Ҳиндистон мусулмонлар фарзандларини нишонга олиб, уларни ўғирлаб кетиш сиёсатини олиб бормоқда

72
0

Ҳиндистон мусулмонлар фарзандларини нишонга олиб, уларни ўғирлаб кетиш сиёсатини олиб бормоқда

Британияда чиқадиган Телеграф газетаси 2019 йил 15 август куни бир ҳисоботни тарқатди. Ушбу ҳисоботда келишича, Ҳиндистон давлати босиб олинган Кашмирни ўз ҳудудига қўшиб олиш ҳаракати ортидан Кашмирдаги гўдакларни олиб қочиш ишларини олиб борган. Фуқаролик жамиятларининг Жон Дариз ва Маймуна Мулла каби бир гуруҳ аъзолари бир тўп ҳужжатларни келтиришган. Ушбу ҳужжатлар Ҳиндистон хавфсизлик кучлари ушлаб олиб, калтаклаган болаларнинг ҳикоялари асосида тайёрланган. Уларнинг қамоққа олиниб калтакланиши Ҳиндистонинг минтақада терроризмга қарши курашдаги зўравонлиги авж олган бир пайтда юз бермоқда. Бу каби манфур жиноятлар ахборот воситалари орқали қасддан ёритилмай, хабар қилинмай келиняпти. Лекин бир гуруҳ инсон ҳуқуқлари фаоллари Кашмирнинг айрим жойларида бўлиб, хунрезлик бўлаётганини тасдиқловчи фильмни суратга олишган. Аммо Ҳиндистон пресс клуби томонидан уларга ахборот воситаларидан фойдаланиш учун рухсат берилмади. Шундай бўлсада улар зудлик билан «Асрликдаги Кашмир» номли тасмани Ютубга юклашган. Унда Амбур шаҳрида 11 ёшли бола ўзидан катта ва кичик болалар билан бирга полиция идорасига олиб борилиб, калтаклангани тасвирланган. Хавфсизлик кучлари кўпинча туннинг ярмида бостириб кириб, болаларни оилаларидан тортиб олишади. Бундай босқинлардан барча қўрқиб қолган. Унда аёллар ва қизларнинг ётган жойларига кириб шилқимлик қилишади. Тасмада яна 5 август куни намоздан кейин масжидда бир ёш бола ҳамда 10 ва 12 ёшдаги икки бола олиб кетилгани тасвирланган. Ваҳший ҳиндлар бундан олдин ҳам Кашмирдаги мусулмон йигитлар ва болаларга турли хунрезликлар қилишган. Масалан бу қотил босқинчига қарши уюштирилган намойишларда мусулмонларга қарши минерал гранулалар қўллаш орқали кўпчилигининг кўзини кўр қилган эди.

Ҳиндистон давлати ушбу Уммат фарзандларини олиб қочиш ва уларга ёмон муомалада бўлиш учун кўк чироқ ёқиб қўйган. Чунки ушбу Умматнинг уларни ҳимоя қиладиган ва Моди режимини қўрқитувчи армияни ишга соладиган ва сиёсий иродага эга бўлган давлати йўқ. Бугунги мусулмон ҳокимларнинг барчаси Кашмирдаги гўдакларни азоблаш ва ҳуқуқларини поймол қилишга тил бириктириб олишган. Акс ҳолда улар сукут қилмаган ва Кашмир мусулмонларини ҳимоя қилиш учун қуролли кучларини у ерга юборган бўлар эдилар. Масалан Покистон бош вазири Имрон Хон бу ишларга нисбатан заиф ва шармандали муносабат билдирди. Чунки у Ҳиндистонни сўнгги ҳаракатидан қайтишига мажбурлашини сўраб БМТга ёлворди. БМТ эса, Кашмирдаги инсон ҳуқуқлари поймол қилиниши борасидаги ҳисоботида Ҳиндистоннинг олиб бораётган ишларидан кўз юмди. Шунингдек, Ҳиндистон давлати ўтган етмиш йил мобайнида жазодан қутилиб келаётган бўлсада, унга эътибор бермади.

Пайғамбаримиз ﷺ айтадилар:

«الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ لَا يَظْلِمُهُ وَلَا يُسْلِمُهُ»

«Мусулмон бошқа бир мусулмоннинг биродаридир, унга зулм қилмайди ва ташлаб қўймайди». Аммо исломий юртлардаги бугунги режимлар соясида жафокаш мусулмонларни ўз ҳолига ташлаб қўйиш давлат сиёсатига айланди. Армия эса ака-ука ва опа-сингиллар қони тўкилаётган ҳамда оналар ва гўдаклар ўғирланаётган ва азобланаётган пайтда казармаларда казармаларда биқсиниб ётибди. Биз мусулмон юртларининг қуролли кучлари сафидаги холис кишилардан сўраймизки, қачонгача ушбу қўрқоқ ҳокимларга итоат қиласиз? Ахир улар хоинлар бўлиб, мусулмонларнинг аҳволи уларни ташвишлантирмайди. Улар мусулмон юртларни Ислом дини душманларининг чангалига ташлаб қўйишди. Шунингдек, улар сизларни Умматингиз борасидаги вазифаларингизни бажаришингиздан қайтармоқда. Қачонгача Кашмир, Фаластин, Сурия ва бошқа жойлардаги ака-ука ва опа-сингилларингизни хорлашлари ва қатл қилишларига қараб турасиз. Қачонгача уларга орқа ўгирасиз. Ҳолбуки, сизлар бепарволигингиз туфайли Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлишингизни яхши биласиз. Қачонгача ушбу Уммат фарзандларининг қичқириғидан қулоқларингизни беркитасиз? Қачонгача покиза опа-сингилларингиз тўкаётган кўз ёшларидан кўз юмасиз?… Ҳолбуки, сиз буларнинг барчасига нуқта қўйишга қодирсиз.

Биз сизларни мусулмонларни ҳимоя қилиш, дин душманлари қалбига қўрқув солиш, босиб олинган исломий юртларни озод қилиш борасидаги исломий вазифангизни бажаришга чақирамиз. Шунингдек, сизларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни тиклаш учун Ҳизб ут-Таҳрирга ёрдам беришингизга чақирамиз. Чунки ўша давлат ҳар бир мусулмон эркак ва аёлни ҳамда гўдакларни ҳимоя қилади, мўминлар устидан кофирларнинг ҳукмронлик қилишига ва мусулмон гўдакларнинг азобланишига йўл бермайди.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ مَا لَكُمْ إِذَا قِيلَ لَكُمُ انفِرُواْ فِي سَبِيلِ اللّهِ اثَّاقَلْتُمْ إِلَى الأَرْضِ أَرَضِيتُم بِالْحَيَاةِ الدُّنْيَا مِنَ الآخِرَةِ فَمَا مَتَاعُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا فِي الآخِرَةِ إِلاَّ قَلِيلٌ

«Эй мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ёпишиб олдингиз?! Охират (неъматлари)дан юз ўгириб, ҳаёти дунё (лаззатлари)га рози бўлурмисиз?! Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?!» [Тавба 38]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими – аёллар қисми

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here