Илмонийлар билан исломчилар қаерда учрашади?

499
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Илмонийлар билан исломчилар қаерда учрашади?

Уммат фарзандлари орасида турли ҳизб-партиялар бор. Баъзилари диний йўналишни қабул қилган, баъзилари иломний (нодиний) йўналишни қабул қилган. Умматнинг эътиқоди ва динига ихлоси эътиборидан, диний партияларнинг бўлиши табиий, албатта. Бироқ илмоний партияларнинг Уммат фарзандлари орасида бўлиши, дунёда илмоний мафкуранинг кўплиги ва ҳукмронлиги сабаблидир. Диний партиялар динга асосланган экан, бунинг акси ўлароқ, илмоний партиялар динсизликка асосланган бўлиб, илмонийлик мафкураси устига қурилган. Зеро, илмонийлик динни ҳаётдан ажратишни англатади. Яъни давлат муассасаларида ҳам, инсонлар ҳаётини тартибга солинишида ҳам динга ўрин йўқ бўлади. Балки илмонийликда дин фақат инсонни Парвардигори билан бўлган алоқасига чекланади, холос. Шунинг учун ҳам илмоний партиялар миллатчилик, ватанпарварлик, демократия каби Исломга алоқаси йўқ асослар устига қурилади. Диний партиялар эса, аслида улар динга асосланади, яъни, дин ҳаётий йўлдир, барча ҳаётий ишларда ва давлат муассасаларида динга амал қилиниши керак, деган эътиборда, динга асосланади.

Бу илмоний партияларга етакчилик қилаётганларнинг аксари мусулмонлардир. Шунинг учун илмонийлик айни партия аъзоларидаги динга сезиларли таъсир қилган. Илмоний мафкура дунёда ҳукмрон мафкура бўлгани боис, исломий партиялар турли даражада илмоний фикрлардан таъсирланган. Масалан, айрим исломий партияларни миллатчиликка ёки ватанпарварликка ёхуд демократияга даъват қилаётганларига гувоҳ бўляпмиз. Улар бу нарсаларни Исломдан ёки Исломга зид келмайди, деб ҳисоблашгани учун уларга даъват қилишяпти. Шунингдек, диний ва илмоний партиялар ўртасида учрашувлар бўлаётгани, улар фикрларини ўзаро яқинлаштиришга, ҳамма мусулмон бўлгани учун баробар фаолият қилишга ва шу фикрлар манфаати учун ҳаракат қилишга чақиришаётгани кузатилмоқда.

Исломий фаолиятга назар солган киши унинг асоси Ислом, яъни, Ислом ақидаси ва ундан балқиб чиққан аҳкомлар, унинг устига бино бўлган фикрлар эканига гувоҳ бўлади. Чунки Ислом инсоннинг ҳаётдаги барча муносабатларини ўз ичига олган мукаммал тузумдир. Масалан, унинг озиқ-овқат, кийим-кечак каби ўзи билан бўлган муносабатларини, ақида ва ибодатлар каби Парвардигори билан бўлган муносабатларини, муомала ва жазо каби бошқа инсонлар билан бўлган муносабатларини ўз ичига олган тузумдир. Ислом ҳаётнинг ҳар бир қиррасини ўзида мужассамлаган бўлиб, ҳаёт учун баркамол бир йўлдир. Ислом ақидаси Ислом аҳкомлари ва фикрлари учун ягона манбадир. Шу жиҳатдан, Қуръон билан суннат қонунчилик манбаидир. Қуръон билан суннат ва саҳобалар ижмои, шаръий қиёс ҳам шаръий далилдир. Мусулмонлар барча ҳаётий ишларида мана шу манбаларга мурожаат қилишга, улардан бошқа манбага ҳаргиз амал қилмасликка буюрилганлар. Бу борада Аллоҳ Таоло бундай деган:

وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا

«Парғамбар сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар, албатта Аллоҳнинг жазоси қаттиқдир» [Ҳашр 7]

Ушбу каломида Аллоҳ Субҳанаҳу қонунчиликни Пайғамбар алайҳиссалом келтирган нарсаларга чеклади, бизни ул зот ато этган нарсадан бошқа нарсаларни олишдан қайтарди. Бу билан бутун Уммат, хусусан, партиялар Муҳаммад мустафо ﷺ ато этган нарсаларга амал қилишга, ҳар қандай сабаб ёки оқлов ёхуд баҳона бўлса ҳам, ундан бошқасига амал қилмасликка буюрилгани келиб чиқади. Исломий партиялар барча фаолиятларида Исломни манба қилиб олишга ҳамда Росулуллоҳ ﷺнинг тариқатларини ҳаёт йўли қилиб олишга буюрилганлар. Ибн Масъуд G ривоят қилади: Росулуллоҳ ﷺ қўллари билан чизиқ чиздилар ва «Бу Аллоҳнинг тўғри йўлидир», дедилар. Сўнг чизиқнинг ўнг ва чап томонларига ҳам бир неча чизиқ чиздилар ва «бу йўллар Шайтоннинг йўлларидир, ундан бошқа йўллар бўлиши асло мумкин эмас», дедилар ва ушбу оятни тиловат қилдилар:

وَأَنَّ هَذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيمًا فَاتَّبِعُوهُ وَلاَ تَتَّبِعُوا السُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَنْ سَبِيلِهِ

«Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди» [Анъом 153]

Шунга биноан, исломий партиялар фақат Ислом ва фақат Ислом асосида ташкил топмоғи, нажот йўли сари ҳаракатларида фақат Исломга асосланмоқлари лозим. Исломгина манбадир, унда ялтоқлик қилиш ҳам, иккиюзламачилик ҳам бўлмайди, бу ҳақиқат, Исломга аниқ далил асосида амал қилган ҳар бир киши учун ой билан кундек аниқ маълум.

Илмонийлик эса, динни ҳаётдан ажратишдир. У диннинг макони фақат ибодат қилинадиган ерларда, деб билади. Илмонийликни келиб чиқишини ўрганган киши шунга гувоҳ бўладики, у Европада пайдо бўлган. У ерда пайдо бўлишига сабаб шуки, черков одамлар ҳаётига ҳукмронлик қилар, подшоҳ ва ҳукмдорлар одамларга зулм қилишар, динни ниқоб қилган ҳолда ер юзида бузғунчилик тарқатишар эди. Ана шунда динсизликка чақирувчилар пайдо бўлди. Улар динни ҳаётдан четлатиш керак, одамларга келаётган ҳамма бало ва зулмлар мана шу дин сабабли келмоқда, дея ташвиқот қилишди. Динни ҳаётдан узоқлаштиришга тинимсиз даъват қилиб, ниҳоят, тузумни ўзгартиришга муваффақ бўлишди. Бу дастлаб Франция қўзғолони, сўнг Европада бирин-кетин бўлган қўзғолон ва инқилоблар натижасида амалга ошди. Илмонийлик мафкураси ғалаба қозониб, динни Европа ҳаётидан йўқ қилди, у ердаги бошқарувни демократик тузум олиб борадиган бўлди. Шундай қилиб, Европа давлатлари динни ҳаётдан ажратиш мафкурасини қабул қилишди ва уни бутун дунёга етказишди. Европа давлатларининг шундай ғалаба қозонишлари ва аксар дунё давлатларини мустамлака қилишлари оқибатида, ҳаёт саҳнида энг муносиб ва машҳур мафкура илмонийлик бўлиб қолди. Мусулмон юртларида демократиянинг татбиқ этилиши ва ҳокимиятга илмонийлар етиб бориши оқибатида, кўплаб мусулмон юртларида илмоний партиялар пайдо бўлди.

Булар Исломий партиялар билан илмоний партиялар асосига нисбатан қисқача назария. Шу назарияга биноан исломий партия билан илмоний партия ўртасида улкан фарқ борлиги маълум бўлмоқда: Исломий партиялар асоси Исломдир. Илмоний партиялар асоси эса, динни ҳаётдан четлатишдир. Баъзи юзаки фикрлайдиган кишилар бўлса, мақсадлар бирлиги ёки умумий манфаатлар эътиборидан, оний ва миллий манфаатлар исломий ва илмоний партияларни ўзаро яқинлашиб, баробар фаолият қилишга ундайди, дейишади. Бу нотўғри. Чунки исломий мақсадлар ҳеч қачон илмоний манфаатлар билан тўқнашмайди, унинг манфаатлари ҳам илмоний манфаат билан асло учрашмайди. Исломий манфаатлар, ўзининг исломий ақидасидан балқиб чиқиши керак, Исломда эътиборга олинувчи манфаат, шариат белгилаган манфаатдир, ақл белгилаган манфаат эмас. Илмоний партияларда эса бошқача. Улар ўз мақсадларини диндан узоқ равишда белгилашади, манфаат ва қонунларга ақлни асос қилишади. Шу нуқтаи назардан қатъий айта оламизки, исломийлар билан илмонийлар ҳаргиз учрашмайди. Бунга илмонийларнинг даъват қилиши адаштиришдан бошқа нарса эмас. Бунга исломийлардан қилинган даъват эса, Исломдан тойилишдир, бизга Росулуллоҳ ﷺ қолдирган аниқ-равон йўлдан адашишдир. Бас, мусулмонлар ушбу ҳақиқатни англайдиларми?!

وَأَسِرُّوا قَولَكُم أَوِ ٱجهَرُوا بِهِ إِنَّهُۥ عَلِیمُ بِذَاتِ ٱلصُّدُورِ + أَلَا یَعلَمُ مَن خَلَقَ وَهُوَ ٱللَّطِیفُ ٱلخَبِیرُ

«(Эй инсонлар), сизлар сўзларингизни хоҳ яширинг, хоҳ ошкора қилинг, У диллардаги сирларни билгувчидир. (Ахир) яратган зот (Ўзи йўқдан бор қилган нарсаларни) билмасми?! У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) хабардордир» [Мулки 13-14]

Роя газетасидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here