Разаков: Сох анклавини Ўзбекистон билан туташтирган йўл очилгани йўқ

559
0

Разаков: Сох анклавини Ўзбекистон билан туташтирган йўл очилгани йўқ

Қирғизистон  ҳудудидаги Сох анклавини Ўзбекистон билан туташтирувчи Сох – Риштон йўли очилган йўқ. Бу ҳақида Қирғизистоннинг бош вазир ўринбосари Жениш Разаков маълум қилди. Унинг айтишича бу йўлнинг очилишидан олдин қилиниши керак бўлган бир қанча ишлар бор.

– Белгиланган ҳудуд очилишидан аввал қилинадиган ишлар жуда кўп. Биринчи навбатда Евроосиё иқтисодий уюшма шартлари бажарилиши керак. Бу уюшма тарафидан Қирғизистонга юклатилган мажбуриятлар бор. Жумладан ветеринарлик, фитосанитария хавфсизлик шартлари бажарилиши керак. Шу шартлар бажариладиган иш чораларни амалга оширмай туриб йўлни оча олмаймиз. – деди Разаков.

Шу кунгача “Озодлик” ўзбек хизмати томонидан Сохни Ўзбекистон билан боғлаган йўл очилиш маросимининг видео тасмасини тарқатган эди. Унда ўнлаган Ўзбекистон ва Қирғизистон байроқлари кўтарилиб, Қирғиз фуқоролари хам иштирок этишган.

Изох:  Қирғизистон хам Ўзбекистон хокимияти хам, бирор ички иши ёки ўзаро муносабатларидаги алоқаларини, ҳалқлари манфаатидан келиб чиқиб амалга ошира олишмайди. Улар Еврозес яъни Россия, БМТ яъни Америка каби ҳалқаро мавқега эга йирик давлатлар манфаати ёки кўрсатмалари асосида иш юритишади.

Икки давлат ўртасидаги сунъий чегаралар хар икки давлат учун ҳам, уларнинг фуқоролари учун ҳам улкан зарарлар олиб келаётгани ҳамда улкан манфаатлар қўлдан бой берилаётганига асосий сабаб бўлаётгани хеч кимга сир эмас. Улар ўз ўрталаридаги чегараларни йўқ қилишса давлат ва ҳалқлар учун жуда катта моддий, иқтисодий ва маънавий бойлик имкониятлар эшиги очилар эди. Лекин бу давлат етакчилари ҳалқаро глобаллашган оламий бошқарув системаси остида хукм олиб боришади. Фақат йирик давлатлар манфаатини химоя қилувчи оламий қонунларга ёки уларнинг маҳфий кўрсатмаларига риоя қилиб, ҳиёнат йўлини тутган ҳолда ўз ҳалқини – барча харакатимиз сизлар учун ва сизларнинг манфаатларинг учун деб алдаб келишади. Улар ўзаро чегараларни олиб ташлаш, иқтисодий ривож гарови бўлган оғир саноатни ривожлантириш, душмандан ўз юртини химоя қилиш учун харбий қурол ва теҳника ишлаб чиқариш тармоғини йўлга қўйиш каби ишлар ҳақида фикр юритишдан ҳам қўрқишади.

Разаков “Евроосиё иттифоқи шартларига риоя қиламиз”, деб халқнинг хавфсизлик жиҳатини асос қилиб, фитосанитария лабараторияси йўқлигини рўкач қиляпти. Ваҳолангки Қирғизистон томонида чегара шартларини англатувчи махсус назорат масламалари, тиконли симлар йўқ, ҳатто умуман чегаранинг ўзи йўқ! Умуман Қирғизистон атрофида йўлларнигина тўсувчи чегара постларидан бўлак махсус чегара тўсиқларининг бирорта кўриниши мавжуд эмас!

Мамлакатга ташқаридан кириб келаётган озиқ овқат маҳсулотларининг бирортаси фитосанитария лабаратория кўригидан ўтган эмас. Демак бу маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигига ишонч йўқ! Масалан Россиядан кириб келаётган жуда кўп озиқ овқат маҳсулотларнинг истеъмол муддати ўтиб кетган, улар янгидан қадоқланиб, ёки ўша бўйича кириб келаяпти. Уларни текширадиган лабаратория бўлмаса, хавфсизлик жиҳатидан уларга таъқиқ қўйилиши керак. Лекин иш халқ хавфсизлиги асосида бораётгани йўқ! Улар ўз манфаатлари учун халқ манфаатини ниқоб қилиб олишди холос!

Абдураззоқ Мўъмин

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here