Ливан давлатининг одамларни сариқ чақага олмаслиги намоён бўлди

475
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ливан давлатининг одамларни сариқ чақага олмаслиги намоён бўлди

Бунга Триполидаги ўлим полигонлари далилдир

Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти матбуот бўлими 16 август жума куни нашр қилган баёнотида қуйидагиларни таъкидлади:

Ливан давлати, барча вазирликларию депутатлари билан биргаликда, ҳамон одамлар ҳаётига панжа орасидан қараб, ахлатларни йиғиштириш масаласида, яъни Триполидаги ўлим полигонлари масаласида яроқсиз услублардан фойдаланиб келмоқда. Бу ўз фуқароларига солиқ солиб, чўнтакларини қоқиб оладиган эмас, балки уларнинг ишларини бошқарадиган давлатларнинг вазифаларидан ҳисобланади. Аллоҳ изни ила, яқинда барпо бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати айни масалани Исломдаги мавжуд амалий ечимлардан фойдаланган ҳолда ҳал қилади. Шунинг учун Ислом ечимлари бугунги кунда инсонларнинг дини ва истакларини ўзида гавдалантирувчи холис ростгўй ижроий ҳокимиятга муҳтож бўлиб турибди.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти аъзолари юрт режимининг қанчалар коррупцияга ботганини ҳамда мустамлакачи Ғарб тиклаб, тепасига бир сиқим порахўрларни ўтқазиб қўйган унинг асл структурасини жуда яхши биламиз. Бу кимсалар аввало ғарблик хўжайинлари манфаати, кейин ўз чўнтаклари ва банк ҳисоб рақамлари учун хизмат қилишади. Бундай режим билан фақат унинг жинсидаги кимсаларгина келишиши ва унинг коррупциясига рози бўлиб яшаши мумкин! Бироқ биз инсонларда ҳамон умид учқунлари мавжудлигини гувоҳи бўлмоқдамиз. Масалан, Фавор ва Турбулдаги норозилик намойишлари чақириғига лаббай, деб йиғилган инсонлар ўзлари яшаётган ҳудудларда ўлим ва хонавайронликка олиб борувчи лойиҳаларнинг татбиқ этилишига қарши турдилар. Бас, сиз юрт аҳлини режим таҳдидлари қўрқитмасин, биз сизни намойишларни давом эттиришга ҳамда ахлат ташувчи машиналарнинг ҳудудларга келишига йўл қўймасликка чақирамиз, чунки бу машиналар орқали юрт ахлатхона ва полигонга айлантириляпти. Шунингдек, одамларни «йўлларни очамиз, ахлатхона уюмларини йўқ қиламиз», дея лақиллатаётган расмийларни шарманда қилишга даъват қиламиз!

Роя газетасининг 2019 йил 28 август чоршанба кунги 249-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here