар мобайнида мактабларда рўмол масаласи долзарблигича қолмоқда. Расмий ҳукумат ҳам Қирғизистонда бошқа муаммо қолмаганидек, эътиборини ягона мактаб формаси жорий этишга қаратиш орқали мусулмон ўқувчи қизларни ҳуқуқларини паймол этилишига йўл очиб берди.

 Қирғизистон ҳукумати 2014- йилдан бошлаб мактаб ўқувчилари учун янги мактаб формасини жорий этиш қарорини тасдиқлади.

  Маълумки, мустамлакачи Ғарб ўз таъсир доирасини кенгайтириш ва мустамлака қилиб олган исломий ўлкаларда мусулмон фарзандлари Ислом дини асосларидан бохабар бўлиб қолмасликлари учун бу ўлкаларнинг барча соҳаларига аралашгани каби таълим соҳасининг ҳам икр-чикирларигача аралашди. Муслималар учун шаръий фарз бўлган сатри аврат масаласигача киришиб ўсиб келаётган ёш авлод зеҳнида ор-номус, ҳаё тушинчаларини суғуриб ташлашга интилди.

 Мусулмон фарзандларига ўз дунёқарашидан келиб чиққан сақофатни сингдиришга, ҳатто ҳеч қандай эҳтиёж бўлмаган ҳолда йигит-қизларни аралаш таълим олишларини жорий этиб, мусулмон фарзандларини майл-истакларини ҳам ўзгартиришга қаттиқ интилди.

 Бундан ташқари барча ишларини соф моддий манфаат устига барпо этадиган ва берадиган таълимида ҳам шу жиҳатни устун қўядиган Ғарб сақофати натижасида ота ва фарзанд, ака ва ука ўртасидаги меҳр оқибат кўтарилиб кетди. Бугунги кунда етимхоналар, қариялар уйи ўз яқинлари воз кечган болалар ва қариялар билан тўлиб кетди. Буларнинг барчаси фақатгина шу дунёда яхши яшаб қолиш тушунчаси асосида шакллаштирилган таълим дастурининг натижасидир.

 Мазкур муоммолардан қутулиш учун Ғарб сақофати билан суғорилган аралаш таълим дастуридан бутунлай воз кечиш, Аллоҳнинг розилигини ота-она розилиги билан боғловчи, қариндош-уруғчилик ришталарининг узишни Аллоҳнинг раҳматидан бебаҳра қилишга олиб борувчи гуноҳ, даюслик Аллоҳнинг жаннатидан маҳрум этувчи амал сифатида баҳоланувчи исломий таълим-тарбия асосига қайтишлик зарур.

Абдураҳмон Одилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here